B a s k e t b o L


Куч сифатини ривожлантиришда фойдаланиладиган намунавий машқлар


Download 4.95 Mb.
bet72/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Куч сифатини ривожлантиришда фойдаланиладиган намунавий машқлар
1. Кафт ва панжаларни шерикнинг қаршилигини енгиб (ёки гантеллар билан) букиб-ёзиш машқлари.
2. Турли оғирликдаги тўлдирма тўпларни ирғитиш. Асосий эътибор қўл ҳаракатларига қаратилади.
3. Қўлларга таяниб ётган ҳолда уларни букиб-ёзиш, ердан узиб чапак чалиш машқлари.
4. Амортизаторли жиҳозларни чўзиш билан борадиган тузилиши бўйича техник усулларга ўхшаш машқларни бажариш.
5. Оғирликлар (штанга лаппаги, гантеллар, қум тўлдирилган қопчалар) билан гавданинг айланма ҳаракатли машқлари.
6. Штангани кўкракка кўтариб ўтириб-туриш машқлари.
7. Штангани елкага олиб сакрашлар. Оғирлик максималнинг 50% ҳажмида.
8. Арғамчи билан сакрашлар.
9. Жойдан ва югуриб келиб юқорига илиб қўйилган предметга қўл теккизиш ёки олиш.
10 Бир ва икки оёқда узунликка сакрашлар.
11. Тўсиқлар устидан кўп сакрашлар.
12. Чуқурликка сакрашлар.


10.3.3. Чаққонликни тарбиялаш

Чаққонлик бир қанча кўрсаткичлар билан аниқланиши сабабли ягона таърифга эга эмас.


Ҳар қандай ҳаракат бирор бир аниқ вазифани ҳал қилишга қаратилган бўлади: мумкин қадар баландроқ сакраш; тўпга зарба бериш; тўпни узатиш ва бошқалар. Ҳаракат вазифасининг мураккаблиги кетма-кет бажариладиган ҳаракатларнинг уйғунлиги билан белгиланади. Ҳаракатларнинг координацион мураккаблиги чаққонликнинг биринчи мезони ҳисобланади.
Агар ҳаракат етарли даражада аниқ бўлса, ҳаракат вазифаси бажарилади. Ҳаракатнинг аниқлиги чаққонликнинг иккинчи ўлчови ҳисобланади.
Агар шуғулланувчи ўзи учун янги ҳаракатларни тезда бажара олса, ушбу ҳаракатларни ўзлаштириб олишга кўпроқ вақт кетказган шуғулланувчига нисбатан чаққонроқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳаракатларни ўзлаштириб олишга сарфланадиган вақт чаққонлик кўрсаткичларидан бири бўлиши мумкин. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, чаққонликни янги ҳаракатларни тезда ўзлаштириб олиш, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгараётган шароит талабларига мувофиқ равишда тезда қайта қуриш қобилияти деб аташ мумкин бўлади.
Чаққонликни тарбиялаш координацион жиҳатдан мураккаб ҳаракатларни ўзлаштириб олиш, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгарган шароит талабларига мувофиқ равишда қайта қуриш қобилиятини тарбиялашдан иборат. Бунда мувозанат сақлаш, галма-гал зўр бериш ва бўшаштириш ҳаракатларини танлаб такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Чаққонликни тарбиялашнинг асосий йўли янги хилма-хил ҳаракат кўникма ва малакаларини ўрганиб олишдир. Бу ҳаракат заҳираларининг ортиб бориши ва ҳаракат таҳлилаторининг функционал имкониятларига самарали таъсир этади. Янги ҳаракатларга ўргатишнинг узлуксиз бўлиши тавсия этилади. Чунки шуғулланувчилар янги ҳаракатларга мунтазам ўргатиб борилмаса, ҳаракатларга ўрганиш қобилияти пасайиб кетади.
Ҳаракат фаолиятини тез ва мақсадга мувофиқ равишда қайта қуриш қобилияти сифатидаги чаққонликни тарбиялаш учун тўсатдан ўзгарган шароитдаги таъсирларга дарҳол жавоб бериш билан боғлиқ бўлган машқлар қўлланилади. Чаққонликни ривожлантиришга қаратилган машқлар нисбатан тез чарчашга олиб келади. Айни пайтда эса бу машқларнинг бажарилиши мушакларнинг ниҳоятда аниқ сезиб туришини талаб этади ва чарчаш содир бўлганда кам самара беради. Шунинг учун чаққонликни тарбиялашда дам олиш оралиқлари тўлиқ тикланиш учун етарли бўлиши лозим.
Баскетболда мувозанат сақлаш ва уни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилади.
Мувозанат деганда гавдани турғун бир ҳолатда сақлаш қобилияти тушунилади. баскетболда мувозанатни сақлаш статик (деярли ҳаракатсиз мувозанат) ва динамик (ҳаракат вақтидаги мувозанат) бўлиши мумкин. Мувозанат функцияси қанчалик такомиллашган бўлса, у мувозанатни шунчалик тез тиклаб олади, унда тебраниш амплитудаси шунчалик кичик бўлади.
Мувозанат сақлашни иккита асосий йўл билан тарбиялаш мумкин. Биринчиси мувозанат сақлаш машқларини қўллаш, яъни мувозанат сақлашни қийинлаштирадиган шароитлардаги машқлар ва ҳолатлар. Иккинчи йўл мувозанат (вестибуляр ва ҳаракат муавозанати) йўқолмаслигини таъминловчи таҳлилаторларни танлаб такомиллаштиришга асосланган. Вестибуляр функцияни такомиллаштириш учун тўғри чизиқли ва бурчакли тезланишлар билан бажариладиган машқлардан фойдаланилади.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling