B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet123/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Тезкор бошқариш – расмий ўйиндан олдин рақиб жамоаси ўйин модели (сўнгги вақтдаги ўйин натижалари) ўйинчиларга эслатилади, қарши қўлланиладиган тактик моделлар (усуллар, тактик комбинациялар хотирада мукаммаллаштирилади). Ўйиндан олдин муҳим кўрсатмалар, маслаҳатлар ва тавсиялар берилади. Ўйинолди “разминкаси” мазмуни, моҳияти ва йўналиши белгиланади, қўлланилади ҳамда бошқарилади.
Ўйинда асосий заҳира таркибларини иштирок этиши аввалдан тузилган тактик режа асосида амалга оширилади. Рақиб ўйинчиларнинг кучли ва заиф томонлари ҳисобга олинади ҳамда ушбу омиллардан самарали фойдалани чоралари кўрилади.
Ўйин давомида, танаффуслар ва баъзи тўхталишлар вақтида ўйинчиларга муҳим кўрсатмалар бериб борилади. Кўрсатмалар сўз ёки имо-ишоралар билан берилиши мумкин.
Тезкор бошқариш самарадорлигини таъминлашда узатувчи ўйинчи, етакчи (лидер), жамоа сардори ва мураббий ўртасидаги узвий алоқа муҳим аҳамият касб этади.
Жорий бошқариш нафақат ўйин давомида балки бутун мусобақа циклида “эртаю-кеч” вақтларда амалга оширилади. Бунда жамоанинг кун тартиби, овқатланиши, эрталабки зарядка, кечки уйқу, маданий-маиший тадбирлар бошқариш ва назорат доирасига киритилади.
Мусобақада жамоани бошқариш жараёни қуйидаги андоза бўйича ифодаланиши мумкин:
Жамоани бошқариш ва бошқарув натижалари (шу жумладан ўйинлар натижалари) мунтазам таҳлил қилинади ва ўйнчилар иштирокида барча камчиликлар ўрганилади ҳамда уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Мусобақада жамоани бошқариш турлари ва тартиби 20-андозада акс эттирилган.




20-андоза

Мусобақаларда жамоани бошқариш”


мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Мусобақаларда жамоани бошқариш жараёни қандай хусусиятларга эга?


2. Мусобақада жамоани бошқариш тартиби, мазмуни ва мақсади қандай омиллар билан изоҳланади?
3. Мусобақада жамоани самарали бошқариш учун қандай омилларга асосланилади?
4. Мусобақа олдидан, мусобақа давомида ва мусобақа якунида жамоани бошқариш қандай мазмунга эга бўлади?



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling