B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тез ёриб ўтиш
- 30-расм.
- Марказий баскетболчилар орқали ҳужум қилиш.
7.3. Ҳужумда жамоа ҳаракатларига ўргатиш
Ҳужумда жамоа ҳаракатлари ҳар хил характерли икки ўйин тизими орқали амалга оширилади. Иккала тизимни мукаммал эгаллаш ва уларни жамоа таркиби аниқ мусобақа шароитларига ва рақиб ўйинининг хусусиятларига қараб қўллаш жамоанинг маҳоратини белгилайди. Тез ёриб ўтиш — замонавий баскетболда ҳужумнинг энг ўткир қуролидир. Тез ёриб ўтиш тизимининг қай даражада эгалланиши жамоанинг энг катта мусобақаларда қандай натижаларга эриша олишини белгилайди. Бу тизимдаги асосий хусусият ҳужумни ташкил қилиш ва амалга ошириш жуда қисқа вақт (асосан 3-6 сония) ичида ўтишидир. Ҳужумчилар тўпни эгаллаганларидан сўнг уни катта тезликда олдинга узатиб ёки тез ёрга уриб юриб, ўз шчитидан рақиб шчитигача бўлган масофани қисқа вақтда ўтишга ва рақибнинг ҳимояни тўғри уюштиришига имкон бермасликка ҳаракат қиладилар (30-расм). Тез ёриб ўтиш самарали бажарилиши учун қуйидагилар катта аҳамиятга эга: 1) баскетболчилардаги реакция ва тактик фикр қилишнинг юқори тезлиги; 2) ҳаракат қилиш тезлиги ва тезликка бўлган чидамлиликнинг юқорилиги; 3) техник усулларни юқори тезликда аниқ бажариш; 4) тактик вариантларнинг хилма-хиллиги; 5) юқори суръатдаги ўйинга руҳий тайёргарлик. Қаттиқ кураш жараёнида ўйин давомидаги толиқишда ва бошқа жуда мураккаб вазиятларда руҳий тайёргарлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 30-расм. Ён чизиқлар бўйлаб рақиб ҳимоясини тез ёриб ўтиш. Позицион ҳужумнинг асосий мазмуни шундаки, ҳужумчилар ва ҳимоячилар сон жиҳатдан тенг ҳолларда ҳужум ҳаракатлари яхши ташкил қилинган ҳимояга қарши аниқ позициялардан туриб амалга оширилади. Бу ҳужум тизимида баскетболчиларнинг ҳаракат қилиши ва тўп узатишлар фақатгина рақиб шчити томонига эмас, балки унга қарама-қарши томонга ва майдоннинг кўндалангига бажарилиши мумкин. Ҳужумни охирига етказишда узоқ масофадан саватга тўп отиш катта аҳамнитга эга. Бу тизим баскетболчилардан шчит остида тўп эгаллаш учун чаққонлик билан кураш олиб боришни, тўсиқ қўйишдан ва илгари у илгари комбинациялардан кенг фойдаланишни талаб қилинган. Марказий баскетболчилар орқали ҳужум қилиш. Бу позицион ҳужумнинг энг кўп тарқалган ва чуқур ишлаб чиқилган ҳамда айрим баскетболчиларнинг бўйлари баландлигидан, жисмоний ва бошқа сифатларидан тўла фойдаланишга асосланган вариантдир. Унинг мазмуни шундаки, ҳужумни ташкил қилишдаги асосий ҳаракатлар баланд бўйли баскетболчилар орқали бажарилади. Ҳужум бир марказий баскетболчи орқали уюштирилаётганда у жарима майдончасинннг ёнида ёки жарима отиш чизиғининг олдида ҳаракат қилади. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling