B a s k e t b o L
Мусобақа ўтказиш тизимлари
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чиқиб кетиш тизими бўйича мусобақалар ўтказиш.
12.3. Мусобақа ўтказиш тизимлари
Мусобақа пайтида ҳамма жамоаларга ғалаба учун курашишга бир хил шароит яратиб бериш ва ғолибларни ҳақиқий натижалар асосида аниқлаш керак. Мусобақаларни ўтказиш тизимлари ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин у ёки бу тизимларни танлашда қуйидаги шароитларни ҳисобга олиш лозим: а) мусобақа олдида турган вазифаларни ; б) мусобақа ўтказиш шароитларини; в) қатнашувчи жамоаларнинг сонини; г) ўтказилаётган мусобақанинг турларини; д) қатнашувчиларнинг спорт тайёргарлиги ва ишлаб чиқаришда бандлигини; е) мусобақа ўтказиш жойларининг бандлиги, сони ва ҳудудий жойлашувини. Умуман олганда спорт ўйинлари мусобақаларини Ўтказиш амалиётида асосан иккита (чиқиб кетиш ва айланма) тизим қўлланилади. Бу икки тизимнинг қўшилиши натижасида учинчи – аралаш тизим пайдо бўлади. Чиқиб кетиш тизими бўйича мусобақалар ўтказиш. Бу тизим бўйича мусобақалар ўтказилганда учрашувда ютқазган жамоа кейинги учрашувларда қатнашмайди. Натижада мусобақа охирида бирор марта ҳам ютқазмаган жамоа қолади. Ана шу жамоа ғолиб ҳисобланади. Охирги (финал) учрашувда ғолиб жамоага ютқазган жамоа иккинчи ҳисобланади. Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, агар 64 жамоа билан айланма тизим бўйича мусобақаўтказиш учун 63 календарь куни талаб қилинадиган бўлса, чиқиб кетиш тизими бўйича эса фақат 6 календарь кунининг ўзи кифоя. Лекин у бир қатор камчиликларга ҳам эга. Бу тизим барча жамоаларнинг ҳақиқий ўйинларини аниқлаш имконини бермайди ва шу усул қўлланилганда аксарият жамоалар жуда кам учрашувларда қатнашади. Бирорта кучли жамоа биринчи куннинг ўзида мағлубиятга учраб, мусобақалардан чиқиб кетиши мумкин. Чиқиб кетиш тизими бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамма учрашувлар бирор жамоанинг ғалабаси билан тугалланиши лозим. Бу тизим икки вариантдан иборат: а) бир марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш; б) икки марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш. (Иккинчи вариант жуда кам ҳолларда қўлланилади.) Бир марта мағлубиятга учраб чиқиб кетиш усули билан ўтказиладиган мусобақа учун қуйидагича календарь тузилади. Аввал мусобақада қатнашаётган жамоаларнинг учрашув тартибини белгилайдиган жадвал тузилади. Сўнг қуръа ёрдамида ҳар бир жамоанинг жадвалдаги тартиб номери аниқланади. Агарда қатнашаётган жамоаларнинг сони 2n (4, 8, 32, 64 ва бошқа)га тенг бўлса, у ҳолда ҳамма жамоалар мусобақага биринчи календарь кунида қатнашадилар. Биринчи турда жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашади: биринчи жамоа иккинчи билан, учинчи жамоа тўртинчи жамоа билан ва ҳ.к. Иккинчи турда биринчи турнинг ғолиблари қатнашадилар: биринчи жуфтнинг ғолиби иккинчи жуфт ғолиби билан учрашади ва ҳ.к. Бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш усули (олимпия усули деб ҳам аталади) билан мусобақа ўтказиш ташкил қилинса ва бунга неча кун кераклигини аниқлаш лозим бўлса, кўйидаги қоидани қўллаш мумкин. Қатнашувчи жамоалар сони иккининг энинчи даражасига (2n) тенг бўлса, яъни 22, 23, 24, 25, 26 ва ҳоказо, даражани кўрсатиб турган сон (даража кўрсаткичи) неча бўлса, шунча кун керак бўлади. Даража кўрсаткичи мусобақа неча турдан иборат эканлигини ҳам билдиради. Мисол учун, а) 8 та жамоа (саккиз иккининг учинчи даражаси, яъни 23 га тенг) иштирок этадиган мусобақа 3 турдан иборат бўлиб, уч кун давом этади. Агар қатнашувчи жамоаларнинг сони 2n даражасидан ортиқ бўлса, у ҳолда даража кўрсаткичига 1 сонини қўшиш билан мусобақа неча турдан иборат эканлигини ҳамда неча кун кераклигини аниқлаб олинади. Мисол учун, б) 10 та жамоа иштирокидаги мусобақа ғолибини аниқлаш учун 4 кун керак бўлади. Нега деганда, 10 иккининг учинчи даражаси – 23 дан, яъни 8 дан ортиқ, шунинг учун юқорида айтганимиздек даража кўрсаткичига (бу ерда учга) 1 сонини қўшамиз ва ҳосил бўлган сон (бу мисолда 3+1=4), яъни йиғинди мусобақа неча турдан иборат эканлигини ва неча кун кераклигини англатади (1-жадвал). Юқорида таъкидлаб ўтганларимизни қуйидаги формулалар орқали ифодаласа бўлади: а) 2n = а n = t, яъни 23 = 8 3 = 3 б) 2n < а n + 1 = t, яъни 23 < 10 3 + 1 = 4 Эслатма:
n – даража кўрсаткичи t – турлар ва кунлар сони. 1-жадвал Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling