Б а ё н и №217 018 йил апрел Термиз шаҳар Раислик қилувчи


Download 40.81 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi40.81 Kb.
#1601751
Bog'liq
6 04 2018 диний экстремизм ва терроризм


“Тасдиқлайман”
9-ИДУМ директори
__________А.Турсунов
2018 йил 6 апрел
Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган давра суҳбати
Б А Ё Н И № 217
2018 йил 6 апрел Термиз шаҳар


Раислик қилувчи: А.Турсунов-мактаб директори
Қатнашдилар: А.Қучқаров – МФБДЎ
Н.Турсунова- ММИБДЎ
О.Раҳмонқулов-ЎИБДЎ
Ф.Қурбонов-Ички ишлар ходими
Б.Эгамбердиев- МИҒ фани ўқитувчиси
Г.Абдуллаева - ЁИ БТ етакчиси
Мактаб педагог ходимлари ва
6-10 синф ўқувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И:

  1. Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз

  2. Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш



(А.Турсунов, О.Раҳмонқулов, Ф.Қурбонов, Б.Эгамбердиев, Н.Турсунова, Г.Абдуллаева)

Мактабда 6-10 синф ўқувчилари иштирокида “Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди Давра суҳбатида Термиз шаҳар ички ишлар ходими, профилактика нозири Ф.Қурбонов иштирок этди. Давра суҳбатини ММИБДЎ Н.Турсунова кириш сўзи билан очиб берди ва кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Термиз шаҳар ички ишлар ходими, профилактика нозири Ф.Қурбонов ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори қабул қилинганлиги, мамлакатимиз ёшларининг соғлом вояга етиши барчамиз учун муҳим вазифа ва мақсадга айлангани, айни мақсад йўлида БМТнинг Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросининг таъминланаётганлиги ҳақидаги бир қатор маълумотларни айтиб ўтди ва бугунги кун ёшлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш ҳолатлари, қаровсиз, ўқишга бормайдиган, вақтини бекорчи ишларга сарфлайдиган ёшларимизнинг ҳам учраб туриши, ўқиган, маънавиятли, илмли, ўз ҳақ ҳуқуларини билган, юрт равнақи учун курашадиган ўқувчилар ўртасида ҳуқубузарлик ҳолатларининг бўлмаслиги, илм олиш уларнинг олдидаги энг олий мақсад эканлиги ҳақидаги фикрларни айтиб ўтди.


МИҒ фани ўқитувчиси Б.Эгамбердиев сўзга чиқиб бугунги кунда инсоният тинчини бузаётган иллатлардан – бири дин ниқоби остида бегуноҳ инсонлар ёстиғини қуритаётган эктремистик ва террористик оқимларнинг мавжудлигидир. Бу ҳаракат раҳнамолари, айнан, ўз домига ёшларимизни турли алдов йўллари билан маълум муддат ойлик маош билан таъминлаб, уларни аста-секин динни ўргатамиз деб, уларнининг онгини заҳарлаб, ватанга, ота-онасига нисбатан хоин қилиб тарбиялаб, ҳаётини дўзахга айлантиришмоқда.
Эътибор беринг, қайси ота-она фарзандини дунёга келтирганида, уни ватан хоини бўлсин деб, ният қилади. Ҳеч бир ота-она, ундай ният ҳам дуо ҳам қилмайди. Албатта, фарзанд дунёга келдими, бошидан унга тарбия беришади, уни келажакда эл фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган фидойи инсон бўлишини хоҳлаб, мактабда таълим олишга, университетда ўқитишга ҳаракат қилади ва келгусида унинг роҳатини кўрай, дейди.
Афсуски, ОАВ ларига нигоҳингиз тушганда нотинчлик ҳукм сураётган Сурия, қўшни Афғонистон ва шу каби бошқа давлатларда ҳар куни минг-минглаб бегуноҳ оилаларни ётиғи қуриётганин ўз кўзимиз билан кўрамиз. Бунга ким сабаб, деган савол туғилади. Албатта, маънавий онги бўш, исломни ниқоб қилиб, нотўғри талқин этиб, турли оқимларни ўзларича ҳаётга тадбиқ эътишга ҳаракат қилаётган хоинлар мана шундай манфур ишларни қилишмоқда. Ҳозирги кунда акромийлар, нурчилар, ҳизбут-таҳрир, ал-қоида ва бошқа шу каби 200 дан ортиқ норасмий оқимлар мавжуд. Уларнинг кўзлаган мақсади тинчликни бузиш, динни ниқоб қилиб ўз манфаати йўлида инсонларни қурбон қилиш, алдов йўли билан ёшларни ўз сафига қўшиб бузғунчи ғояларни уларнинг онгига сингдириш. Шундай экан, азиз тадбир иштирокчилари бугунги кунда ҳар доим огоҳ бўлиб яшашга ҳаракат килайлик, баъзан интернет тармоқлари орқали диний сайтларга кириб қоласиз, интернет орқали ҳам ўша биз юқорида таъкидлаб ўтган дин ниқоби остидаги оқимларга қўшилиб кетиш ҳам ажаб эмас. Булардан огоҳ ва эҳтиёт бўлинг , деб, сўзининг якунида бугунги мустақил ватанимизда ўтаётган ҳар бир кунимиз, тинчлигимизга шукроналик ҳисси билан яшашимиз, юртимиз равнақи учун , юрт кори учун ярайдиган етук баркамол инсонлар бўлиб етишишлари, бунинг учун эса барча ўқувчилар билим олиши, ўқиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ҳақидаги фикрларни билдирди ва улуғ алломалар Б.Нақшбандий, С.Оллоёрларнинг илм олишга даъват этувчи ҳикматли сўзларидан мисоллар келтирди ҳамда шундай экан ҳушёр бўлиш, огоҳ яшаш, тинчлик учун курашиш, юртимизнинг равнақи учун ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир деб, таъкидлаган ҳолда нутқини якунлади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Давра суҳбати мазмунли якунланди


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўқувчилар ўртасида ҳуқубузарлкик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида улар ўртасида профилактика ишлари мунатзам равишда олиб борилсин




  1. Ўқувчиларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш , уларда огоҳлик ҳиссини

кучайтириш, маънавий иммунитетларини кучайтриш мақсадида мутасадди
ташкилотлар ходимлари иштирокида, ўқув йили давомида, режа асосида давра
суҳбатлари, тадбирлар ташкил этиб борилсин.
БТ ёшлар етакчиси: Г.Абдуллаева


Ўтказилган давра суҳбатидан лавҳалар
Download 40.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling