Баскетболчилар спорт тренировкасининг асослари


Download 113 Kb.
bet1/10
Sana30.03.2023
Hajmi113 Kb.
#1309470
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
basketbolchilarning sport ternirovkasining umumiy asoslari

Баскетболчилар спорт тренировкасининг асослари

Спорт тренировкаси илмий жиҳатдан асосланган бӯлиши лозим. Буни таъминлаш учун, спорт тренировкаси системасини асосий ҳолларини яхши билиш, қатъий риоя қилиши керак. Спорт тренировкаси системаси деганда биз қуйидагиларни: вазифалар, принциплар воситалар, методларни ва ҳоказоларни назарда тутиб, спортчиларни тарбиялаш ва қонуний равишда жисмоний ривожланиши бир бутун жараён деб фараз қиламиз. Бу илмий асосланган ва амалий текширилган ситемадир. Унинг самарадорлиги жуда ҳам аниқдир. Тренировка - бу инглизча сӯз бӯлиб, айнан қуйидаги маънони англатади. Машқ қилиш ва дрессировка қилиш маъноси демакдир.


Ҳозирги пайтда ҳам баъзи бир тренерлар спорт тренировкасини жисмоний машқларни қайтариш деб тушунадилар. Лекин бу катта хатодир. Спорт тренировкаси жисмоний тарбиянинг формасидан бӯлиб, анча кенг ва кӯп қиррали жараёндир.
Спорт тренировка жараёни 5 та ӯзаро узвий боғлиқ қисмлардан иборат:

  1. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик.

  2. Психологик тайёргарлик.

  3. Техник тайёргарлик.

  4. Тактик тайёргарлик.

  5. Назарий тайёргарлик.

Бу ҳамма тайёргарлик турларини натижасида спорт тайёргарлиги яна шаклланади. Спортчининг қандай тренировка қилганлиги даражасининг асосий кӯрсаткичи спорт натижаси хисобланади. Бироқ мусобақа натижаларига қараб, умумий тренировка қилинганлик даражаси ҳақида, спортчининг баъзи бир тайёргарлиги ҳақида озроқ фикр юритиш мумкин. Ҳозирги вақтда ҳамма кучли спортчилар йиллик тренировка жараёнида тайёргарлик даражасини баъзи бир томонлари қай даражадалигини аниқлаш учун, умумий жисмоний тайёргарлик, техник тайёргарлик буйича назорат машқлар (нормативлар) топширадилар. Тренировка қилинганлик даражаси ҳолатини спорт формаси деб аталиш қабул қилинган. Бундай спорт формаси тренировка мусобақа даврининг бошларида эришилган ва уни охиригача сақланиб қолиши керак.
Тренировкани тӯғри уюштирганда тренировкага бӯлган чекиниш йилдан йилга ӯсиши лозим. Ӯтиш даврида тренировка вақтини камайиши ва уни бӯлмаслиги сабабли тренировкага бӯлган чекиниш бироз камаяди.
Ҳозирги даврга келиб, ӯйин ҳаракатларининг фаоллашмаганлиги, техник приемлар янада кӯпайганлиги тайёргарлик даржасига бӯлган талабни оширади. Ҳозирги кунларда ӯйин мазмунини, тайёрлов системаларини функционал фаолиятини такомиллаштириш ва ҳар хил малакаларни яхши ӯзлаштириш айниқса зарур.
Ӯйинчилар ҳар турдаги ҳаракатлар комплексини бажаришлиги улар махсус тайёргарликни мукаммал эгаллашлигини талаб этади. Бунинг ичига шахсий сифат ва малакалардан ташқари ӯзаро жамоа бӯлиб ҳаракат қилишни махсус малакалари ва қобилиятлари киради.
Ҳар бир ӯйинчининг умумий ӯйин тайёргарлигидан ташқари жамоада зарур бӯлган функцияларни бажариш учун керак бӯлган билим, сифат ва малакаларни ӯзлаштириши лозим бӯлади.
Болалар ва ӯсмирлар спорт тренировкаси агар, организмда анатомо-физиологик ӯзгариш ижобий бӯлганини ва соғломлаштиришга таъсир қилиши ҳамда жисмоний ӯсиши ва спорт натижалари юқори бӯлишга моил бӯлганда тӯғри деб ҳисобланади.
Ёш спортчиларни тайёрлаш системасининг структураси қуйидагиларни: дастлабки тайёргарлик (7-10 ёш), махсус бошланғич тайёргарлиги 1 йиллик таълимотга мӯлжалланган (10-11 ёшлар учун ӯқув тренировка гуруҳи), баскетбол бӯйича йӯналтирилган тайёргарлик (икки ва уч йилга мулжалланган тренировка гуруҳи) ва спорт такомиллаштириш гуруҳларини ӯз ичига олади. Системалар ӯртасидаги ӯзаро алоқа ҳар бир тайёргарлик босқичларини бевосита ӯзаро боғлиқлигини таъминлайди.
Спорт тренировкасининг принциплари
Спорт тренировкасининг тузилиши ва амалга оширишлиги онглилик, қайтаришлилик, аста секинлик, кӯргазмалилик, ҳар бир ӯзига хослилик принципларига асосланади. Бу принципларнинг кӯпчилиги педагогикадан ӯзлаштириб олинган бӯлиб, булар спорт тренировкасининг вазифалари ва шароитларидан келиб чиққан педагогик жараёндир.
Онглилик принципи. У спортчини ӯзини тайёргарлик жараёнига онгли равишда ва фаол муносабатда бӯлишилигини назарда тутади. Ӯз тайёргарлигига юқори онглилик муносабатида бӯлганда назария ва методикани чуқур ӯрганиши, спортчида катта тажриба ва билим яратиб, шу сабабли самарали тренировка қилиш, мусобақада мувафақиятли қатнашиш ва кейинчалик шуларга ӯз тажрибасини ӯртоқлашишидан иборатдир.
Қайтаришлилик принципи физиологик ҳолатга асосланади. Негаки у шартли рефлекс алоқаларини ташкил қилиш ва организмда тренировка таъсири остида зарур, бӯлган (мос) ӯзгаришларни юзага келтириш учун бажарилади. Тренировка машғулотларини, жисмоний машқларни қайтармасдан спортда ривожлантириш ва такомиллаштириш бӯлиши мумкин эмас. Спорт тренировкасида баъзи жисмоний машқларни қайтармасдан спортда ривожлантириш ва такомиллаштириш бӯлиши мумкин эмас. Спорт тренировкасида баъзи жисмоний машқларни қайтариш, шу билан бирга бутун тренировка машғулотларини оптимал равишда қайтаришлилик талаб қилинади. Баъзи машқларни қайтариш сони ва улар ӯртасидаги дам олиш интервали спортчининг тайёргарлигига, унинг ёшига, машқ турига, ташқи муҳитга- максимал нагрузкани алмашинишлигига боғлиқдир.
Ҳафталик ёки бошқа цикл бошида спортчининг организми аввалги ҳафта тренировка нагрузкасидан бутунлай тикланган бӯлиши жуда муҳимдир. Ҳозирги пайтда юқори малакали спортчилар кундалик тренировка машғулотларига ӯтаяптилар, шунга қараб, уларнинг нагрузка (миқдор ва интенсивлик жиҳатдан) қайтарилишлик миқдори ӯзгаради.
Аста-секинлик ёки изчиллик принципи. Спортчининг муваффақиятида жуда муҳим, ҳаттоки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Физиологиядан маълумки, органларнинг ӯзгариши ва организм системаларини ӯзгариши, уларни функцияларни яхшиланиши, узоқ муддат ичида аста-секин давом этган тренировканинг таъсирида бӯлади. Бироқ аста-секинлик спортчининг кучи ва имкониятига мос келиши лозим. Уни тренировкага бӯлган чиниқишини яхшилана боришига, спорт натижалари, спорт маҳоратини бир неча йилда ӯсишга олиб келади. Ӯргатиш методикаси педагогиканинг асосий қоидаларига (оддийдан мураккабга) асосланади.
Кӯргазмалилик принципи – кинограмма, ӯқув киносуратлари ва ҳоказолар ӯргатишни сезиларли даражада тезлаштиради, мукаммал техникани ӯзлаштиришга ёрдам беради. Ӯрганишда спортчиларни техникасини ва тренерни кӯрсатаётган ҳаракатларини катта диққат, эътибор билан кузатиш керак.
Ӯзига хослилик принципи (эриша оладиганлилик) - спортчининг тренировкасини тузиш ва ӯтказишни, унинг ӯзига хос хусусиятларини (жинси, ёши, тайёргарлиги, соғлиқнинг қай даражадалиги, маълум сифатларини ривожланганлик даражасини) ҳисобга олишни талаб қилади. Спортчини тарбиялашда ӯзига хос ёндошиш, техника ва тактикани ӯргатишда, катта самара беради. Ҳар бир спортчининг функционал имкониятларини ошириш мақсадида, тренировка нагрузкасини аниқлашда уларга шахсий ёндошиш жуда муҳимдир. Спортчининг ӯзига хослилик имкониятини ӯрганиш авваломбор аниқ машқлар орқали олиб борилади. Бу машкларнинг доим қӯлланиши ва мусобақага қатнашиш натижаси спортчининг тайёргарлигини кучли ва кучсиз томонларини аниқлайди, ҳамда шунга мувофиқ тренировкага ӯзгартиришлар киритилади. Юқорида келтирилган принциплар тренировка жараёнида қӯлланиладиган асосий ҳоллар ҳисобланади, бу асосий принциплар ӯзаро боғлиқ ва ӯзаро келишилгандир. Тарбиянинг кӯп қирралилигига аста-секинликсиз, аста-секинликсизга эса қайтаришликсиз эришиш мумкин эмас. Эриша оладиганлик (ӯзига хослилик)ни ва ҳоказоларни ҳисобга олмасдан муваффақиятга эришиш мумкин эмас.

Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling