B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча жадвал
- Айланма тизим бўйича мусобақа ўтказиш.
- Аралаш тизим.
Асосий жадвал
Изоҳ. Агар асосий жадвалдаги жамоа (бу мисолда 3-жамоа) қўшимча жадвалдаги бир марта ютқазган жамоага яъни 1-жамоага, ютқазиб қўйса, у ҳолда ғолибни аниқлаш учун яна ўзаро бир марта ўйнашлари ва бу учрашувда ким ютса ўша жамоа ғолиб ҳисобланади. Айланма тизим бўйича мусобақа ўтказиш. Мусобақалар айланма тизимда ўтказилганда ҳамма жамоалар бир-бирлари билан бир, икки ёки ундан ҳам кўпроқ учрашиб чиқишлари мумкин. Пировардида бутун мусобақа давомида энг кўп очко тўплаган жамоа ғолиб чиқади. Айланма тизим энг такомиллашган тизим ҳисобланади. Чунки у фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоанигина аниқлаб қолмай, балки мусобақада қатнашаётган ҳамма жамоаларнинг тайёргарлигига қараб муносиб ўринларни аниқлаб беради. Бу тизим қатнашувчилардан катта тайёргарликни ва баскетболчиларнинг бутун мусобақа даврида юқори спорт формасида бўлишларини талаб қилади. Айланма тизимнинг салбий томони – мусобақа ўтқазиш учун кўп вақт талаб қилишидир. Вақтдан ютиш учун жамоаларни бир нечта гуруҳларга бўлиш мумкин. Ушбу тизим бўйича мусобақаларда жамоалар бир-бирлари билан бир мартадан учраштирилиб, мусобақа тур ёки турнир сифатида ўтказилиши мумкин. Айланма тизими бўйича календар тузишда мусобақалар ўтказиш учун керакли календар кунлари қатнашувчи жамоаларнинг сони жуфт бўлган пайтда – мусобақа учун керакли календар кунларининг сони жамоаларнинг сонидан битта кам бўлади, тоқ бўлганда – тенг бўлади. Айлана тизими бўйича календар икки усулда тузилиши мумкин: такомиллашган ва соддалаштирилган. Биринчи усулда аввал тоқ сонли жамоалар учун жадвал тайёрланади. Жамоаларнинг сони жуфт бўлганда охирги сон ҳисобланмай турилади. Аввал календар кунларининг сонига тенг вертикал чизиқлар чизилади. Биринчи чизиқнинг тепасига биринчи номер, шу чизиқнинг атрофига эса қолган номерлар соат стрелкасининг ҳаракати бўйлаб жойлаштирилади. Бошқа вертикал чизиқлар орасига номерлар кетма-кет «илон изи» шаклида ёзиб чиқилади. 5-6 жамоа учун ўйин календари қуйидагича тузилади: I кун III кун V кун 1 2 3
4 5 II кун IV кун Жамоаларнинг сони тоқ бўлган пайтларда вертикал чизиқларнинг юқорисидаги ва пастидаги жамоалар шу ўйин кунлари мусобақаларда қатнашмайдилар. Жамоаларнинг сони жуфт бўлган пайтларда эса вақтинча ҳисобланмай турилган охирги жуфт сон вертикал чизиқларнинг юқорисида ва пастида жойлашган рақамларга (қўшиб) жуфтлаб чиқилади. Бунда юқоридаги рақамларга – чап томондан, пастдагиларга ўнг томондан ёзиб қўйилади. (6)- 1 (6)- 2 (6)- 3
4-(6) 5-(6) II кун IV кун Шундан сўнг ҳар бир календар кунни қуйидагидек, аввал вертикал чизиқнинг ўнг томонда жойлашган рақам, сўнг чап томонда жойлашган рақам кўчириб ёзилади. Бунда яна бир нарсага аҳамият бериш лозим: биринчи календар кунни юқоридан пастга, иккинчи кунни пастдан юқорига, учинчи кунни юқоридан пастга қараб ва ҳоказо тартибда (қуйидаги мисол сингари) кўчирилади.
Шундай қилиб, такомиллаштирилган усул бўйича календар тузилганда ҳар бир жамоа ўз майдони ва рақиб майдонида галма-гал мусобақалашиш имконига эга бўлади. Соддалаштирилган усул тур ва турнир мусобақаларининг календарини тузишда қўлланилади. Мусобақага иштирок этадиган жамоаларнинг сони тоқ бўлган пайтда шартли равишда «0» номери қўшилади. Қайси бир жамоа «0» билан жуфтлашса, ўша куни у мусобақаларда қатнашмайди (дам олади). Масалан, 7 та жамоа учун ўйин календари қуйидагидек тузилади:
Жамоаларнинг сони жуфт бўлган пайтда «0» ўрнига охирги жуфт сон ёзилади. Юқорида келтирилган мисолда «8» рақами ёзилади. Соддалаштирилган усул билан мусобақаларнинг календарини тузишда «1» рақами ҳар доим ўз ўрнида силжимай туради, қолган рақамлар эса соат стрелкасининг ҳаракатига қарама-қарши томонига бир поғона силжиши оқибатида кейинги кун учрашадиган жамоаларни бир-бири билан жуфтлаб қўяди. Айланма тизим билан мусобақа ташкил қилинганда учрашувлар сонини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин. (а - 1) ∙ а : 2 = х а – жамоалар сони х – учрашувлар сони Мисол учун, мусобақада 5 та ёки 6 та жамоа иштирок этганда нечта учрашув бўлишини аниқлаш: (а - 1) ∙ а : 2 = х; (5 - 1) ∙ 5 : 2 = 4 ∙ 5 : 2 = 20 : 2 = 10 Мусобақада 5 та жамоа қатнашганида ўнта учрашув бўлар экан; (а - 1) ∙ а : 2 = х; (6 - 1) ∙ 6 : 2 = 5 ∙ 6 : 2 = 30 : 2 = 15 Олтита жамоа иштирок этган мусобақада ўн бешта учрашув бўлар экан. Аралаш тизим. Мусобақалар аралаш тизими бўйича ўтказилганда учрашувларнинг бир қисми чиқиб кетиш, иккинчи қисми эса айланма тизимида ўтказилади. Бу усул мусобақаларда қатнашаётган жамоаларнинг сони кўп ҳамда улар бир-бирларидан ҳудудий жиҳатдан узоқда жойлашганларида қўлланилади. Бундай ҳолда ҳамма жамоалар ҳудудий гуруҳларга бўлинади. Мусобақалар гуруҳларда чиқиб кетиш тизими бўйича ўтказилса, финал мусобақалари эса айланма тизим бўйича ўтказилади, ва аксинча, ўтказилиши мумкин. Учрашаётган жамоаларнинг спорт кийимлари бир хил рангда бўлиб қолса, мезбонлар формаларини алмаштиришлари шарт. Агар мусобақа нейтрал майдонда ўтказилаётган бўлса, у ҳолда календарда биринчи бўлиб кўрсатилган жамоа спорт формасини алмаштириши лозим. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling