B a s k e t b o L
Шчитлар: ашёси, ўлчови, жойлашиши
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
Шчитлар: ашёси, ўлчови, жойлашиши. Иккала шчитнинг ҳар бири қалинлиги 0,3 см бӯлган қаттиқ ёғочдан ёки шунга мос ойнадек тиниқ ашёдан (ёғочнинг қаттиқлигига ӯхшаш қаттиқликдаги бир бӯлакдан) тайёрланиши лозим (35-расм).
35-расм. Ҳалқа шчит қурилмаси. Олимпиада ӯйинлари ва жаҳон Биринчилиги мусобақалари учун шчит ӯлчовлари горизонтал бӯйича 1,80 м ва вертикал бӯйича 1,05 м бӯлиши, пастки қирраси майдон юзасидан 2,90 м баландликда туриши керак. Қолган барча мусобақалар учун ФИБАга тегишли структуралар, масалан, зонал ва континентал мусобақалар ӯтказилганда зонал комиссия ёки барча ички мусобақалар учун миллий федерация шчитларининг қуйидагича ӯлчовларини тасдиқлашга ҳаққилари бор: шчитлар горизонтал бӯйича 1,80 м ва вертикал бӯйича 1,20 м бӯлиши, пастки қирраси майдон юзасидан 2,75 м баландликда туриши мумкин ёки горизонтал бӯйича 1,80 м ва вертикал бӯйича 1,05 м бӯлиши, пастки қирраси майдон юзасидан 2,90 м. баландликда туриши мумкин. Бундан қатъий назар, барча янги қурилаётган шчитлар худди Олимпиадалар ва жаҳон Биринчилиги учун мӯлжаллангандек, горизонтал бӯйича 1,80 м ва вертикал бӯйича 1,05 м қилиб тайёрланиши керак. Агар шчит юзи силлиқ ва ойнадан тиниқ бӯлмаган ашёдан тайёрланган бӯлса, оқ рангда бӯлиши шарт. Унинг сирти қуйидагича белгиланади: ҳалқа орқасига эни 0,5 см га тенг бӯлган чизиқлар билан тӯғри тӯртбурчак чизилади. Тӯғри тӯртбурчакнинг ташқи ӯлчовлари горизонталига 59 см, вертикалига 45 см бӯлиши керак. Унинг асос чизиғининг юқори қисми ҳалқа билан тенг туриши керак. Шчитларнинг четлари 0,5 см кенгликдаги чизиқлар билан белгиланади. Бу чизиқлар шчит рангидан яққол ажралиб туриши лозим. Агар шчит тиниқ бӯлса, у оқ чизиқлар билан, бошқа ҳолларда эса, қора билан ҳошияланади. Шчитларнинг ҳошиялари ва уларда чизилган тӯғри тӯртбурчакнинг ранглари бир хил бӯлиши шарт. Шчитларни мустаҳкам қилиб, майдоннинг иккала чеккасига эн чизиқларига параллель ҳолда, тӯғри бурчак остида полга ӯрнатилади. Уларнинг марказлари ҳар бири ён чизиқлари ӯртасининг ички чеккасидан 1,20 м нарида майдондан чиқарилган нуқталарга перпендикуляр равишда жойлашади. Шчитларни ушлаб турадиган қурилмалар эн чизиқларининг ташқи чеккасидан камида 2 м узоқликда жойлашиши шарт ва улар ӯйинчиларнинг кӯзига яққол ташланадиган даражада очиқ рангга бӯялган бӯлиши лозим. Иккала шчит юмшоқ материал билан қуйидагича қопланган бӯлиши керак: шчитларнинг пастки қирраси ва ён томонлари учун юмшоқ ӯрам тагидан камида 35 см узоқликда таг сиртини ва ёнларнинг устини қоплайди. Олдинги ва орқа сиртлар тагидан камида 0,2 см узоқликда қопланади ва тӯлдирилган материал камида 0,2 см қалинликда бӯлиши лозим. Шчитнинг пастки қисми тӯлдирилган материал 0,5 см қалинликда бӯлиши керак. Қурилмалар юмшоқ материал билан қуйидагича қопланади: шчитнинг ҳар қандай қурилмаси шчит орқасидан ва полдан камида 2,75 м баландликда, шчитнинг сирт юзасидан 60 см узоқликда, таг юзаси бӯйлаб юмшоқ материал билан қопланган бӯлиши керак. Ҳамма кӯчма шчитларнинг таги майдон томонидан сирти бӯйлаб 2,15 м баландликда юмшоқ материал билан ӯралган бӯлиши лозим (36-расм). Саватлар. Саватлар ҳалқа ва тӯрлардан иборат. Ҳалқа қаттиқ металлдан тайёрланади, унинг ички диаметри 45 см га тенг бӯлиб, тӯқ сариқ (апельсин) рангга бӯялади. Ҳалқаларнинг металли ками билан 0,17 см ва кӯпи билан 0,2 см диаметрга эга бӯлиб, пастки қиррасида тӯпларни илиш учун қӯшимча бир хил кичик илмоқлар ёки шунга ӯхшаш илгаклари бӯлиши керак. Ҳалқалар майдонга нисбатан горизонтал ҳолатда, 3,05 м баландликда шчитларга мустаҳкам ӯрнатилади ва шчитнинг ҳар иккала вертикал чеккаларидан бир хил узоқликда жойлашади. Ҳалқалар ички чеккасининг яқин нуқтаси шчитнинг юза қисмидан 15 см узоқликда туриши керак. Ҳалқаларга илинадиган тӯрлар оқ канопдан тайёрланади, уларнинг тузилиши шундай бӯлиши лозимки, тӯп сават орасидан ӯтаётган вақтда бир лаҳза ушланиб қолиши мумкин бӯлсин. Тӯрларнинг узунлиги 40 см бӯлиши шарт (37-расм). Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling