Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими


IV тасниф. Қазилган бўшлиқни тўлдириб қазиб олиш тизими


Download 1.87 Mb.
bet2/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.87 Mb.
#1014714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2

IV тасниф. Қазилган бўшлиқни тўлдириб қазиб олиш тизими - бу тизимда руда массасини ажратиб олиш натижасида ҳосил бўлган бўшлиқ тўлдирувчи материаллар ёндош жинсларнинг турғунлигини таъминловчи асосий восита вазифасини бажаришга хизмат қилади. Баъзан тўлдирувчи материаллар ўпирилиши ёки ер юзаси силжиб чўкишига қарши турадиган восита сифатида ҳам қўлланилади. Ҳар хил конструксияли оддий ва кучайтирилган мустаҳкамлагичлар қазиш ишларини илгарилаб силжиши (тўлдириш ишларидан) аввал ўрнатилади. Баъзан мустаҳкамлагичлар умуман ўрнатилмайди.
Аввалги икки таснифда, бўшлиқни тўлдириб қазиш тизимидан фарқи шунда-ки, бу тизимда катта майдонни очиқ қолдириб қазиш ишларини давом эттириш мумкин эмас.
V тасниф. Атроф жинсларни қулатиб қазиб олиш тизими - бу тизим аввалги кўрилган таснифдаги тизимларга нисбатан кескин фарқ қилади, бунда қазишдан ҳосил бўлган бўшлиқ кўпорилган ёндош жинслар билан тўлдирилиб борилади. Мустаҳкамлагичлар билан катта ўлчамда бўлмаган, кавжой олдидаги бўшлиқнинг шипини ўпирилишидан сақлаб туради.
Биринчи тасниф тизимларида турғун бўлмаган, ўпирилишга мойил бўлган ёндош жинсларни ушлаб туриш қанчалик қийинчиликлар туғдирган бўлса, бу таснифдаги тизимларда айни шундай бўлиши, тизимни қўллашга қулай имконият беради.
VI тасниф. Бу руда ва ёндош жинсларни қулатиб қазиб олиш тизимлари ҳам аввалги таснифлардаги тизимларга нисбатан шу билан фарқ қилади-ки, бу таснифдаги атроф жинслардан ташқари руда массиви ҳам қулатилади, бунда аввалдан руда массивининг ёнлари ва таги кесилиб, ажратилган бўлади. Бунинг натижасида қазишдан ҳосил бўлган бўшлиқ майдаланган руда ва унинг орқасидан ўпирилган атроф жинслар билан тўлиб боради. Блокдан аввал руда, сўнг ўпирилган жинслар чиқарилади.
Қазиб олиш вақтида В ва ВИ таснифига таъллуқли тизимларнинг ҳолатига кўра улар бир-бирига жуда яқин, шунинг учун баъзан буларни битта таснифга, киритиб қулатиб қазиб олиш таснифи деб бирлаштирган, лекин тасниф ичида иккита мустақил гуруҳга бўлган. Атроф жинсларни қулатиш ва ёндош жинслари ва рудани қулатиш деган гуруҳга бўлинади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling