B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
Бир тайёргарлик йилида машғулотлар сони 460 тани ташкил этади. Шуғулланувчилар сони 12 киши. Мусобақалар сони 70 та атрофида бўлиши мумкин. баскетболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги қуйидаги меъёрий кўрсатгичлар асосида баҳоланади (эркаклар): - Тезкорлик – моккисимон югуриш 4х10* - олд зона ўйинчилар – 22,0-22,5 сек; - ҳужумчи ўйинчилар – 23,0-23,5 сек; - Жойдан вертикал сакраш: - олд зона ўйинчилар – 85-80 см; - ҳужумчи ўйинчилар – 90-85 см; - Югуриб келиб сакраш: - олд зона ўйинчилар – 345-340 см; - ҳужумчи ўйинчилар – 355-350 см. Техник-тактик тайёргарлик: - Тўп киритиш – 45-50%; - Биринчи тўпни олиб борувчига етказиб бериш – 75-80%; - Ҳужум: - муваффақиятли – 50%; - муваффақиятсиз – 10%; - самарадорлик – 40-42%; - Тўсиқ қўйиш: - фойдали тўсиқ – 50%; - муваффақиятли – 15%; - муваффақиятсиз – 5%. Машғулотлар одатда кунига 2 марта ўтказилади. Эрталбки машғулот аксарият ўйин техникаси, тактикаси ва тактик комбинацияларни такомиллаштириш, янги техник-тактик моделларни ўзлаштиришга бағишланади. Кунининг иккинчи ярмида ўтказиладиган машғулотлар юқори шиддатда турли ўйин моделларини ўзлаштириш, устувор тактик моделлар асосида ўйин машғулотларини ташкил қилишга мўлжалланади. Юқори малакали баскетболчилар машғулотларида иш қобилиятини такомиллаштириш, кескин юкламалардан сшнг уни тиклаб бориш ва шу қобилиятни кучайтириш чоралари қўллаш қаратилади. Назарий машғулотларда бўлажак рақиб жамоалар ўйин моделлари видеоматериаллар асосида ўрганилади ва шу моделлар амалий машғулотларда синаб борилади ҳам шакллантирилади. Мазкур тоифали баскетболчиларда тайёргарлик турлари (жисмоний, техник-тактик)нинг шаклланиш динамикаси махсус меъёрий тест машқлар ёрдамида мунтазам назорат қилинади. Олинган натижалар асосида машғулотлар мазмуни, ҳажми, шиддати, муддати ва йўналишларга мақсадли ўзгартиришлар киритилади. Машғулотлар самарадорлигини аниқлаш ва расмий мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар хафтада назорат ўйинлари, моделлаштирилган ўйинлар ва ўртоқлик учрашувлари ўтказилиб турилиши даркор. Юқори малакали баскетболчилар тайёрлаш жараёнини ташкил қилиш тартиби 19-андозада келтирилган. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling