B a s k e t b o L


Ўйин фаолиятида сардорнинг аҳамияти


Download 4.95 Mb.
bet79/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

11.4. Ўйин фаолиятида сардорнинг аҳамияти

Баскетбол ўйинида барча спорт ўйинлари турларидагидек мураббий ўз шогирдлари билан фақат ўйин олдидан, чораклар орасида, танаффус вақтида қисқа муддатли мулоқотда бўлишлари мумкин. Масаланинг мазкур тартибда амалга оширилиши мусобақа қоидаси билан белгиланган. Шунинг учун ўйин давомида ўйинчилар фаолияти бошқариш функциясини жамоа сардорига юклатилади.


Сардор мураббийнинг ўйинга берган кўрсатмасини, тактик ва стратегик режасини муайян ўйин давомида амалга татбиқ қилиши керак бўлади. Айрим вақтларда вазиятга қараб ўйиннинг тактик йўналишини бошқариш яна сардорга юклатилади. Бунда сардор мураббийнинг мунтазам бериладиган (мумкин бўлган вақтда) қўшимча кўрсатма ва йўриқларига асосланади. Сардорнинг ўйинчилар билан бўладиган алоқаси, кўрсатмаси сўз, имо-ишора ва бошқа белгилар воситасида амалга оширилади.
Бундан кўриниб турибдики, сардорлик функциясининг сифатли ва самарали ижро этилиши, ҳам яхши натижа бериши аксарият сардорнинг нафақат инсоний обрўсига, балки унинг ўйин маҳоратига боғлиқдир. У юқори малакага, маҳоратга эга бўлишидан ташқари, ўткир зеҳнли, зукко, вазиятни олдиндан пайқовчи, тез ва тўғри фикрловчи бўлиши лозим. Сардорда олий инсоний сифатлар мужассамлашган бўлиши, ташкилотчилик қобилияти, йўлбошчилик санъати мусобақа жараёнида алоҳида ўрин эгаллайди.
Жамоа сардорлари аксарият жамоадошларига нисбатан ёши нуқтаи назаридан каттароқ, тажрибалироқ бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Сардорлик “лавозими” баскетболнинг амалиёти ва назариясида илмий томондан пухта ўрганилмаган бўлиб, илмий муаммо сифатида ўз ечимининг тадқиқот асосида ҳал этилишини кутмоқда. Мазкур “лавозим” моҳияти ва мазмунини шакллантириш ёки юқори маҳоратли сардорни тарбиялаш мураббий-мутахассисларга тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Баскетбол тактикаси ва стратегияси”
мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Стратегия ва тактика тушунчалари ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?


2. Баскетбол мисолида стратегия ва тактиканинг моҳиятини тушунтириб беринг?
3. Спорт разведкаси ва стратегик режа тушунчаларини батафсил изоҳлаб беринг?
4. Стратегик режа ва тактик режа нима билан фарқ қилади?
5. Тактик фикрлаш самарадорлиги қандай психологик сифатлар билан боғлиқ?
6. Жамоа етакчи ўйинчисини (лидерни) ўйин тактикасини амалга оширишда қандай ўрни мавжуд?

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling