Баскетболчилар спорт тренировкасининг асослари


Хатоларни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар


Download 113 Kb.
bet3/10
Sana30.03.2023
Hajmi113 Kb.
#1309470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
basketbolchilarning sport ternirovkasining umumiy asoslari

Хатоларни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар.

  1. Ӯзлаштирилаётган янги материалга шуғулланувчиларнинг тайёр эмасликлари.

  2. Ӯрганилаётган ҳаракат тӯғрисида эътиборсизлик оқибатида нотӯғри тушунча ҳосил қилиш.

  3. Ӯргатиш схемасида фойдаланадиган машқларни кетма-кетлигининг бузилиши.

  4. Координация механизмларини ҳар хил сабабларга кӯра (шуғулланувчиларни бирданига юқори натижага эришишга бӯлган уринишлари ва ҳоказо) бузилиши.

Ҳаракат малакасини тӯғри шаклланиши учун, ҳаракат структураси тӯғрисидаги маълумотни келиб туриши. Аниқланаётган хатолар ӯз вақтида, берилган кӯрсатмалар, қайта кӯрсатишлар ва секин тренер билан бирга бажариш орқали тузатилади. Спорт тренировканинг асосий мақсади - спортчиларни юқори натижаларга эриштиришдир. Бу мақсадга эришиш учун, спортчининг организми юқори ва жуда нагрузкаларни кӯтара олиши, ҳамда шу билан бирга юқори иш фаолиятини сақлаб қолиши керак. Шунинг учун тренировка асосида, организмни функционал ва ҳаракат қилиш имкониятларини такомиллаштириш, ҳамда уни мусобақа шароитига мослашишига етади.
Ӯйиннинг таъсирида ва асосан ҳар хил машқларни ишлатиш натижасида организм фаолиятида ҳар хил ӯзгаришлар бӯлади. Нагрузкани беришда керакли самарага эришиш учун, улар спортчи организмида қандай ӯзгаришларга олиб келишлигини аниқ билиши керак.
Ҳар қандай нагрузка қуйидаги сифатлар қийинлиги, интенсивлиги ва миқдори бӯйича бӯлинади. Тренировка нагрузкасининг умумий самарадорлигига, буларнинг ҳар бири ӯз хиссасини қӯшади, аммо жисмоний машқлар пайтида бериладиган методга кӯпроқ боғлиқдир.


Ҳаракат сифатларини тарбиялаш методлари.

Зарур сифатларни тарбиялаш мақсадида, шу спорт турларига хос восита ва методлардан фойдаланилади. Амалиётда, ӯқув тренировка жараёнида қуйидаги маълум методлар қӯлланилади.


Қайтариш методи – бу ӯйинларда учрайдиган узук-узук ишнинг бир кӯринишидир. Уни бажариладиган ишга нисбатан катта қувватлилигини ажратиб туради. Бу методдан тезликни, кучни, тезликка бӯлган чиниқишни тарбиялашда фойдаланилади.
Интервал методи – бу ҳам узук-узук ишнинг бир кӯриниши сифатида намоён бӯлади. У бошқалардан аниқ чегараланган иш ва дам олишдан фарқ қилади. Дам олиш нисбатан узоқ давом этмай, организмни тикланишига улгурмайди. Бу метод тезлик кучи ва чидамлиликни тарбиялашда қӯл келади. Бу анаэробик ва аэроб энергия таъминлаш механизмларини такомиллаштириб, кислород қарзи катта бӯлган пайтларда ҳаракат қилишга ӯргатади.
Максимал ва интенсив метод. У максимал кучни тарбиялашга ва катта куч ва қувват билан ишлашга қаратилган. У яхши тайёрланганларга мӯлжалланган. Унинг ёрдами билан (тезкор-куч) сифатларини ва анаэробик жараёнларини такомиллаштирилади.
Сопряженный метод – техника, тактика ҳаракатларини такомиллаштириш билан бирга ҳаракат сифатларини тарбиялашга имкон беради. Шу тарзда кучни, чаққонликни, чидамлиликни шу метод ёрдамида тарбиялаш, ӯйинчининг малакалилиги эса мусобақа шароитида фойдаланиш имконини беради.
Айланма метод – бир вақтнинг ӯзида бир неча сифатларни тарбиялаш, баъзи ҳолларда эса махсус малакаларни такомиллаштириш учун фойдаланилади.
Айланма тренировкадан фойдаланиш, бу ӯқув вақтини тежаш, ҳамда ӯқув жараёнини интенсив ӯтказиш, ҳаракат малакаларини биргаликда хар томонлама ривожлантиришга шароит яратади.
Спорт тренировкасининг асосий мақсади - режалаштирилган спорт натижаларига эришишдир. Ҳар бир тайёргарлик турида фойдалироқ машқлардан фойдаланилади. Юқори натижаларга яхши танланган машқлар ва уларни ӯтказиш методлари ёрдамида эришиш мумкин.



Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling