25.4. Илмий-тадқиқот ва услубий ишларни ташкил қилиш
малакаларини ўзлаштириш
Адабиётлар билан ишлаш. Талаба таълим олиш давомида илмий адабиётлар билан ишлаш, маълумотларни таҳлил қилиш, уларни таққослай билиш, умумлаштириш ва бибиографик кўрсаткичлари билан ўзича реферат тарзида баён қилиб олишни ўрганиши лозим.
Илмий услубларни ўрганиш, уларни тадқиқотда қўллаш технологиясини ўзлаштириш, тадқиқот натижаларининг илмий моҳиятини билган ҳолда таҳлил қилиш «илмини» эгаллаш, натижаларни статистик услубда ҳисоблай билиш ва бошқа шунга ўхшаш билим ва малакаларни шакллантириш талаба учун илмий-тадқиқотни самарали ташкил қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Агар илмий услублардан фойдаланиш мураккаб техник воситалар (асбоб, аппарат, компьютер, тренажер ва ҳ.к.) ёрдамида амалга ошириладиган бўлса, унда шу техник асбобларни ишлатиш малакасини ҳам пухта ўзлаштириш керак бўлади.
Битирув малакавий ишларини ва умуман илмий «маҳсулот»нинг барча турларини «ишлаб чиқариш» технологиясини ўрганиш, илмий адабиётлардан маълумотлар тўплаш, илмий иш мавзусини танлаш, мақсад ва вазифаларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва бошқа малака-кўникмалар ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун талабага қуидаги «Услубий қўлланма» билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз:
О.Т.Расулов, Х.А.Исматуллаев. Жисмоний тарбия институтида мутахассислик бўйича курс (диплом) ишини тайёрлаш хусусиятлари. Тошкент. 1993. 20 б.
Ушбу услубий қўлланма билан институт кутубхонасида танишиш мумкин.
24-андозада талабалар илмий иши ва БМИ таркибий тузилиши берилган.
Илмий иш ва БМИнинг таркибий тузилиши
24-андоза
“Илмий-тадқиқот асослари”
мавзуси бўйича назорат саволлари
1. Талабаларнинг ўқув-тадқиқот ва илмий-тадқиқот ишлари қандай моҳиятга эга?
2. ТЎТИ ва ТИТИ қандай амалга оширилади?
3. ТЎТИ ва ТИТИда қандай услуб ва тест синовларидан фойдаланилади?
4. Илмий иш (тезис, мақола, БМИ ва ҳ) қандай тайёрланади?
5. ТЎТИ ва ТИТИ қандай мақсадларга хизмат қилади?
1
Do'stlaringiz bilan baham: |