B a s k e t b o L
Икки марказий ҳужумчи билан ҳужум
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31-расм.
Икки марказий ҳужумчи билан ҳужум - жамоанинг шчит тагидаги ҳаракатларининг самарасини ошириш мақсадида қўлланилади. Бунда марказий ҳужумчилар жарима майдончасининг икки ён томонида ва бир томонида ва ниҳоят бир марказий ҳужумчи жарима майдончасининг ён томонида, иккинчиси жарима чизиғининг олдида жойлашишлари мумкин (31-расм).
31-расм. Икки марказий ҳужумчининг ўзаро ҳаракатлари Эркин ҳужум. Эркин ҳужум позицион ҳужумнинг қийин вариантларидан ҳисобланади. Буни ўз таркибида бўйи жуда баланд бўлмаган жамоалар кўпроқ қўллайдилар. Баскетболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлиги универсаллигидаги хилма-хиллик ҳисобига уюштирилади. Шахсий ҳимоя тизимига қарши ўзаро ҳаракатлар ташкил қилиш баскетболчининг майдонда жуда кўп ҳаракат қилишларига, тўсиқлар қўйиб, бир-бирларига ёрдам беришига асосланган. Тўп қабул қилиб олган ҳар бир баскетболчи энг аввал ҳимоячини чалғитиб, рақиб саватига хавф туғдириш билан бирга, бўш жойга чиққан шеригига ўз вақтида тўп узатишга доим тайёр бўлиши лозим. Баскетболчи шеригига тўп узатгандан сўнг биринчи навбатда ёрдам беришга ҳаракат қилиши керак. Зонали ҳимояга қарши ҳужумда баскетболчилар майдонда бирмунча камроқ ҳаракат қиладилар лекин тўп тезлик билан узатилиб турилади. Узатишлар жарима майдончасининг атрофида, унинг ичидан баскетбол майдонининг ўнг ва чап томонларига ҳамда жарима майдончаси ичида бажарилади. Баскетболчилар тўпсиз фаол ҳаракат қилиб турадилар. Бунда жарима майдончасининг ичига ҳимояни ёриб киришлар шчитга ташқи чизиқлар бўйлаб чиқишлар, айниқса шундай вазиятларда тўп қабул қилишлар катта аҳамиятга эга. Одатда тўпли ҳужумчини бир неча ҳимоячи таъқиб қилади. Бунга қарши муваффақиятли курашиш мақсадида ҳужумчилар майдонда тез жойларини алмаштириши ва ҳимоячининг заиф жойларига тез ёриб кириш ҳисобига маълум бурчакларда ҳужумчилар сони ҳимоячилар сонидан оширишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, ҳимоячиларнинг ораларини кенгроқ очиш учун ўрта ва узоқ масофалардан саватга тўп ташлаш усуллари кенг қўлланилади. Бундай ҳолда шчитдан қайтган тўпни эгаллаш учун бўладиган курашни ташкил қилиш жуда катта аҳамиятга эга. Рақиб ҳимоясини тез ёриб ўтиш тизимини қўллаш эса асосий восита бўлиб хизмат қилиниши керак. Прессингга қарши ҳужум аниқ ташкил қилиниши учун баскетболчиларнинг майдонда бажарадиган тактик ҳаракатлари олдиндан ўрганилган бўлиши лозим. Ҳужумчилар ўзларини йуқотиб қўймасдан, шошилмасдан, лекин зарур бўлганда тезкорлик билан ҳаракат қилишлари керак. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling