B a s k e t b o L


ЎЗБЕКИСТОНДА БАСКЕТБОЛ ТАРАҚҚИЁТИНИ БОШҚАРИШ


Download 4.95 Mb.
bet125/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

24. ЎЗБЕКИСТОНДА БАСКЕТБОЛ ТАРАҚҚИЁТИНИ БОШҚАРИШ


Ўзбекистон баскетбол тараққиётини бошқарувчи давлат ташкилотлари,
уларнинг таркиби ва шаҳобчалари

Республикамизда баскетбол тараққиётини бошқариш функциясини жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат ташкилотлари таркибига кирувчи туман, шаҳар, вилоят шаҳобчалари бажаради.


Спортчи резервларни ва юқори малакали спортчиларни етиштиришни бошқариш масъулияти Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Қўмитаси қарамоғидаги спорт ўйинлари шўъбасига юкланади. Бундай Қўмиталар Республикамизнинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятларида мавжуд бўлиб, улар жойларда баскетбол тараққиётини таъминлашга жавобгардирлар.
Баскетболни тараққий эттиришда, уни янада оммавийлаштиришда республика, вилоят, шаҳар ва туман касаба уюшмаларининг “Кўнгилли жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари” катта иш олиб боради.
Баскетбол ўқув машғулоти сифатида Олий ва Ўрта махсус билим юртлари ҳамда умумий таълим мактабларининг ўқув дастурларидан жой олган.
Республикамизнинг миллий терма жамоалари мураббийлари нафақат юқори малакали баскетболчиларни тайёрлаш, балки баскетбол бўйича истеъдодли ўринбосарларни етиштириш тадбирларига раҳбарлик қилиши, уларга назарий ва услубий ёрдам кўрсатиб туриши зарур.


Спорт клубларида, БЎСМ, олимпия ўринбосарларини тайёрлаш. БЎСМларда, умумий таълим мактабларида, КҲКларда, академик лицейларда ва олий ўқув юртларида баскетболни ривожлантириш вазифалари ва унинг аҳамияти

Республикамизни барча ўқув юртларда баскетбол энг оммавий спорт турларидан бири бўлиб ҳисобланади, қишлоқларда, ҳўжалик жамоаларида, маҳалла марказларида, мактаб ва ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган кўпдан-кўп баскетбол тўгаракларида мазкур спорт тури билан шуғулланаётганларнинг сони саноқсиздир.


Баскетбол ўқув машғулоти сифатида барча ўқув юртларининг ўқув дастуридан жой олган. Баскетболга бунчалик эътибор кучлилигининг сабаби унинг соддалиги ва жисмоний тарбия тизимда арзон, ҳаммабоп восита эканлигидир.
Умумий таълим мактабларида баскетбол V-IX синфлар учун ўқув дастурига дарс сифатида киритилган. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, баскетболчилар маҳоратини ошириш ва малакали баскетболчиларни етиштириш мактаб ўқувчиларини мазкур ўйин сирларига мақсадга мувофиқ режага асосан оммавий ўргатиш билан боғлиқдир. Мактаб ўқувчилари ўз маҳоратларини махсус БЎСМларда, олимпия ўринбосарлари тайёрлаш БЎСМларида янада “чуққуроқ” ва кенгроқ такомиллаштиришлари мумкин.
БЎСМ ва шунга ўхшаш махсус спорт мактаблари ўз фаолиятларини асосий дастур ва режалаштирув ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикамизнинг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунга асосан амалга оширадилар.
Маҳаллаларда, турар жойларда, ётоқхона, дам олиш уйлари, оромгоҳлари, дала шийпонлари ва соғломлаштириш марказларида баскетбол тўгаракларини ташкил қилиш ва мазкур спорт билан мунтазам шуғулланиш нафақат барча ёшдаги аҳолини жисмонан такомиллаштиришга ёрдам беради, балки уларни саломатлигини мустахкамлайди, болаларни ножўя ишларга аралашувларидан қайтаради.
Олий ўқув юртларида, касб-техника билим масканлари ва ҳарбий қисмларда ҳам баскетбол ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Олий ўқув юртларида баскетбол биринчидан ўқув дастурига биноан машғулот сифатида жорий этилган бўлса, иккинчидан шу ўқув юртларининг спорт клубларида фаолият кўрсатаётган баскетбол тўгаракларида машғулотлар олиб борилади.
Мазкур ўқув масканларида баскетболни кенг оммавийлашганини биргина “Студентлар спорти ҳафталиги” мусобақаларидан ҳам билса бўлади.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling