B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet128/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Илмий тавсиянома – босқич ёки якунланган илмий иш натижалари, уларнинг таҳлили ва хулосалари асосида амалиётга тақдим этиладиган таклифлар мажмуасини ўз ичига олади. Одатда, бундай тавсияномалар аввал амалиётга тадбиқ этилади, сўнг уларнинг аҳамияти ва амалий самараси тан олингач, расмий равишда тасдиқланади.
Илмий ахборот – аксарият ҳолларда тезкор йиғилишларда, илмий раҳбар, илмий ходимлар ва амалиёт мутахассислари олдида илмий тадкиқотнинг бориши ёки унинг якуний натижалари ҳақида қисқа оғзаки маълумот бериш билан ифодаланади.
Реферат – илмий ишнинг ушбу шакли танланган илмий мавзу доирасидаги ёки шу мавзуга бевосита алоқадор адабиётлардан маълумотлар тўплаб, уларни таққослаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали ўрганиладиган муаммо долзарблигини исботлаб берувчи ёзма фикр-мулоҳазалардан иборат бўлади.
Илмий ҳисобот – тўлиқ якунланган илмий тадқиқот ёки унинг айрим қисми бўйича олинган натижаларнинг атрофлича таҳлили ва хулосаларини акс эттирувчи илмий иш бўлиб, ёзма равишда илмий маъмуриятга тақдим қилиш учун тайёрланади. Илмий ҳисобот фан ва техника бўйича давлат маъмурияти томомнидан белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади ҳамда диссертациялар каби барча бўлим, боб ва бандлар матнини ўз ичига олади.
Илмий қўлланма – кўп йиллик илмий-тадқиқот натижалари ва хулосаларига асосланган ҳолда яратилади. Илмий қўлланма турли мавзуларга оид масалалар моҳияти, назарий асослари, уларни ўрганиш услубияти ва воситаларини ёритиб беришга қаратилади.
Масалан: спорт тайёргарлигининг турли давр ва босқичларида ўқув-тренировка машгулотларининг илмий-услубий асослари очибберилиши мумкин.
Диплом иши, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертациялари – жисмоний тарбия ва спорт сохасида муайян долзарб мавзуни илмий тадқиқот асосида чуқур ҳамда атрофлича очиб беришга қаратилади. Ушбу илмий ишлар ўзиниг мақсад ва вазифалари илмий янгилиги, амалий аҳамияти ва тавсиялари, асосланган хулосаларига эга бўлиши лозим.
Монография – кўп йиллик илмий-тадқиқот ва изланишлар натижалари асосида ишлаб чиқиладиган ва китоб шаклида нашр қилинадиган йирик илмий иш маҳсули.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling