B a s k e t b o L


Мусобақа натижаларини ҳисоблаш


Download 4.95 Mb.
bet84/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

12.4. Мусобақа натижаларини ҳисоблаш

Қоидаларда қайд этилганидек, «ғалаба» учун – 2 очко, мағлубият учун – 0 очко берилади. Мусобақа охирида очколар сони қўшиб чиқилади. Энг кўп очко тўплаган жамоа биринчи ўринни эгаллайди. Қолган жамоалар ҳам йиққан очколарининг сонига қараб, тегишли ўринларни эгаллайдилар. Агар бир нечта жамоаларнинг очколари сони тенг бўлиб қолса, улар ўзаро учрашганларида қайси жамоа ғолиб чиққан бўлса, шу жамоа юқори ўринни эгаллайди. Мабодо учта ва ундан ортиқ жамоаларнинг йиққан очколари тенг бўлса, киритилган тўплар (очколар)ни фарқи орқали аниқлаш лозим. Бунда ҳам масала ҳал бўлмаса, у ҳолда қуръа ташлаш орқали жамоалар эгаллаган ўринлари аниқланиши мумкин (2, 3-жадваллар).


2-жадвал



Мамлакатлар

1

2

3

4

Тўплар фарқи

Тўплан-ган очколар

Ўрин

1

Ўзбекистон




60 : 50
2

70 : 60
2

65 : 55
2

195 - 165 (+ 30)

6

1

2

Қозоқистон

50 : 60
0




90 : 70
2

85 : 65
2

225 – 195 (+ 30)

4

2

3

Озарбайжон

60 : 70
0

70 : 90
0




70 : 68
2

200 – 228 (-28)

2

3

4

Қирғизистон

55 : 65
0

65 : 85
0

68 : 70
0




188 – 220 (- 32)

0

4



3- жадвал



Жамоалар

1

2

3

4

Тўплар фарқи

Тўплан-ган очколар

Ўрин

1

ЎзДЖТИ
(Тошкент)




10:4
12:4
18:16
2:1
6

18:16
12:14
6:10
1:2
4

14:12
12:10

2:0
5



102-96
(+6)

15

I

2

УМЭД
(Тошкент)

4:10
14:12
16:18
1:2
3




6:4
8:10
10:14
1:2
3

18:16
14:18
10:12
1:2
4

110-114
(-4)

10

IV

3

ҚДПУ
(Фарғона)

16:18
14:12
10:6
2:1
5

4:8
10:8
14:10
2:1
5




10:18
14:18

0:2
1



92-96
(-4)

11

III

4

БДПУ
(Бухоро)

12:14
10:12

0:2
1



16:18
18:14
12:10
2:1
6

18:10
18:14

2:0
7






104-92
(+12)

14

II



12.5. Мусобақаларни тайёрлаш, унинг низоми ҳамда сметаси

Мусобақаларни юқори савияда ўтказиш уларни тайёрлаш даражаси қандай бўлганлигига бевосита боғлиқдир.


Тайёргарлик ишларига ҳужжатларни тайёрлаш (ишлаб чиқиш), мусобақа ўтказиладиган жойларни тайёрлаш, қатнашувчи жамоалар билан иш олиб бориш ва шу кабилар киради.
Ҳар бир мусобақага тайёргарлик унга низом тузиш билан бошланади. Низом мусобака ўтказишда асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. У ёки бу ташкилот Низомни олдиндан аниқ билиши, унга ўқув-тренировка ишларини тўғри режалаштиришига ёрдам беради. Шунинг учун Низомни ўз вақтида қатнашувчи ташкилотларга олдиндан юборишлари ўта зарур.
Низом мусобақани ўтказувчи спорт ташкилоти томонидан тузилади, ҳамда қуйидагиларни ифодалайди:

  1. Мусобақанинг мақсади ва вазифалари. Улар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

а) ўқув-тренировка ишларининг якунини текшириш;
б) баскетболчиларнинг тайёргарлигини текшириш ва кучлиларни аниқлаш;
в) спортчиларнинг тизимли равишда тренировка қилишга ва спорт маҳоратларини оширишга бўлган қизиқишларини ошириш;
г) баскетбол ўйинини омма ўртасида кенг ёйиш ва бошқалар.
Мусобақаларни ўтказиш жойи ва вақти. Мусобақа ўтказиладиган шаҳар (база) кўрсатилади ва кунлари белгиланади.

  1. Мусобақани бошқариш. Мусобақани ташкил қилувчилар қайси ташкилотлиги, раҳбарлари, ҳакамлар ҳайъати ва уларни тасдикловчи ташкилот кўрсатилади;

  2. Мусобақаларда қатнашувчи ташкилотлар ва спортчилар. Мусобақада қатнашувчи жамоалар сони ва номи кўрсатилади; талабнома (заявка)га киритиладиган қатнашувчиларнинг кўпи билан қанча бўлишлиги, яъни сони, ёши ва уларни малакаси белгиланади.

  3. Мусобақаларни ўтказиш шартлари. Қуръа ташлаш вақти, жойи ва унинг асосий принциплари (тамойиллари) маълум қилинади. Мусобақа қайси ўйин тизими (айланма, чиқиб кетиш, аралаш) бўйича ўтказилиши кўрсатилади.

  4. Норозилик (протест)ларни тақдим этиш шартлари ва уларни кўриб чиқиш тартиби.

  5. Жамоаларни ва қатнашувчиларни мукофотлаш. Ғолиб жамоа ва совриндорларни мукофотлаш, эсталиклар тақдим қилиш кўрсатилади.

  6. Жамоаларни қабул қилиб олиш. Агар мусобақалар спортчиларнинг доимий турар жойларида ўтказилмаса, у ҳолда маблағ ажратувчи ташкилот, келиш ва кетиш муддатлари, жойлаштириш ҳамда овқатлантириш қандай ташкил этилиши кўрсатилади.

  7. Талабнома (заявка)ни ва қайта талабномани тақдим этиш турлари ва вақти, жамоалар ва қатнашувчиларни расмийлаштириш (паспорт, рейтинг дафтарчаси, классификация билети, талабалик гувоҳномасини тақдим қилиш) тартиби.

Низом тузилгандан сўнг мусобақани ўтказиш учун кетадиган маблағ сметаси тузилади. Унга асосланиб мазкур мусобақани ўтказадиган ташкилотлар пул воситаларини ажратади.
Смета тузилганда қуйидагилар кўрсатилади:

  1. Мусобақа номи

  2. Ўтказиш вақти ва жойи

  3. Ҳакамларнинг сони ва иш ҳақи

  4. Қатнашувчилар сони (шу жумладан бошқа шаҳарлардан келганлар) уларни жойлаштириш, овқатлантириш ва йўл ҳаражатига кетадиган маблағ.

  5. Мусобақа ўтказиш жойини ижараси.

  6. Меҳмонхона ижараси.

  7. Мусобақа ўтказиладиган жойни бадиий безатиш учун кетадиган ҳаражат.

  8. Афиша, дастурлар, қайдномалар ва ёзиш-чизиш учун керакли қоғоз, қалам, ручка ва шу кабилар ҳаражати.

  9. Диплом, эсдалик совғалар, мукофотлар ва шу кабиларга сарф бўладиган ҳаражат.

  10. Транспортга кетадиган ҳаражат.

  11. Хизмат кўрсатувчи ҳодимлар учун ҳаражат (ишчилар, фаррошлар, тиббий ҳодимлар).

Мусобақа ўтказиш учун бош ҳакам ва бош котиб тасдиқланади.
Йирик мусобақаларни ўтказиш учун, барча тадбирларни бевосита мусобақа ўтказадиган жойда 5-7 кишидан иборат ташкилий қўмита ташкил қилади. Унинг вазифасига мусобақа ўтказиладиган жойни танлаш ва жиҳозлаш, асбоб-анжомларни тайёрлаш, тренировка ва жойлашиш жойларини аниқлаш, овқатланишни ташкил қилиш, котибларни комплектлаш, мусобақа олдидан хабар бериш киради. Мусобақадан олдин хабар бериш газета, радио, телевидение орқали мусобақа ўтказиладиган жой, вақт ва қатнашчилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади. Афишаларни, дастурларни, қатнашчилар учун чипталарни олдиндан тайёрлаб қўйиш керак.
Мусобақа ўтказиладиган жой шиорлар, плакатлар, жадваллар билан чиройли безатилган бўлиши керак. Унинг ёнида қатнашчилар ва ҳакамлар учун хона, иссиқ суви бор душ, шифокорлар хонаси бўлиши лозим. Мусобақа ўтказиладиган жой радиолаштирилган бўлиши керак. Юқорида қайд этилганларни бўлиши мусобақаларни мувоффақиятли ўтказилишига кафолат беради.
Мусобақа қатнашчилари билан ўтказиладиган ишларга қуйидагилар киради:

  • қатнашчиларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш;

  • мусобақага қўйиш учун тайинланган мандат комиссиясининг иши;

  • вакиллар маслаҳати;

  • ҳакамлар коллегиясининг маслаҳати.

Қатнашчиларни қабул қилиш ва жойлаштиришга ташкилий қўмита вакили раҳбарлик қилади. Агар қатнашчилар бирон-бир сабабга кўра кутиб олинмаса, аэропортда ва темир йўл вокзалида улар, яъни меҳмонлар, қаерга келиши лозимлиги тўғрисида, эълонлар бўлиши шарт. Мусобақада хизмат қиладиган ҳакамлар мусобақа қатнашчиларидан алоҳида жойда жойлаштирилиши керак.
Мусобақага қатнашиш учун қўйиш масаласи низомга мувофиқ мандат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Мусобақага қўйиш жавобгарлигини ўз зиммасига бош ҳакам, мусобақа бош врачи ва мандат комиссия вакили оладилар. Мусобақаларда баскетбол расмий қоидаларига риоя қилиниши лозим.

Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш”



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling