B a s k e t b o L


Махсус жисмоний тайёргарлик МЖТ машқлари мажмуаси. Имитацон машқлар


Download 4.95 Mb.
bet118/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Махсус жисмоний тайёргарлик МЖТ машқлари мажмуаси. Имитацон машқлар. Бу гуруҳга кирадиган машқлар ўз тузилишига кўра асосий техник малакаларга ўхшаб кетади.
Ҳаракат тезлигини ривожлантирувчи машқлар. Баскетболчи максимал даражада куч-ғайрат кўрсатиш ва ўз ҳаракатларини ниҳоятда тез бажариш қобилиятини эгаллаб олмоғи зарур. Бундай ҳаракатларнинг сифати ҳар бир спортчининг якка хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Сакраш қобилиятини ривожлантириш учун мўлжалланган машқлар. Мазкур машқлар асосини тезлик, куч характеридаги ҳаракатлар ташкил этади. Улар ёрдамида баскетболчининг мувафаққиятли ҳаракат қилиши учун зарур бўлган асаб- мушаклар куч - ғайратни тез сафарбар эта олиш қобилиятини ривожлантира олади.
Мўлжал олиш учун машқлар. Бу гуруҳга юриб, югуриб, сакраб бажариладиган ҳаракатларни йўл-йўлакай тез ўзгартириш билан боғлиқ бўлган кўпгина машқлар киради. Бундай машқлар сигнал бўйича буйруқ бериш, вазиятни ўзгартириш ва бошқа шунга ўхшашлар ҳаракатларини тўсатдан ўзгартириб бажарилади.

Жисмоний тайёргарлик” мавзуси бўйича назорат саволлари


1. Баскетболчилар жисмоний тайёргарлигининг асосий мақсади нимага қаратилади?
2. Жисмоний тайёргарлик қандай босқичлардан иборат?
3. Жисмоний тайёргарлик услублари ва воситалари, уларнинг моҳиятига изоҳ беринг.
4. Жисмоний тайёргарликни ташкил қилишда қандай омилларга асосланилади?
5. Жисмоний тайёргарлик қандай назорат қилинади ва баҳоланади?


20. ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРГАРЛИК

Замонавий баскетбол мусобақаларида юксак спорт натижаларига эришиш кескин рақобат остида кечаётганлиги исбот талаб қилмайди. Ўйинларнинг ҳар бир лаҳзаси ўта шиддатли ва тезкор ўзгарувчан вазиятлар устунлиги билан фарқланади. Машғулот ва мусобақаларга хос юкламалар ҳажми, шиддати ва ўйин мазмуни мукаммал шаклланган жисмоний ҳамда функционал имкониятларни талаб қилади. Фақат шундай имкониятларга асосланча юксак техник-тактик маҳорат мусобақа тақдирини белгилайди. Шу билан бир қаторда бугунги баскетболнинг яна бир устивор хусусиятлари шундан иборатки, ҳар бир ўйинчи ва жамоа жисмоний ҳамда техник-тактик жиҳатлардан юқори кўрсатгичларга эга бўлсаю, лекин уларнинг психологик имкониятлари заиф бўлса, мусобақа давомида фойдали натижага эришиш мушкул бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.


Бинобарин, кўп йиллик спорт тренировкаси жараёнида психологик сифатлар ва қобилиятларни шакллантириш масаласи бошқа тайёргарлик турлари каби устивор аҳамият касб этади.
Психологик тайёргарликнинг бош мақсади муҳим психик сифатлар-хотира, диққат, хиссиёт, тафаккур, онг, ирода, кўриш кенглиги ва чуқурлиги каби хислатларни мустақил машқ қилдиришдан иборат бўлиши лозим. Бу борада шуғулланувчиларда матонат, шижоат, қатъийятлик, зукколик, “маккорлик” ва ихтирочилик фазилатларини сайқал топтириш даркор.
Психологик тайёргарлик узоқ муддатли педагогик жараён бўлиб, бунда психик сифатлар нафақат машғулот ва мусобақа жараёнларида ўз ҳолича шаклланиши лозим, балки улар махсус услуб ва воситалар (машқлар) ёрдамида алоҳида такомиллаштирилиши зарур.
Баскетболчиларни тайёрлаш амалиётида психологик тайёргарлик қуйидаги икки йўналишда олиб борилиши одат тусига кирган:
- умумий психологик тайёргарлик;
- муайян мусобақага махсус психологик тайёргарлик.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling