B a s k e t b o L


ОММАВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ-СПОРТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА БАСКЕТБОЛНИНГ ЎРНИ


Download 4.95 Mb.
bet124/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

23. ОММАВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ-СПОРТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА БАСКЕТБОЛНИНГ ЎРНИ

Мамлакатимизнинг турли худудларида, ҳатто узоқ қишлоқларда, тоғ-адирларда, фермер хўжаликларида, маҳаллаларда, дам олиш масканларида кўплаб баскетбол майдонлари ва уларда “тортишиб”, баҳслашиб тўпни рақиб саватигага тушириш учун кураш олиб бораётган болакайлар, ўрта ёшдаги меҳнаткашлар, тадбиркорлар, деҳконлар ва хизматчилар, ҳатто нафақадор фаҳрийларни учратиш мумкин.


Юртимиз ўз мустақиллигига эришган кунлардан бошлаб, Президентимиз ташаббуси ва унинг бевосита раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спорт тамомила янгича мазмун, янгича йўналиш ва оммавийлик чўққисига қараб ривожлана бошлади. Минглаб ҳалқаро стандартларга мос спорт иншоатлари, шу жумладан очиқ ва ёпиқ тусдаги баскетбол майдонлари барпо этилди.
Ҳамдўстлик давлатлари ичида илк бор мамлакатимизда жорий этилган кўп босқичли ва узлуксиз ўтказилиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”, “Ҳотин-қизлар спартакиадаси”, “Фаҳрийлар турнирлари”, “Алпомиш” ва “Тўмарис” фестиваллари дастурларидан жой олган баскетбол айни кунда глобал миқёс бўйлаб кенгайиб бормоқда.
Сўз баскетболни соғломлаштиришдаги ўрни ҳақида борар экан, ушбу ўйин машғулотларини соғлиғи “оқсоқланган”, жисмонан заиф ёки заифлашган тоифага мансуб шахслар хаётига олиб кириш долзарб масалалардан биридир.
Замонавий тиббий-биологик тадқиқотлардан маълумки, даставвал турмуш ва меҳнат фаолияти давомида фаол ҳаракатда бўлган, соғлом ва жисмонан қувватли бўлган инсонлар, кейинчалик жисмоний ҳаракатни сустлаштирадилар ёки касб-кори биоан шуғулланиб юрган баъзи шахслар вақт йўқлигини баҳона қилиб, ўз ҳаракати ва соғлигига “ҳиёнат” қиладилар. Бундай ҳолатларда ҳаракатни сустланиши ёки фаол ҳаракатни чегараланиши-гиподинамия юзага келади.
Мутахассис-олимларнинг фикрига биноан гиподинамия замон касалликлари (юрак ишемияси, тахикардия, гипертония, бронхиал астма, остеохандроз ва ҳ) ни юзага келишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларни олдини олиш, уларни бартараф этиш учун тиббий муолажалар, дори-дармонлар кам самарали таъсир этади, улар соғлиқни етарли тиклаш ва мустаҳкамлаш кучига эга эмас деб ўқтирган буюк табиб-олим Абу Али ибн Сино. Унинг фикрича мақсадли йўналишга хос ҳаракатлар мажмуаси, меъёрланган жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш энг ўткир, безарар, ором бағишловчи, сиҳат-саломатлик белгиларини шакллантирувчи “текин дори-дармон” ва “текин муолажа” экан.
Кузатувлардан маълумки, баскетбол ўйини дам олиш уйларида ва оромгоҳларда ҳам ташкиллаштирилади. Баскетбол майдончаларига келувчиларнинг асосий мақсади юқори малака ёки ғалаба эмас, балки жисмонан ва руҳий дам олишдир. Шунинг учун уларга содда ўйин қоидаларини, техник усулларни таништириш, ўргатиш ва уларни қизиқишларини ошириш кўпроқ муҳимдир.
Баскетбол ўйинини ташкил этишда машғулот жойларини танлаш ва жиҳозлаш билан таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга. Шуғулланувчилар ва ишқибозлар учун майдонча атрофлари ўриндиқлар билан жиҳозланиши керак. Баскетбол майдончалари бир нечта бўлиши зарур. Чунки бу машғулот билан шуғулланувчиларнинг кўпайишига олиб келади. Майдончалар ёнма-ён тарзда жойлаштирилиб, улар ораси етарли даражада кенг бўлиши керак. Майдонча атрофларини кўкаламзорлаштиришга катта эътибор бериш керак. Майдонча яқинига баскетбол ўйини қоидаси ва техник усулларни бажариш бўйича расмларни қўйиш, ўйинчиларни тезроқ ҳаракат кўникмаларини эгаллашга анча ёрдам беради. Оромгоҳнинг спорт ишлари бўйича йўриқчи-услубиятчиси бу ҳақда зарур ишларни амалга ошириши керак.
Майдончалар турли ёшдагилар учун махсус ажратилиши ва керакли даражада жиҳозланиши керак. Оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда тиббиёт ходимлари хизмати таъминланиши даркор. Оммавий соғломлаштириш ва спорт байрамларига баскетбол спорт турини киритиш тавсия этилади. Буларни туман, шаҳар миқёсида, маҳаллалар ўртасида ўтказиш мумкин. Мусобақа олдидан юқори малакали спортчиларнинг кўргазмали иштирок этиши ўзгача самара беради.
Баскетбол мусобақасини дам олиш уйларида ва оромгоҳларда ўтказишда жамоаларни ташкил қилиш қийинчилик туғдиради. Чунки ўйинчиларнинг ўйин кўникма ва малакаси ҳар хил бўлади. Ўтказилаётган мусобақаларни қизиқарли бўлишини таъминлашда жамоаларни бир-бирига тенг қилиб тақсимлаш зарур. Ўйинчиларни тайёргарлик даражасига қараб ўйин қоидаларига енгилликлар киритиш мумкин. Ўйинчиларнинг маҳоратлари ошган сайин қўлланилган енгилликлар аста-секин олиб ташланади.
Қайси дам олиш уйи, соғломлаштириш масканида спорт ишлари яхши йўлга қўйилган бўлса, ўша ерда хордиқ чиқарувчилар ёки саломатликларини тикловчилар кўп бўлади. Оммавий баскетбол эса айни муддаодир. Саломатлик ва жисмоний тайёргарлик даражасига шуғулланувчиларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш тавсия этилади:
I гуруҳ – жисмоний машғулот билан доимий шуғулланиб турувчи ёшлар ва ўрта ёшдагилар;
II гуруҳ – жисмоний машғулот билан доимий шуғулланмайдиган, соғлом, лекин айрим функционал камчиликларга эга бўлганлар;
III-гуруҳ – сурункали касалликка чалинган, жисмоний машғулот билан умуман шуғулланмайдиганлар.
Гуруҳларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб машғулотларни меъёрланган даражада ташкил қилиш ва ўтказишга эътибор бериш керак. Баскетболни соғломлаштиришдаги ўрни бўйича суҳбат ва мулоқотлар ўтказиб туриш уни аҳоли ўртасида янада оммалашишига туртки беради.
Оммавий-соғломлаштириш баскетболи ва уни ташкил қилиш объектлари 21-андозада қайд этилган.

21-андоза


Оммавий соғломлаштириш – спорт ишларини ташкил этишда баскетболнинг ўрни” мавзуси бўйича назорат саволлари


1. Оммавий соғломлаштириш ишларида баскетбол қандай аҳамиятга эга?


2. Сўнгги йилларда дастурига баскетбол киритилган қандай оммавий мусобақалар ўтказиляпти, уларга қисқача изоҳ беринг?
3. Юртимиздан қандай соғломлаштириш масканлари мавжуд ва уларда баскетбол қандай ўрин тутади?
4. Баскетбол бўйича соғломлаштириш гуруҳлари қандай ташкил этилади?
5. Соғломлаштириш гуруҳларида баскетбол машғулоти қандай тартибда ўтказилади?



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling