B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet47/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Чегараланган чизиқлар. Ӯйин майдони яхши кӯринадиган чизиқлар билан белгиланган бӯлиши ва бу чизиқлар истаган нуқтада томошабинлар, реклама тӯсиқлари ва бошқа ғовлардан камида 2 м узоқликда жойлашиши керак.
Майдоннинг узун томонларини белгиловчи чизиқлар – ён чизиқлар, қисқа томонларини белгиловчи чизиқлар эса – эн чизиқлар деб аталиши лозим.
Ушбу ва кейинги моддаларда баён қилинган чизиқлар шундай чизилиши керакки, улар яққол кӯринадиган ва эни 0,5 см бӯлиши керак.
Марказий доира. Марказий доира радиуси 1,80 м га тенг бӯлиши ва майдон марказида белгиланиши керак. Радиус доиранинг ташқи чеккасигача ӯлчаниши шарт.
Марказий чизиқ - олд зона, орқа зона. Марказий чизиқ эн чизиқларига параллель ҳолда ён чизиқлари ӯртасидан ӯтказилиши ва ҳар иккала ён чизиқларидан 15 см ташқарига чиқиб туриши керак.
Майдоннинг рақиб шчити орқасидаги эн чизиғи ва марказий чизиқнинг яқин чеккаси ӯртасида жойлашган қисми жамоанинг олд зонаси ҳисобланади.
Майдонинг қолган қисми, шу жумладан, марказий чизиқ ҳам жамоанинг орқа зонаси ҳисобланади.
Уч очколи тўпларни ташлаш зоналари. Майдонда икки тарафида ажратилган иккита тугри турт бурчак ҳосил қиладиган чизиқлар билан чегараланган қисми 3 очколи тӯпларни ташлаш зоналари бӯлиб ҳисобланади. Саватнинг мутлоқ марказига тӯғри перпендикуляр бӯлган полдаги нуқтани марказ қилиб белгилаб туриб, ташқи қиррасигача 6,75 радиусли ярим доира шаклида чизилади ва параллель ҳолда ён чизиқларига давом эттирилиб эн чизиқларида тугайди (33-расм).



32-расм. Майдон. Унинг ўлчовлари.

33-расм. Икки ва уч очко ташлаш зонаси.


Чегараланган зоналар, жарима тўпини ташлаш жойлари ва чизиқлар. Майдонда ажратиладиган эн чизиқлари, жарима тӯпини ташлаш чизиқлари ва эн чизиқларидан ӯтказиладиган чизиқлар билан чегараланган пол қисми чегараланган зоналар ҳисобланади. Уларнинг ташқи чегаралари эн чизиқларининг ӯртасидан 3 м узоқликда бӯлади, жарима тӯпини ташлаш чизиғининг ташқи чеккасида тугайди.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling