B a s k e t b o L
Спорт тренировкасининг даврийлиги
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи фаза
- Биринчидан
13.4. Спорт тренировкасининг даврийлиги
Йиллик тайёргарлик циклининг даврлар ва босқичларга бўлиниши кўп йиллик спорт тренировкаси жараёнида юқори малакали спортчилар тайёрлаш, иш қобилияти ва “спорт формасини”ни муайян тартибда, шакллантириш, ушбу фаолликни маълум муддат ичида (мусобақа цикли давомида) сақлаб туриш, уни тиклаб бориш, “вақтинча йўқотиш” ва яна қайта шакллантириш билан боғлиқ вазифаларни ечишга қаратилган. “Спорт формаси” деб спортчининг энг юқори натижага эришишга имкон берадиган холатига айтилади. Бу холат жисмоний, техник, тактик ва психофункционал тайёргарликнинг энг юқори даражада шаклланган “чўққи”си билан белгиланади. Спорт формасининг шаклланиши уч фазадан иборат бўлиб, улар бир йиллик ва кўп йиллик тренировка жараёнида маълум тартибда алмашиниб туради. Биринчи фаза – спорт формасини шаклланишига пойдевор яратиш ва уни энг такомил даражасига кўтарилишини ўз ичига олади. Иккинчи фаза – такомиллашган спорт формасини тургун ҳолатда сақлашдан иборат. Учинчи фаза – спорт формасининг вақтинча сусайиши билан фарқланади. Нима учун юқори даражада шаклланган спорт формасини мутассил узоқ вақт сақлаб туриш имкони йўқ деган савол туғилади. Бу саволга қуйидагича изоҳ бериш мумкин: Биринчидан – такомиллаштириш жараёнининг муайян босқичида шаклланган спорт формаси навбатдаги босқич учун маҳорат даражасидаги спорт формаси бўла олмайди. Иккинчидан – шуғулланувчи организмининг ҳаракатларга мослашишида иш қобилияти доимо юқорига қараб узлуксиз ўсиб боравермайди. Машғулотларнинг ялпи нагрузкаларидан сўнг организмда чарчоқ асоратлари вужудга келади. Уларни бартараф этиш, “йўқотиш” учун иш қобилиятини тиклаш зарур. Бунинг учун эса маълум муддат керак. Айнан ана шу тикланиш даври тугагандан сўнг иш қобилиятини тараққий эттириш ва спорт формасини янада юқори даражасига кўтаришга имкон яратилади. Учинчидан – спортчининг ҳар томонлама тайёргарлик даражасини мунтазам ошира бориш тўлқинсимон йўналишда амалга оширилиш керак. Бу организмни ҳаракат нагрузкаларига биологик вонуниятлар асосида мослани бориш билан изоҳланади. Бинобарин, спорт тренировкаси жараёни 3 даврга – тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш даврларига бўлинади. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling