B a s k e t b o L


-расм. Шчит. Унинг ўлчовлари. 37-расм


Download 4.95 Mb.
bet50/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

36-расм. Шчит. Унинг ўлчовлари.



37-расм. Ҳалқа
.
Тўп ашёси, ўлчови ва оғирлиги. Тӯп шарсимон шаклда ва тасдиқланган қизғиш рангда бӯлиши керак: у сирти билан бирга чармдан, резина ёки сунъий хомашёдан тайёрланади; унинг айланаси узунлиги 749 см дан кам ва 780 см дан кӯп бӯлмаслиги лозим; у камида 567 г дан кам ва 650 г дан кӯп бӯлмаган оғирликка эга бӯлиши керак; унга ҳаво шундай тӯлдирилиши керакки, тӯп тахминан 1,8 м баландликдан (тӯпнинг пастки қиррасидан ӯлчанганда) ӯйин майдонига ёки қаттиқ ёғоч полга тушган вақтида тӯпнинг юқори қиррасидан ӯлчанганда 1,20 м дан кам ва 1,40 м дан ортиқ бӯлмаган баландликка кӯтарилиши лозим. Тӯпнинг чоклари ёки чуқурликларининг кенглиги 0,635 см дан ортиқ бӯлмаслиги керак. 567г - 6 рақами билан белгиланиб аёллар тўпи ҳисобланади, 650г - 7 рақами билан белгиланган тўплар эса эркаклар тўпи ҳисобланади (38-расм).
ёки
38-расм. Баскетбол тўпи.
Майдон эгаси бўлган жамоа юқорида айтиб ӯтилган шартларга жавоб берадиган, камида битта аввал ишлатилган тӯп билан таъминланиши лозим. Катта ҳакам тӯпнинг яроқлилигини аниқлаб берувчи ягона шахс бӯлиб ҳисобланади ва у меҳмон жамоа тақдим қилган тӯпни ӯйин учун танлаб олиши мумкин.


8.2. Ўйин қоидалари


Жамоалар. Ҳар бир жамоа мураббий ва кӯпи билан 10 та ӯйинчидан иборат бӯлади. Ӯйинчилардан бири сардор бӯлиб ҳисобланади. Ҳар бир жамоа таркибида мураббий ёрдамчиси бӯлиши мумкин. Агар жамоа бирон бир турнирда учтадан ортиқ ӯйинда иштирок этадиган бӯлса, ҳар бир жамоанинг ӯйинчилари сони 12 тагача ортиши мумкин. Ӯйин пайтида ҳар иккала жамоадан бештадан ӯйинчи майдонда бӯлиши керак. Улар қоидаларга мувофиқ алмашишлари мумкин.
Агар жамоа аъзоси майдонда бӯлса, у ӯйинчи бӯлиб ҳисобланади ва ӯйинда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бошқа ҳолларда у захирадаги ӯйинчи бӯлиб ҳисобланади.
Ҳар бир ӯйинчининг кӯкрак ва орқа томонида рақами бӯлиши керак. Бу рақамлар тушунарли ва бир хил рангда, майканинг рангидан яққол ажралиб туриши зарур. Рақамлар аниқ кӯриниб туриши лозим: орқадаги рақамларнинг баландлиги камида 2 см, кӯкракдаги рақамларнинг баландлиги камида 1 см бӯлиши шарт. Рақамлар учун ишлатиладиган ашёнинг эни 0,2 см дан кам бӯлмаслиги керак. Жамоалар 4-чидан 15-чигача бӯлган рақамларни ишлатишлари лозим. Бир жамоа ӯйинчилари такрорланадиган рақамли майкани кийиб чиқишлари мумкин эмас.
Икки жамоанинг майкалари ранги бир-бирига мос келиб қолган ҳолда, мезбон жамоа ӯз майкаларини ӯзгартириши шарт.
Агар ӯйин бетараф майдонда ёки турнирда ӯтказилаётган бӯлса, расмий дастурда, демак қайдномада ҳам биринчи бӯлиб кӯрсатилган жамоа ӯз спорт кийимини сӯзсиз ӯзгартириши лозим.
Ўйин вақти – «тоза» вақт 40 дақиқа давом этади. У тўртта 10 дақиқалик чораклардан иборат. Биринчи ва учинчи чораклардан сўнг 2 дақиқалик танаффус бўлади. Иккинчи чоракдан кейин 10-15 дақиқалик танаффус бўлади. Ўйин натижаси дуранг бўлса, 5 дақиқа қўшимча вақт белгиланади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling