Б а ё н и №2019 йил 21 январь Термиз шаҳар Раислик қилувчи: А. Турсунов- мактаб директори Қатнашдилар
Download 34 Kb.
|
касбга йўналтириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б А Ё Н И № 2019 йил 21 январь Термиз шаҳар Раислик қилувчи
- К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Мактабда касбга йўналтириш бўйича давра суҳбати ўтказиш Эшитилди
“Тасдиқлайман” 9-ИДУМ директори __________А.Турсунов 2019 йил 21 январь Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган давра суҳбати Б А Ё Н И № 2019 йил 21 январь Термиз шаҳар Раислик қилувчи: А.Турсунов- мактаб директори Қатнашдилар: Э.Гадайшаев- ММИБДЎ Н.Турсунова- ЙФБДЎ Г.Абдуллаева - БТ ёшлар етакчиси С.Курбанов- мактаб психологи Мактабнинг 11 синф ўқувчилари К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Мактабда касбга йўналтириш бўйича давра суҳбати ўтказиш Эшитилди: Биринчи масала бўйича мактабнинг ЙФБДЎ Н.Турсунова маърузаси тингланди. У ўз Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимини юксалтириш ва баркамол авлолдни ҳар томонлама етук ва баркамол комил инсон қилиб тарбиялаш мақсадида таълим соҳасида кўплаб ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги, мактаб шароити, тартиби, мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Фарзандларимиз келажакда жамиятимиз ривожида ўз ҳиссаларини қўшиши, комил инсон бўлиб етишиларида эса ўз хоҳиши, мойиллиги, қобилиятига мос касб-ҳунар танлашлари муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг имкониятлар ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал, ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди. Олий таълим ўқув юртларида ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр, иқтисод ва бошқа соҳалар) билим савияларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар. Олий таълим ўқув юртлари тегишли давлат таълим стандартлари доирасида олий таълим беради; ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради. У ўз маърузасида сўзини давом эттирар экан, ўқувчилар томонидан олий таълим факультетларини ихтиёрий танланиши ҳақида яна бир бор таъкидлаб, ўқувчиларимиз ва йиғилиш қатнашувчиларига келажакдаги ишларига омадлар тилаб, ўз сўзини якунлади. Йиғилиш давомида бир неча ўқувчилар томонидан саволлар берилди. Бунда Меҳнат бозоридаги талабларнинг ривожланиши, олий ўқув юрти факультетини тамомлаганидан кейин иш билан таъминланганлик ҳолатлари, уларга қабул қилиниш йўл-йўриқлари ҳақидаги саволлар тингланди ва керакли тавсия, маслаҳатлар берилди. ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ: Республика ва вилоятда мавжуд бўлган олий таълим ўқув юртлари тўғрисида ўқувчиларга олиб борилган тушунтириш ишлари қониқарли деб топилсин. Олий ўқув юрти факультетлари тўғрисида маълумотлар ўқувчиларга мунтазам тарғибот қилинсин БТ ёшлар етакчиси: Г.Абдуллаева Ўтказилган давра суҳбатидан лавҳалар Download 34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling