B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet109/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

42-расм. Тўпли ҳужумчини ҳимоячи томонидан таъқиб қилиниши

Ундан кейин худди шу тартибда ҳужумчи билан тўп орасида жойлашган ҳимоячининг ҳаракатлари ўр­ганилади. Бунда ҳаракат малакаларининг кескин ўзгартирилишига эътибор берилади. Малакаларни такомиллаштиришда эстафеталар; қисқа масофаларга кес­кин югуришлар ҳамда орқа билан югуришлар ва ён томон билан юришлар; ҳужумчининг бўш жойга чиқишига йўл қўймай, уни тинимсиз таъқиб қила олиш ва унинг маълум вақт ичида тўп қабул қилиб олишига ва майдонда тўп билан ҳаракат қилишига қаршилик кўрсата билиш. Бунинг учун тўпли ҳужумчига қарши фаол ҳаракат қилиб, икки ҳужумчини таъқиб қиладиган машқлар, яъни бутун майдон бўйлаб «бирга бир», «иккига икки» ўйинлари қўлланилади.


Тўпни олиб қўйиш ўрганилаётганда ҳаракат бошланишидан олдин позицияни тўғри танлаш, тўпга ўз вақтида чиқиш ва тўпга қараб тезкорлик би­лан ҳаракат қилиш катта аҳамиятга эга. Бу машқда дастлаб олдинга чиқиб, узатилаётган тўпни олиб қўйиш ўрганилади. Сўнг ҳужумчининг орқасидан чиқиб, тўпни олиб қўйишлар ўрганилади ва такомиллаштирилади. Бу усулларни эгаллаш учун девор томонга уза­тилган тўпларни олиб қўйиш машқлари қўлланилади. Кейинчалик икки баскетболчи орасида суръатни ўзгартирмай ва ўзгартириб тўп узатилиши пайтида уни олиб қўйиш машқи ўрганилади.
Ҳужумчи орқасидан чиқиб тўп олиб қўйиладиган машқларда аввалига ҳимоячига ҳалақит берилмайди, кейинчалик эса ҳужумчи унинг йўлини тўсишга ҳаракат қилади. Бошланғич босқичда машқлар бир жой­да бажарилади ва у ҳаракат пайтида такомиллаштирилади.
Тўпни тортиб олишга ўргатишда биринчи навбатда қўллар билан тўғри ушлашга ва ҳаракатни тўғри бажаришга, сўнг бу усулни бажариш учун қулай вақт танлашга ўргатилади. Биринчи машқларда тўпни тортиб олиш бир жойда туриб бажарилади. Тўпни эгаллаб турган баскетболчи уни кўкраги олдида, яъни уни ҳимоячидан тўсмасдан тутиб туради, шунингдек, ҳимоячи тўпни ушлаб олиш учун ҳатто атайин имконият ҳам беради. Кейинчалик икки баскетболчи ўртага ташланган ёки думалаб келаётган тўпни талашиб тор­тиб олишлари билан бажариладиган машқлар қўлланилади. Ниҳоят, ҳужумчи бир неча марта бурилаётгандаги шчитдан қайтган тўпни сакраб эгаллаб олган баскетболчининг майдонга тушиши билан унга ҳужум қилинганидаги тўпли баскетболчига икки ҳимоячи томонидан ҳужум қилинишидаги ҳолатларда тўпни тортиб олиш учун вақт танлаш усуллари такомиллаштирилади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling