B a s k e t b o L
Баскетбол ўйини қоидаларининг эволюцион ҳамда унинг техникаси ва тактикасининг тараққиётига таъсири
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баскетбол вужудга келиши ва ривожланиш тарихи”
2.5. Баскетбол ўйини қоидаларининг эволюцион ҳамда унинг техникаси ва тактикасининг тараққиётига таъсири
Баскетбол ўйини оммалашиб боргани сари ўйин қоидалари ҳам ўз эволюциясини бошдан кечиради: ушбу қоидалар баскетбол ўйининг ҳозирги замон кўрсаткичлари бўйича ташкил этишга олиб келади ҳамда (яна барибир “қоидалар сабабли”) тўпни олиб юриш тартибини қонунлаштириб қўйди. Саватчалар орқасига ўчитлар ўрнатилди. Бу шчитлар аввалига балконларда жойлашиб олган ҳис-ҳаяжони ўткир ишқибозлардан ҳимоя тўсиғи вазифасини бажарган бўлса, кейинчалик эса улардан ўйинни мураккаблаштириш воситаси сифатида фойдаланилди (янги ўйин малакаи вужудга келди – яъни ҳалқа ёки шчитга урилиб қайтган тўпни қайтадан уриш қоидаси пайдо бўлди). Шундай қилиб, шчитлар майдонни жиҳозлашнинг муҳим қисмига айланиб қолди. 20-йилларда шундай бир қоида жорий этилган эдики, унга кўра ўйин қоидасининг бузилиши натижасида азият чеккан ўйинчининг ўзи жарима тўпини ташлар эди (дастлабки, вақтларда ушбу вазифани жарима тўпларини ташлашга ихтисослаштирилган махсус ўйинчилар бажарар эди). Хенк Луизетти – 30 йилларда Стенфорд университети жамоасининг “юлдузи” – сакраб туриб тўп ташлашни оммавийлаштирувчи ўйинчи сифатида баскетбол тарихига кирган. Эндиликда бу тўп ташалаш – исталган даражадаги тайёргарликка эга бўлган ўйинчилар учун асосий ҳужум воситасидир. 1936 йилда ўйин марказида туриб таянч нуқтасидан тўп ташлаш тартиби бекор қилишганидан кейин саватчага ҳар сафар тўп туширилгач, ўйин суръати анча тезлашиб кетадиган бўлди. Жисмоний контактга рухсат берилганидан кейин эса мусобақа ўйинлари тўпни рақиб қўлидан куч билан тортиб олинадиган атлетика ўйинларига айланиб кетди. Қоидалар такомиллашишида давом этиб, ўйин вақти узайтирилди ва уни назорат қилиш қатъийроқ тус олди, мураббийларга ўйинчиларни алмаштириш ҳамда бир минутлик танаффус олишга рухсат бериладигнан бўлди. Айни маҳалди “Уч секунд” қоидаси мана шу кўрсатилган регламентдан кўпроқ вақт фойдаланган ўйинчини ман этилгнан зонада – жарима майдонида бўлишини, яъни у ўз жамоаси тўпни эгаллаб турган пайтдагина жарима майдонида бўлишни тақазо этади. Кейинчалик мана шу ман этилган зона бироз кенгайтирилди (бу эса ўз навбатида жуда юқори суръат билан ўйнайдиган ўйинчилар устиворлигини бир қадар нейтраллаштириш имконини берди), 1956 йилга келиб эса ФИБА иккинчи маротаба “Уч секунд” зонаси хажмини яна ҳам кенгайтирди. Бугунги кунда баскетбол спортнинг энг томошабинбоп турларидан бирига айланиб қолган. Ўйиннинг ривожланиб боришига қараб ҳар хил турнирлар ва чемпионатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Эндилликда ФИБА баскетбол бўйича ўтказиладиган олимпиада турнирлари учун, жаҳон ва минтақа чемпионатлари учун, минтақалараро ўтказиладиган мусобақалар ҳамда Европа Кубоги учун ўтказиладиган ўйинларга маъсул бўлган ташкилотдир. “Баскетбол вужудга келиши ва ривожланиш тарихи” Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling