B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet99/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Дастурни тузилиши. Дастурда даставвал қисқача муқаддима ёки тушунтириш хати берилади. Унда шуғулланувчи ҳақида маълумотлар (бўйи, вазни, ёши, ўйин амплуаси ва ҳ) келтирилади.
Сўнгра ўқув машғулотларини ўтказиш услублари, воситалари тайёргарлик турлари бўйича кўрсатиб ўтилади. Янги, илғор инновацион технологиялардан фойдаланиш, самарали тактик комбинацияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш чоралари белгиланади.
Барча тайёргарлик турлари бўйича машғулотларга ажратиладиган юклама ҳажми, шиддати, йўналиши табақалаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Баскетболчиларнинг ёши, тайёргарлик даражаси (1 разряд, спорт устаси) мўлжалланган меъёрий, модель ва реал талаблар ҳамда тест синовлари турлари белгиланади.
Бундан ташқари ҳар бир шуғулланувчига алоҳида индивидуал режа ишлаб чиқилади.
Мазкур режа қуйидаги тартибда ишлаб чиқилиш мумкин:
1. Шахсий маълумотлар.
2. Спорт-техник тавсифи.
3. Мақсади ва вазифалари.
4. Тайёргарлик турлари бўйича бажарадиган вазифалари ва ўзлаштирадиган имкониятлар.
5. Тайёргарлик жадвали.
6. Тиббий-биологик назорат.
Жорий режалаштириш. Жорий режалаштириш алоҳида босқичларга ёки муддатларга тузилади. Жорий режалаштириш ўз ичига ишчи режа, график, тренировка машғулотининг режа-баённомаси ва машғулот жадвалини киритади (5, 6 ва 7-жадваллар).
Бундан ташқари тезкор режа-машғулот баённомаси тузилади. Машғулот баённомаси аввалдан қабул қилинган шакл бўйича шу машғулотнинг мавзуси ва вазифалари асосида ўзига хос мазмунда ҳамда тартибда ишлаб чиқилади.


5-жадвал
Ўқув-машғулот жараёнининг ишчи режаси шакли



Машғулотнинг тартиб рақами

Сана


Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling