B a s k e t b o L


Спорт такомиллашуви гуруҳи


Download 4.95 Mb.
bet107/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Спорт такомиллашуви гуруҳи

1-чи

17

22

1084/180

12

360

220

60

1144

2-чи

18

24

1183/195

12

400

220

65

1248

3-чи

19

28

1386/210

12

460

220

70

1456

Турли ёш гуруҳларига мансуб баскетболчилар тайёрлаш хусусиятлари”
мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Турли ёш гуруҳларига мансуб баскетболчилар тайёрлашда қандай омилларга асосланилади?


2. Қандай ёш гуруҳлари мавжуд, уларнинг тайёргарлик дастурига тавсиф беринг?
3. Турли ёш гуруҳларида ўтказиладиган машғулотлар фарқи нималардан иборат?
4. Бир ёш гуруҳида иккинчи ёш гуруҳига кўчиришда қандай омилларга асосланилади?
5. Турли ёш гуруҳларига хос тайёргарлик турлари бир-бирига мутаносиб бўлиши шартли, ушбу мутаносиблик моҳияти нимадан иборат?


ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИК


Ҳоҳлаган спорт турида муваффаққиятга эришиш махсус ишлаб чиқилган техника малакаларини эгаллаш билан аниқланади. Катта муваффақиятга эришиш учун техникани мукаммал эгаллаб олиш даркор.
Баскетбол билан илк шуғулланаётганлардан тортиб то спорт устаси бӯлгунгача техника ӯргатиш жараёнида бевосита бӯлади.
Одатда бу жараён икки - ӯргатиш ва такомиллаштириш боқичига бӯлинади.
Бундай бӯлиниш ӯргатиш жараёнини режалаштиришни яхшилаб, спортчилар олдига аниқ вазифа қилиб қӯяди.
Ӯргатиш босқичида, асосан техникани тӯғри эгаллаш (ҳаракатни тӯғри тузилиши, ортиқча ҳаракатларнинг йӯқлиги, етарлича куч ишлата билиш, координацияга оид жараённи автоматлаштириш) вазифалари ҳал этилади.
Такомиллаштириш босқичида техникани баъзи бир қисмларини яхшилаш, баъзи ҳаракатларни қайта-қайта моҳирлик билан бажариш, жисмоний ва иродавий сифатларни янада ривожлантириш вазифалари ечилиб, шу асосда техник такомиллаштириш амалга оширилади.
Техникани эгаллашнинг биринчи босқичини яхши жисмоний тайёргарлик кӯрганлар ӯрта ҳисобда уч йилда эгаллайдилар. Бу муддат ичига қатор махсус машқларни ва ёрдамчи спорт турларини эгаллаш ҳам киради.
Иккинчи босқични давом этиш муддати белгиланмайди, негаки спортчи қолган бутун йиллар тренировкалар мобайнида ӯз техникасини такомиллаштира бораверади.
Техникани ӯргатиш ва такомиллаштириш ӯқув-тренировка машғулотларида асосан амалга оширилади. Техник тайёргарлик жараёнида, техникани ӯргатиш ва такомиллаштириш учун машғулотнинг бир қисми ёки ҳаммаси ажратилган бӯлиши мумкин. Кӯп ҳолларда бунинг учун машғулотларнинг бир қисми ажратилади.
Ӯрганишнинг бошланғич қисмида у учун кӯп вақт талаб қилинади. Илк шуғулланаётганлар билан биринчи машғулотлар пайтида асосан ӯргатишга бағишланган бӯлади. Ӯрганилаётган техник малакага айланмагунча машғулотни кӯп қисмини ӯргатиш эгаллайди. Техникани ӯрганишни шуғулланувчилар бӯш вақтда ӯзлари ҳам ӯзларича бажаришлари мумкин. Бунинг учун мураббий уйга вазифа беради. Спорт техникасини аста-секин эгаллаш учун шуғулланувчилар аввал у ҳақида тушунчани эгаллайдилар, сӯнгра уни малакага айлантирадилар, бу ӯргатишнинг асосий йуналишидир.
Техникани янада яхши эгаллаб олишга куч, тезкорлик, чидамлилик етарли даражада ривожланмаганлиги ҳамда бу қисмларнинг кам ҳаракатчанлилиги ҳалақит беради.
Маълум малакани эгаллаш ва мустаҳкамлаш ӯрнига уни етишмаётган сифатларини ривожлантириш билан алмаштириш мумкин. Шу билан бирга бу вазифаларни машғулот бошида техникага ривожлантириш билан параллел ечиш мумкин. Буни ҳар хил дарсларда амалга ошириш мумкин.
Машқларни шундай тиклаш лозимки, шуғулланаётган спортчи шу ҳаракатлар ёрдамида ҳам жисмоний, ҳам руҳий ривожлантира олсин.
Техникани ӯйин шароитига жуда яқин келтирилган шароитларда тактика билаан боғлаган ҳолда ӯрганилса, у яхши самара беради.
Баскетболчини техник тайёргарлиги жарёнида қуйидаги услублар қӯлланилади: материални сӯз услуби билан баён қилиш, ӯрганилаётган ҳаракатни – малакани намунали бажариш услуби йӯли, ҳаракатни қисмларга бӯлиб ӯрганиш услуби, машқ услуби ва ҳ.к.
Ўйин ҳаракатларининг бажарилиш тезлиги ва ҳимоячилар фаоллигининг ошиши баскетболчиларнинг техник тайёргарлигига ва улар қўллаётган малакаларнинг сифатига бўлган талабларни кескин оширди. Тех­ник тайёргарликни асосан қуйидагилар белгилайди: 1. Қўллар, оёқлар ҳамда гавданинг таянч ва таянчсиз ҳолатларда, бир вақтнинг ўзида бажариладиган ҳаракатларнинг юқори даражада координацияли бўлишига эришиш. 2. Барча техник усуллар билан қуролланиш. 3. Баскетболчининг жамоадаги вазифасига мос махсус малакалар комплекси ҳамда ўзи яхши кўрган усул­лар билан қуролланиши. 4. Тезкорлик техникасини эгаллаш (катта тезлик билан ҳаракат қилиб, малакаларни бажариш тезкорлигини ҳам ошириш). 5. Қўлланилаётган малакаларнинг аниқлигини тинимсиз ошириш. 6. Усулларни турли руҳий ва жисмоний ҳолатларда бажарганда юқори самарадорликка эришиш. 7. Ҳар хил малакалар қўшилмаларини туза билишни такомиллаштириш.
Техник малакалар ўрганилаётган пайтда шароитларни қуйидагича қийинлаштириш мақсадга мувофиқдир: 1) малакани майдондан ҳаракат қилиш билан қўшиш; 2) ҳаракат вақтида малакани бажариш; 3) малакани олдин ўрганилганлари билан қўшиш; 4) малакани тез­лик ва аниқлик билан бажариш; 5) ўрганилган малака­ни бошқалари билан турли вариантларда бирга қўшиб, тўсатдан берилган ишоралар билан бажариш; 6) малакани қаршилик билан бажариш; 7) малакани мусобақаларда, ҳаракатли, тайёрлов ва ўқув ўйинларида та­комиллаштириш.
Малакаларни тайёрлов ва ўқув ўйинларида тако­миллаштириш баскетболчиларнинг тактик билимларини қўллашни ҳам кўзда тутади. Шунинг учун бир вақтнинг ўзида малакаларнинг ўйинда қўлланилишининг тактик хусусиятлари ҳам ўрганилади.
Баскетболчиларнииг барча малакаларни ўоганиш ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларини бирга қўшиб ўрганиш лозимлигини билдиради. Чунки бу иккала бўлимнинг аҳамияти бир хил бўлиб, улар баробар ва параллел такомиллаштирилиши керак. Лекин ҳужумнинг муайян малакалари уларга қарши қаратилган ҳимоя ҳаракатларидан олдинроқ ўрганилади. Ҳимоя ҳаракатлари эса кам қизиқарли бўлади. Шунинг учун у шуғулланувчиларда бу усулларни муваффақиятли қўллаганларида қониқиш туйғуларини пайдо қилиши лозим. Шу мақсадда натижаси ҳимоя малакаларининг самарадорлиги билан белгиланадиган машқларни қўллаш фойдалидир.
Техник усулларни такомиллаштириш босқичида қуйидагиларни кўзда тутиб иш кўрилади: 1) ҳар хил ўйин вазиятларида малакаларнинг тегишли вариантларини кўп марта қайтариш; 2) малакани бажариш учун кетаднган вақтни камайтириш; 3) кўпроқ чарчалган пайтда машқ қилиш; 4) эмоционал ва руҳий факторларнинг таъсири остида машқ қилиш; 5) танланган тактик комбинациялар жараённда машқ қилиш; 6) ҳимоячиларнинг ўйиндаги фаоллигидан ҳам устунроқ қаршиликни қўллаш.
Баскетболда ўйин техникасини ўрганиш ҳужумда қўлланиладиган малакаларни эгаллашдан бошланади. Энг аввал оёқларининг тўғри ишлаши, баскетболчининг туриш ҳолати, югуриш, сакраш, тухташ, бурилиш ва уларнинг ҳар хил қўшилмалари ўрганилади. Булар билан бирга тўпни икки қўллаб илиш, кўкракдан икки қўллаб ва елкадан бир қўллаб узатишлар, бир жойда туриб тўпни саватга отиш, тўпни юқори сапчитиб ерга уриб юриш, тупни ҳаракатда бир қўллаб саватга отиш, оддий чалғитишлар, тўпни сакраганда саватга отишлар ва бу усулларнинг ҳар хил қўшилмалари ўргани­лади. Такомиллаштириш босқичида ҳаракатларнинг махсус жисмоний тайёргарлик талаб қиладиган ва юқори координацияли қийин усуллари ўрганилади (бир қўллаб илиш, яширин узатишлар, шчит остида қайта отишлар ва юқоридан пастга қараб отишлар, таянчсиз ҳолатларда чалғитишларни қўллаш, тўпни сапчитиб ерга уриб юриш, тўпни қўлдан-қўлга ўтқазиб ерга уриб юриш, бурилишлар, суръатни ўзгартириш). Ҳи­моя ҳаракатларини ўрганиш ҳам баскетболчининг туриш ҳолатини ва майдонда ҳаракат қилиш хусусиятларини эгаллашдан бошланади. Сўнгра тўпни эгаллаш малакалари — тортиб олиш ва уриб чиқариш ўрганила­ди. Кейинчалик тўпни олиб қўйиш, уни тўсиш ва чалғитишлар ўрганилади.
Оёқларни тўғри ишлатиш техникаси­ни ўрганиш жараёнида шуғулланувчилар ҳаp бир усулни алоҳида ва бир-бирига қўшиб ҳамда тўпли усуллар билан бирга бажаришни ўрганишлари керак. Бунда энг аввал баскетболчининг туриш ҳолатини ўр­ганиш лозим. У билан бирга югуриш техникаси ҳам ўрганилади. Бунда тўғри чизиқ бўйлаб олдинга югу­риш ўрганилади.
Сакрашларга ўрганилаётганда биринчи навбатда тўғри депсинишга, ҳавода учишга, ерга юмшоқ тушишга, сўнг сакрашнииг ўз вақтида бажарилишига, ҳаво­да «осилиб» қолишга ва ҳаводаги ҳаракатларнинг тўғри координациясига катта аҳамият берилади. Аввал бир оёқ билан депсинишга аҳамият берилади. Икки oёқ билан депсиниб сакрашлардан олдин бир жойда турганда, кейин эса югуриб келиб сакраш ўрганилади. Баскетболчиларнинг депсинишидан олдин, айниқса, югуриб келгандан сўнг оёқларинииг жойлашишига катта эътибор бериш лозим. Тўхташлар параллел ўрганилади. Тўхташда асосий диққат мувозанатни сақлаб қолиш учун гавда оғирлигининг иккала оёқларга баробар тақсимланишига қаратилади.
Биринчи бўлиб қадамлаб тўхташ ўрганилади. Ав­вал у юришдан кейин, сўнг эса секин югуришдан ке­йин бажарилади. Шундан сўнг тез югуриб кетаётганда олдиндан белгиланган ёки кутилмаганда пайдо бўладиган тўсиқлар олдида тўхташлар билан бажариладиган машқлар қўлланилади.
Тўп билан ҳаракат қилинганда тўхташни ўрганиш энг асосий ҳолатлардандир. Шунннг учун кейинчалик тўпни узатиш ва илиш билан тўхташлар бирга қўшиб бажариладиган машқларни қўллаш лозим. Бу машқларда баскетболчилар қуйидаги хатоларга йўл қўйишлари мумкин: тўпни илмасдап туриб тўхтаб қолиш; тўхтагандан сўнг олдинга югуриб кетиш (бунда мувозанатнинг йўқолиши натижасида ёки қоидани бузиб югуриб кетиш мумкин).
Бурилишлар ўрганилаётган пайтда асо­сий эътибор гавданинг оғирлигини букилган таянч оёқда тутиб туришга қаратилиши керак. Бунда таянч оёқ доим букилган бўлиши, майдондан кўтарилмаслиги ҳамда силкинч оёқ таянч оёқда яқин қўйилмаслиги лозим.
Энг аввал орқада жойлашган оёқда, сўнгра эса олдинда жойлашган оёқда бурилишлар ўрганила­ди. Бурилишлар тўпсиз бир жойда турганда, шунингдек, майдонда ҳаракат қилиниб тўхтагандан сўнг бажарилади. Бурилишлар тўп узатиш, тўпни ерга уриб юришлар, чалғитишлар ва саватга тўп отиш­лар билан бирга қўшилиб такомиллаштирилади. Бун­да таянч оёқни ва йўналишни баскетболчининг ўзи танлайди.
Майдонда ҳаракат қилиш, тўхташ ва бурилишларни ўрганишда бир неча малакаларни ўз ичига олган ком­плекс машқлар, турли эстафеталар ва қаракатли ўйинлар кўпроқ қўлланилади. Уларда ҳаракат йўналиши, йўналиш усули ва машқлар белгиланади. Бунда оёқларнинг ишлаши ҳар хил тўсиқлардан ўтиш, вақт ва ажратилган жойнинг чегараланиши ҳамда рақибнинг қарши ҳаракатлари билан қийинлаштирилган бўлиши керак.
Тўпни илишга ўргатишда ва уни такомиллаштиришда биринчи даражали вазифа, тўпни эркин ва мустаҳкам тутиб туриш учун бармоқларнинг ва панжанинг тўғри жойланишини ўргатишдан иборат. Бу малакани эгаллаш учун ўқитувчи шуғулланувчиларнинг олдинга узатилган қўлларига тўпни галма-гал қўйиб чиқади. Улар эса тўпни тўғри тутиб, қўлларини букадилар. Ўрганиш кўкрак баландлигидаги тўпни икки қўллаб илишдан бошланади. Аввал тўпни бир жойда туриб илиш, сўнгра олдинга ёки ёнга бир қадам қўйиб илиш ўрганилади. Тўпни илишда бармоқлар букилмаган, панжалар фақат кераклигича очилган, қўллар тирсакларда бир оз букилган ва бўшаштирилган бўлиши керак.
Қарама-қарши томондан узатилган тўпни ҳаракат пайтида илиш бирмунча қийин ҳисобланади. Бу аввал тўхташ ва сўнгра икки «қадам қўйиш» билан бирга қўшиб бажарилади. Сакраётган пайтда тўпни илишни ўрганиш учун энг аввал юқорига, деворга ва шчитга қараб ўзи отган тўпларни, сўнгра эса шериги узатган тўпларни илиш билан бажариладиган машқлар ишлатилади.
Машқларни мустаҳкамлаш пайтида тўпнинг узатилиш баландлиги, илиш учун сакрашнинг йуналиши ўзгартирилиб ва рақибнинг қаршилиги билан бирга қўшилган ҳолда махсус инвентарлар ёрдамида қийинлаштирилиб борилади. Тўпни илиш, асосан, узатишлар билан бирга такомиллаштирилади.
Узатишларга ўргатиш биринчи дарсларданоқ бошланади. Узатиш усулларининг барча турларини эгаллашда асосий мақсадни тезкорлик ва аниқлик билан рақибдан ошириб, ҳар қандай ўйнн шароитида тўп узата билишга ўргатиш биринчи масала бўлиб қолади. Бунда энг аввал кўкракдан икки қўллаб ва елкадан бир қўллаб тўп узатишлар, сўнг пастдан икки ва бир қўллаб, ундан кейин юқоридан икки ва бир қўллаб узатишлар ўрганилади. Яширин ва панжа би­лан узатишлар эса кейинроқ ўргатилади.
Тўп узатишнинг ҳар бир усули қуйидаги тартибда: бир жойда турганда тўғри чизиқ бўйлаб, ҳаракатдан кейин тўхтаб, ҳаракатдан кейин тўхтаб ва бурилиб, майдон бўйлаб, доира бўйлаб, қарама-қарши ҳаракатларда ва ниҳоят сакраб бажарилади.
Ҳаракат пайтида тўп узатиладиган машқларда шуғулланувчиларни узатишларни мўлжалли куч билан сакрамасдан, югуриб кетмасдан ва тўхтаб қолмасдап, тўп билан эркин икки қадам қўйиб бажаришга ўрга­тиш лозим. Узатишлар ўйиннинг бошқа ҳамма малакалари билан бирга қўшиб такомиллаштирилади. Бунда малакаларни ажратилган вақт ичида тез ва аниқ бажа­ришга, чарчаган вақтда, кутилмаган ишора ёки вазият ўзгарган пайтларда турли хил даражада қаршилик кўрсатиш, яъни маълум мақсад билан ва маълум мақсадни кўзлаб ўтказиладиган ҳаракатли ўқув ўйинларига катта эътибор бериш лозим (40-расм).

40-расм. Тўп узатишлар.


Тўпни ерга уриб юришга ўргатиш ва уни такомиллаштириш. Тўпни ерга уриб юриш техникасини тўғри тасаввур қилишга оид тушунтиришдан ва кўрсатишдан сўнг шуғулланувчилар бир жойда турганларича тўпни юқори сапчитиб, ерга уриб кўрадилар. Бунда панжанинг тўп устида тўғри жойлашишига (қаттиқ тутилган панжанинг кенг ёйилган бармоқлари тўпга тўла тегишига), қўлнинг ҳаракатига (тирсакнинг фаол букилишига ва тўғриланишига), тўпнинг майдонга тегадиган жойга (олдинга-ўнгга ёки чапга) катта эътибор берилади. Шундан сўнг қўлларнинг ҳаракатлари оёқларнинг ҳаракатлари билан бирга уйғунлаштирилади. Бу малакалар юриш ва тўғчизиқ бўйлаб ҳар хил тезликда югуриш пайтида бажарилади. Бунда баскетболчининг ўз туриш ҳолатини қандай сақлай олишига ва ҳаракат тезлигига қараб тўпнинг ердан сапчиш бурчагини ўзгартира олишига кат­та эътибор берилади.
Ёйсимон, доира чизиқлар бўйлаб ва йўналишни ўзгартириб, тўпни ерга уриб юриш машқларини қўллаш яхши натижа беради (41-расм).

41-расм. Қарама-қарши томонга ҳаракат қилишда тўп узатишлар.
Бу машқлар шуғулланувчиларда тўпни бошқариш қобилиятини ўстиради. Улар қўллари билан тўпни йўналишга қараб турли ҳолатларда бир қўлдан иккинчисига ўтказишлари лозим. Сўнг улар қўллари ва оёқлари билан синхрон ҳаракат қилишни ўрганишлари керак. Шундан сўнг тез югурилаётганда тезликни сақлаган ҳолда тўпни ерга уриб юришга оид малакаларни бажариш ўрганилади.
Дастлабки кунларданоқ тўпга қарамасдан уни ерга уриб юришга аҳамият бериш керак. Бунинг учун кўпчилик машқларнинг бажарилишида шуғулланувчини уқитувчининг, ўз шеригининг, рақибнинг ишорасини ёки майдондаги вазиятнинг ўзгаришини кузатишга мажбур қиладиган шароитлар яратилади.
Тўпни паст сапчитиб ерга уриб юриш, тўпни ерга уриб юришга ўтилганда уни рақибдан пана қилиш, бир қўлдан иккинчисига орқадан ўтказиш, юқори тезликда суръатни ва ердан сапчиш баландлигини ўзгартириш, бурилишлар ҳамда орқа билан ҳаракат қилганда тўпни ерга уриб юришлар кейинроқ ўрганилади.
Тўпни панжа билан бошқаришга, оёқларнинг эркин ишлашига ва усулларнннг ўйин вазиятига мос бўлишига катта эътибор берилади.
Тўпни ерга уриб юришни такомиллаштиришда қyйидаги машқлар бениҳоя катта аҳамиятга эга: 1) юқорри тезликда тўпни ерга уриб юришни бошқа малакалар билан бирга қўшиб бажариш; 2) оёқлар учун қўйилган тўсиқлардан ўтиш ва барча махсус мосламаларни айланиб ўтиш; 3) кўп сонли ҳимоячилар билан қаршилик кўрсатиш; 4) кутилмаганда бериладиган ишоралар бўйича катта аниқлик талаб этадиган ҳаракатларни бажариш.
Тўпни саватга отишларни ўргатиш ва такомиллаштиришда қуйидаги вазифаларни ечиш кўзда тутилади: 1) саватга тўп отишларга оид малака техникасини ўрганиш ва кўрсатилаётган қаршиликнинг характерига қараб ҳимоя усулларининг энг мувофиқларидан фойдалана билиш; 2) баскетбол­чининг майдондаги вазифаси ва шахсий хусусиятларига мувофиқ бўлган энг самарали усулларни такомил­лаштириш; 3) ҳар хил ўйин вазиятларида, айниқса, чарчаган пайтда, эмоционал стресс таъсири остида, ҳимоячилар қаттиқ қаршилик кўрсатганларида, уларнинг сони ҳужумчилардан кўп бўлганда юқори аниқлик ва барқарорлик билан ҳаракат қилишга ўргатиш.
Ҳар хил усуллар билан тўпни саватга отишга ўрга­тиш жараёнида шуғулланувчиларни дастлаб тўпнинг учиш траекторияси ва саватни мўлжалга олиш принциплари билан таништириш лозим. Саватга тўп отишнинг айрим усуллари ўрганилаётганда биринчи навбатда унинг структураси, сўнг ҳаракатнинг мазмуни эгалланади ва тўп отиш масофаси аста-секин узайтирилади. Шчит олдидаги дастлабки ҳолат ҳам секинлик билан ўзгартириб борилади (45° бурчак ҳосил қилиб ёки шчитга нисбатан параллел ҳолда). Саватга тўп отишга оид бирорта усулнииг тактик техникаси ўрганилгандан кейингина асосий эътибор шу усулни бажа­риш ҳолатини танлай билишга қаратилади. Шундан сўнг шуғулланувчи бу усулни юқори аниқлик ва тезкорлик. билан бажаришга интила бошлайди. Бу мақсадда мўлжалга олиш ориентирлари кичрайтирилади, тўп отиш учун ажратиладиган вақт камайтирилади, дастлабки ҳолат қийинлаштирилади, тўсатдан содир бўладиган тўсиқлар ва ҳар хил характердаги қаршиликлар киритилади.
Биринчи бўлиб тўпни елкадан бир қўллаб саватга отиш ўрганилади. Бунда тўп олдин бир жойда туриб, сўнг ҳаракатда саватга отилади. Тайёрлов машқлари ёрдамида қўлларни, панжани ва оёқларни тўғри ишлатиш ўрганилади. Тўп бир жойда туриб отилганда бир оёқнинг олдинга қўйилишига ва отаётган қўлнинг юқорига қиладиган ҳаракатига катта аҳамият берила­ди. Тўп ҳаракат вақтида саватга отилганда қўлдаги тўп билан икки қадам қўйиш, сўнг сакраш ва қўлларнинг ҳаракатларини тўғри бажариш анча қийин ҳисобланади. Буни ўрганиш учун машқлар қуйидаги тартибда бажарилгани маъқул: а) битта қадамдан ва сакрашдан сўнг қўл билан отиш; б) икки қадам қўйгандан сўнг югуриб келиб, ўнг оёқ билан қадамлаб ўқитувчининг қўлидан тўпни олиш, сўнг чап оёқ би­лан қадамлаш, юқорига аниқ депсиниш ва отишни имитация қилиш; в) яна шу машқнинг ўзи, лекин тўп энди саватга отилади; г) шу машқнинг ўзи, лекин баскетболчи ўқитувчининг олдидан югуриб ўтаётганда у тўпни юқорига ирғитади; д) шу машқнинг ўзи, лекин ҳаракатдан олдин тўпни шуғулланувчининг ўзи олдинда — юқорига ирғитади ва уни ердан сапчиганидан сўнг илади.
Бу машқларда ҳаракатнинг асосини ўнг оёқ билан катта қадам қўйилганда тўпни илиш, сўнг чап оёқ би­лан катта қадамлаш (тезликни камайтириш ва юқорига депсинишга қулай бўлиши учун қадам товондан оёқ учига қўйилади), қўлнинг мақсадга мувофиқ ҳаракати билан тўпни саватга отиш учун юқорига аниқ сакрашлар ташкил қилади. Кейинчалик ҳаракат пай­тида тўпни саватга отишлар бир неча баскетболчининг ҳаракатларида, чунончи, тўп ён, қарама-қарши, орқа томондан узатилганда, ҳаракат ҳар хил тезликда бажарилганда ва бошқа бир қатор малакаларни бажариш жараёнида такомиллаштирилади. Шундан кейин бир жойда туриб икки ва бир қўл билан пастдан ҳамда икки қўллаб юқоридан тўп отишлар ўрганилади. Бунинг биринчисида икки қадамнинг қўйилиши саватдан узоқроқда бошланишини ва тўпнинг тўғриланган қўллар билан саватга чиқарилишини кузатиб туриш ло­зим. Иккинчи усул ўрганилаётганда эса отиш олдидан тўп бошнинг орқасига туширилмаслиги керак.
Тўпни бир қўллаб юқоридан (крюк усулида) отиш ўрганилаётганда депсиниш оёғининг саватга томон буриб, ерга қўйилишига, гавданинг тўғри бурилишига ва қўлнинг ҳаракатига катта эътибор бериш лозим. Сакраганда бир қўллаб отишга ўргатиш катта масъулият билан олиб борилиши керак. Бунда энг аввал оёқларнинг мақсадга мувофиқ жойланишига, ўз вақтида қисқа ҳаракат билан юқорига сакраш ва тўпни сават га отиш учун тўғри дастлабки ҳолатга чиқаришга ўргатилади. Бунда тўп энг юқори нуқтада қўлдан чиқариб юборилади. Кейинчалнк сакраганда «осилиб» қола билишга, тўпни гавдани орқага ташлаб отишга, усулни тўсатдан бажариш учун вақт танлай олишга, тўпнинг қўлдан чиқиб кетиш вақтини ўзгартира олишга (сак­раш билан бирга энг юқори нуқтада, пастга қайтиб тушаётганда), усулни тўсатдан бажариш учун вақт танлай олишга ўргатилади ва умуман отишнинг тез бажарилиши такомиллаштирилади. Тўпни саватга қайта отиш — аввалига бир жойда туриб шчитдан қайтган тўпни қайта отиш, кейин шчит ёнига чиққандан сўнг ва ниҳоят, тўпнинг саватга учиш даврида бажарилади. Юқоридан пастга қаратиб отишлар аввал шчит тагидаги тиргак ёки кўприкча устига чиқиб икки қўллаб, кейин эса, бир ва икки қадам қўйиб бажарилади.
Отишнинг ҳамма усуллари ўрганилгандан кейин ҳар бир баскетболчи ўзинннг индивидуал хусусиятларига ва жамоадаги вазифасига мос келадиган айрим усулларни бажаришни катта сабот билан такомиллаштириши лозим. Бунда майдонда ҳаракат қилиш ва тўп отишдан олдин бажариладиган ҳаракатларнинг суръатини кескин ўзгартиришга тўпни отиш учун ажратиладиган вақтни чеклашга, тўсиқлардан ўтиш ва қаттиқ қаршиликларни енгишга, махсус асбоблар би­лан бажариладиган машқларни қўллашга, оғир жисмоний ҳаракатлардан сўнг баскетболчига ҳар хил салбий факторлар таъсири остида саватга тўп отишни такомиллаштиришга катта эътибор берилади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling