Баскетболчилар спорт тренировкасининг асослари
Download 113 Kb.
|
basketbolchilarning sport ternirovkasining umumiy asoslari
Жисмоний тайёргарлик.
Жисмоний тайёргарлик – бу спортчини тренировка жараёнининг асосий қисми ҳисобланиб, юқори спорт натижаларига эришишга асос бӯлиб хизмат қилади. У авваломбор спортчининг ҳар томонлама ва махсус жисмоний ривожланишини таъминлайдиган жараёндир. Шунга мувофиқ жисмоний тайёргарлик умумий ва махсус жисмоний тайёргарликка бӯлинади. Умумий жисмоний тайёргарлик спортчининг бутун аъзоларини ҳар томонлама ривожланишига; ҳамма ҳаракат мушакларини ривожлантириш, организм аъзолари ва бӯлимларини мустаҳкамлаш ва уларни функционал имкониятларини ошириш, ҳаракат координациясини яхшилаш қобилияти, кучни, тезкорликни, чидамлиликни, чаққонликни ва эгилувчанликни ошириш, гавда тузилишидаги ва қоматдаги камчиликларни тузатишга йӯналтирилгандир. Бу вазифаларнинг ечилиши ҳар томонлама жисмоний ривожланишни кӯпроқ таъминлайди. Бунга эришиш учун ҳар хил ҳаракат фаолиятида иштирок этувчи тананинг ҳамма қисмларига, аъзоларига, бӯлимларига жисмоний машқларни системали равишда яхши таъсир этишини таъминлаш зарур. Махсус жисмоний тайёргарлик – организмни баскетбол ӯйнашдаги иш фаолиятида бевосита зарур бӯладиган организмни бутун аъзолари ва бӯлимлари, ҳамма функционал имкониятлари жуда ҳам юқори ривожланишга йӯналтирилгандир. Табиийки бунинг учун машқлардан фойдаланилади. Умумий жисмоний тайёргарлик учун ҳар томонлама таъсир қиладиган машқлардан фойдаланилади. Ҳар бир жисмоний машқ организмга ҳар хил таъсир қилади. Бу кӯпинча спорт тренировкасини бир нечта вазифасини ечишда қӯл келади. Мисол учун кросс ёрдамида чидамлилик ривожлантирилиб, тиришқоқликни, қийинчиликни енгиш иродаси тарбияланади. Махсус жисмоний тайёргарликка – махсус йӯналтирилган машқлардан кӯпроқ фойдаланилади. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарликда асосий ӯринни кучга, тезкорликка, чидамлиликка ва бошқа сифатлар қаратилган машқлар эгаллайди. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни мана шу томонлари жисмоний ривожланишни ҳар томонламалигини ҳамда юқори натижаларга эришишни маълум даражада белгилайди. Download 113 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling