B a s k e t b o L


МУСОБАҚАЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ


Download 4.95 Mb.
bet80/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

12. МУСОБАҚАЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ


12.1. Мусобақаларнинг аҳамияти

Спорт мусобақалари спортчиларнинг малакаларини оширишда катта аҳамиятга эга. Улар жисмоний, техник, тактик, руҳий, функционал тайёргарликларни аниқлашга ва такомиллаштиришга ёрдам беради ҳамда қилинаётган меҳнатни натижасини кўрсатади.


Тўғри ва яхши ташкил қилинган мусобақалар катта тарбиявий аҳамиятга эга, чунки мусобақалар фақат жисмоний сифатларгагина (кучлилик, чидамлилик, тезкорлик ва эгилувчанлик) эмас, балки руҳий-психологик сифатларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Мусобақа даврида спортчиларнинг ташкилотчилик, ўзини тута билишлик, жамоа мақсадини ўз мақсадидан юқори қўя олишлик каби яна бир қанча сифатлари ҳам такомиллашади.
Мусобақаларда қатнашувчилар авваломбор, тажриба алмашадилар, мураббийлар эса янги тренировка усулларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, спорт мусобақалари спорт турларини тарғиб қилишнинг энг яхши ва ҳаммабоп шаклларидан ҳисобланади.
Мамлакатимизда мусобақалар ўтказилиши туфайлигина спорт ўйинларидан баскетбол, баскетбол, футбол, гандбол, теннис ва бошқалар оммавийлашди. Демак, мусобақасиз спортнинг бўлиши мумкин эмас.


12.2. Мусобақаларнинг турлари

Мусобақалар қўйилган вазифаларгагина қараб: биринчиликлар ёки чемпионатлар, кубок мусобақалари, қисқартирилган, бараварлаштирилган, классификация ва саралаш мусобақалари, матч ва ўртоқлик учрашувлар каби турларга бўлинади.


Биринчиликлар ёки чемпионатлар энг катта мусобақалардан бўлиб, уларда коллектив, туман, шаҳар, республика чемпиони деган фахрий унвон берилади. Улар йилда бир марта ўтказилади. Биринчилик ғолиблари олтин, кумуш ва бронза медаллари билан мукофотланадилар.
Кубок мусобақалари “ютказган чиқиб кетиш” принципида ўтказилади. Бу мусобақалар кўп вақт талаб қилмайди ва кўп қатнашувчиларни жалб қилиш имконини беради.
Қатнашувчиларнинг тайёргарлиги ҳар хил бўлганлиги учун кучлироқ жамоаларнинг учрашувларини охирги босқичларга мўлжаллаш керак.
Қисқартирилган мусобақалар (блиц турнирлар)да кўп жамоалар қатнашганлари ҳолда бир кунда ўтказилади. Бунинг учун ўйин вақти 30 минутгача қисқартирилади. Бундай мусобақалар мавсумнинг очилишига ёки байрамларга бағишлаб ўтказилади.
Бараварлаштирилган мусобақалар тайёргарлиги ҳар хил бўлган жамоалар орасида ўтказилади. Жамоаларнинг қизиқишини сақлаб қолиш учун кучсизрок жамоага олдиндан ёки учрашув тамом бўлгандан сўнг қўшимча очколар берилади.
Классификация мусобақалари жамоаларнинг (ўйинчиларнинг) тайёргарлигини аниқлаш, спорт классификациясининг разряд талабларини бажариш мақсадида ўтказилади.
Саралаш мусобақалари тайёргарлиги энг яхши жамоаларни (ўйинчиларни) аниқлаб, кейинги йирик мусобақаларда қатнаштириш учун ўтказилади.
Матч учрашувлари мусобақалар календарида кўзда тутилган ва анъанавий ҳисобланади. Учрашувларда икки ва ундан ортиқ жамоалар қатнашиши мумкин. Мусобақаларнинг бундай турлари алоҳида шаҳарлар, вилоятлар ҳамда чет давлатлар орасида дўстлик муносабатларининг ривожланишига ёрдам беради.
Ўртоқлик учрашувлари бўлажак мусобақаларга ва спорт тренировкасининг баъзи бир бўлимлари бўйича тайёргарликни аниқлаш мақсадида айрим жамоалар ўртасида ўтказилади.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling