B a s k e t b o L


мавзуси бўйича назорат саволлари


Download 4.95 Mb.
bet120/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Психологик тайёргарлик тушунчаси нимани англатади?


2. Қандай психологик сифатлар мавжуд ва уларнинг қисқача мазмуни нимадан иборат?
3. Баскетболга хос қандай психологик сифатларни биласиз ва уларни қандай тарбиялаш мумкин?
4. Мусобақаолди психологик тайёргарлиги моҳияти ва мазмуни нималар билан изоҳланади?
5. Салбий психологик ҳолатларни бартараф этиш қандай амалга оширилади?
21. ЮҚОРИ РАЗРЯДЛИ БАСКЕТБОЛЧИЛАР ВА ТЕРМА ЖАМОАЛАР БИЛАН МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Замонавий спорт мусобақаларида рақобатнинг кескинлаша бориши ва ушбу вазият таъсирида юксак натижага эришиш имконияти спортчиларнинг жисмоний ва психофункционал имкониятлари ҳамда уларни спорт маҳоратини максимал шакллантириш зарурлигига эътибор қаратади. Лекин, юксак биожисмоний имкониятларни таъминлашга қаратилган ўқув-машғулотлар ҳажми ва шиддатини узлуксиз оширавериш кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкинлиги исбот талаб қилмайди. Шундай экан бугунги спорт амалиётида пировард фойдали (безарар) натижага эришиш зарурияти ўқув-машғулот жараёнига иш қобилиятини (жисмоний, функционал, техник-тактик имкониятлар) шакллантирувчи (ўстирувчи), тикловчи ва кучайтирувчи иновацион педагогик технологиялар тадбиқ этилишини тақозо этади. Бундай технологияларни ҳам тўғридан-тўғри “кўр-кўрона” қўллаш фойдали натижа бермаслиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Демак, “мураббий-спортчи-мураббий” узлуксиз “алоқа” тизимида фойдали мақсадга эришиш учун ушбу технологиялар муайян “субъект” (спортчи)нинг кўпиррали имкониятларига мос ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ёки тамомила янги технологик ёндашув ихтиро қилинмоғи даркор. Бошқача қилиб айтганда юқори малакали, рақобатбардош спорт жамоасини тайёрлашга “бел боғлаган” мураббий ўз касбий-педагогик фаолиятига “тадқиқотчи” ва “ихтирочи” сифатида ижодий ёндашиши лозим.


Маълумки, юқори малакали спортчилар тайёрлаш жараёни юксак спорт натижаларига эришиш мақсадига мувофиқлаштирилган бўлади. Бинобарин, жамоа мураббийи чуқур ва кенг қиррали назарий билимларга эга бўлиши, машғулотлар ҳажми, шиддати, такрорланиши, давомийлиги ва йўналиши “субъект” (спортчи)га нисбатан қўллаш қонуниятлари ҳамда уларни акс таъсир натижаларини аниқ башорат қилиш ва пировард фойдали мақсадни кўра билиши даркор.
Юқори малакали баскетболчилар ва терма жамоалар билан ишлаш, улар билан ўқув-машғулот ва интеграл тайёргарлик жараёнларини мақсадли ташкил қилиш Жаҳон миқёсига мос модель кўрсатгичларга асосланиш, ёрдамчи мураббийлар ва мутахассис-олимлар томонидан мунтазам ўзтказиладиган кузатув натижаларидан унумли фойдаланишга боғлиқдир. Масалан, спорт такомиллашуви гуруҳларида шуғулланувчи юқори малакали баскетболчиларда тайёргарлик турлари бўйича тақсимланадиган соатлар ҳажми қуйидагича бўлиши тавсия этилади:



-

Назарий тайёргарлик

-

64 с

-

УЖТ

-

149 с

-

МЖТ

-

190 с

-

Техник тайёргарлик

-

347 с

-

Тактик тайёргарлик

-

338 с

-

Интеграл тайёргарлик ва назорат ўйинлари

-

387 с

-

Хакамлик амалиёти

-

46 с

-

Меъёрий тестлар қабул қилиш

-

36 с


Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling