B a s k e t b o L


Ўзбекистон баскетбол Федерацияси, унинг таркиби ва иш функциялари


Download 4.95 Mb.
bet126/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Ўзбекистон баскетбол Федерацияси, унинг таркиби ва иш функциялари

Мамлакатимизда баскетболни оммавийлаштириш, ривожлантириш, уни равнақ топширишда Ўзбекистон баскетбол Федерацияси раҳбарлик ва бошқарувчи ролни ўйнайди. Республикамизнинг туман, вилоят ва шаҳарларида эса бу масъулият жойлардаги федерациялар орқали амалга оширилади.


Федерациянинг олий раҳбар органи республика анжуманидир. У мамлакатда баскетболни ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳал қилади. Федерация анжуман туфайли сайланган ўз президиумидан (раёсатидан) иборат.
Раёсат ўз навбатида белгиланган ижроий қўмитасига эга бўлиши керак. Қўмитада федерациянинг президенти раҳбарлигида директорат ва доимий ҳайъатлар тузилади. Бу ҳайъатлар қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият кўрсатадилар:
- молиявий-иқтисодий;
- юридик-ҳуқуқий;
- моддий-техника таъминлови;
- оммавий-ташкилий;
- мураббийлар кенгаши;
- илмий-услубий;
- спорт-техника;
- болалар ва ўсмирлар спорти;
- ҳалқаро спорт алоқалари;
- республика спорт фаҳрийлари кенгаши;
Кўриниб турибдики, мазкур йўналишларнинг номларининг ўзи ҳайъатнинг вазифаси, бажарадиган тадбирлари ва бутун фаолиятлари мазмунини белгилаб бериб турибди.
Жаҳонда баскетболни ривожлантириш жараёнини ҳалқаро ташкилотлар даражасида бошқариш
Баскетбол тараққиётини бошқариш Ҳалқаро Баскетбол Федерецияси (ХБА-ФИБА) ва зонал конференциялар орқали ижро этилади.
Оврўпа, Осиё, Африка, Шимолий Америка, Марказий Америка ва Кариб денгизи, Жанубий Америка минтақаларининг зоанл конференциялари мавжуд.
ФИБАнинг алоқа ва иш фаолиятлари расмий равишда инглиз, фаранг, рус ва испан тилларида амалга оширилади.
ФИБА ўзининг уставига эга. У вақти-вақти билан баскетбол сохасида рўй бераётган асосий воқеалар билан ёритидган расмий БЮЛЛЕТЕНЬ чиқариб (нашр қилиб) туради, турли услубий кўрсатмалар, ҳужжатлар, низомлар, тавсияномалар чоп этилади.
ФИБАнинг асосий мақсади – жаҳоннинг турли минтақаларида баскетболни ривожлантириш, барча давлатларнинг спортчилари ва расмий шахслари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, миллий баскетбол федерацияларини бирлаштириш, янги миллий баскетбол федерациялари тузиш, расмий мусобақалар ўтказиш, ўйин қоидаларини ва тактикасини шакллантиришдан иборат.
ФИБАнинг олий органи – Конгрессдир. У икки йилда бир марта ўтказилади.
ФИБАнинг раҳбар органи – Маъмурий Кенгаш бўлиб, ўз президенти, бош котиб ва уни ёрдамчилари, 4 та вице-президенти, 12 та Кенгаш аъзолари ва зонал конфедерацияларнинг президентларидан ташкил топади.
Маъмурий кенгашнинг қарорларини Ижроий Қўмита ҳаётга тадбиқ этади. Ижроий Қўмита ўз президентидан, икки вице-президентидан, бош котиби ва уни икки ёрдамчисидан иборат. ФИБАда техник органлар ҳам мавжуд бўлиб, улар 5 та доимий ҳайъатлардан ташкил топади.
1. Ташкилий-спорт ҳайъати – мусобақаларни ташкил қилиш ва уларни таҳлил этиш, маълумотларни йиғиш ва баскетбол бўйича ҳалқаро спорт календарини режалаштириш;
2. Мураббийлар бўйича ҳайъат – баскетбол эндигина ривожланаётган минтақа ва давлатларда шу спорт турини тараққий эттириш тадбирларини ташкил қилиш, мураббийлар билан семинарлар уюштириш, уларга маслаҳатлар бериш, баскетбол бўйича “қўли калта” давлатларга ёрдам сифатида мураббийларни ҳар хил муддатларга ишга жўнатиш, услубий кўрсатма ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ишлари билан шуғулланади.
3. Арбитраж ҳайъати – мусобақалар ҳакамларини тайинлаш, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, таҳлил этиш ва баҳолаш, ҳалқаро семинарларни уюштириш, ҳакамлик қилиш бўича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш ишларини бажаради.
4. Ўйин қоидалари бўйича ҳайъат – Маъмурий Кенгаш ва Конгресс муҳокамасига ўйин қоидалари бўйича киритилган ўзгаришлар оид тавсияларни тақдим этиш, арбитраж ҳайъати билан биргаликда ҳакамлик қилиш қоидасини ишлаб чиқиш ва ўйин қоидаларига ягона фикрда ёндошишни таъминлаш каби тадбирларни амалга оширади.
5. Тиббий ҳайъат – мусобақалар жараёнида тиббий хизмат кўрсатиш, ўқув-тренировка машғулотларини тиббий назорат қилиш, организм ва иш қобилиятини тиклашга оид тадбирвоситалар ҳамда шикастланишларни олдини олиш каби масалалар бўйича таклиф, тавсия ва кўрсатмалар тайёрлаш ишларини ижро этади.
ФИБА ўз таркибига 160 та давлат киритган энг кўп сонли федерация ўзига маълум молиявий масъулиятни олиши шарт, аъзо бўлиб киришда ва ҳар йили бадал тўлаш, расмий биринчиликлар ва ҳалқаро учрашувлар ўтказиш учун пул маблағи ажратиш, ФИБА тасаруффида ўтказиладиган расмий мусобақаларда иштирок этиш учун бадал тўлаш ва ҳоказо.
ФИБАнинг фаолиятида собиқ Иттифоқ Федерацияси жуда катта роль ўйнаган. Бу масала баскетбол бўйича машҳур мутахассис Владимир Иванович Савин самарали хизмати ва салмоқли ҳиссалари билан алоҳида ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганидан сўнг мамлакатимизнинг миллий баскетбол Федерацияси ҳаётида ҳам унутилмас ўзгаришлар юз беради. 1992 йил Ўзбекистон миллий баскетбол Федерацияси Осиё зонал конфедерациясига аъзо бўлиб қабул қилинди. 22 ва 23-андозаларда мамлакатда баскетбол тараққиётини бошқариш органлари ва Ўзбекистон баскетбол Федерациясининг тузилмаси ифодаланган.




22-андоза


23-андоза
Ўзбекистонда баскетбол тараққиётини бошқариш”

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling