B a s k e t b o L


Юқори малакали баскетболчилар тайёрлаш жараёнини бошқариш


Download 4.95 Mb.
bet122/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Юқори малакали баскетболчилар тайёрлаш жараёнини бошқариш






19-андоза

Юқори разрядли баскетболчилар ва терма жамоадар билан машғулот ўтказиш хусусиятлари” мавзуси бўйича назорат саволлари


1. Юқори разрядли баскетболчилар билан машғулот ўтказиш қандай хусусиятлар билан фарқланади?


2. Терма жамоани тузиш ва унда машғулот ўтказиш мазмуни қандай хусусиятларга эга?
3. Юқори разрядли баскетболчилар ва терма жамоаларни тайёрлашда қандай ташкилий ва назорат ишлари амалга оширилади?


21. МУСОБАҚАЛАРДА ЖАМОАНИ БОШҚАРИШ

Мусобақаларда жамоани муваффақиятли иштирок этиш учун мураббий (мураббийлар) аввалом бор ўз ўйинчиларнинг барча турдаги имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ва бўлажак рақиб жамоалар имкониятларига асосланган ҳолда стратегик ва тактик режалар ишлаб чиқади. Ушбу режалар мазмуни жамоа аъзолари (албатта ўйинчиларнинг ўйин ихтисослиги – “амплуа” ни эътиборга олган ҳолда) билан муҳокама – таҳлил қилинади.


Жамоани бошқариш мусобақадан аввал, мусобақа жараёнида ва мусобақадан кейинги вақтларда амалга оширилади.
Бошқариш жараёни уч йўналишда олиб борилади: стратегик, тезкор ва жорий.
Стратегик бошқариш – ўз жамоаси тактик моделини аниқлаш, ўзгартиришлар киритиш рақиб жамоа ўйин моделини ўйинчиларга таништириш ва ушбу моделга қарши тактик вариантларни қўллаш каби жараёнларни ўз ичига олади. Бунда, албатта, мусобақа ўтказиш жойи хусусиятлари (майдондан ташқари бўшлиқ зонала кенглиги, ҳарорат атмосфера босими, ҳаво намлиги ва ҳ) эътиборга олинади.
Бундан ташқари расмий ўйинларни мусобақа Низомида кўрсатилган учрашув цикллари ўрганилади. Масалан, 3-1-2-1 – яъни уч ўйин куни ва бир кун дам олиш ёки 4-1-3-1 – яъни 4 кун ўйин – 1 кун дам – 3 кун ўйин – 1 кун дам (бошқача цикллар ҳам бўлиши мумкин) циклларига асосланган ҳолда “машғулот” ва “дам олиш” тартибини қўллаш талаб қилинади.
Дам олиш кунлари, албатта, “профилактик” машғулотлар ўтказилади, иш қобилиятини тиклаш воситаларидан унумли фойдаланиш чоралари қўлланилади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling