B a s k e t b o L
Чалғитишларга ўргатиш ва уларни такомиллаштириш
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
Чалғитишларга ўргатиш ва уларни такомиллаштириш. Чалғитишлар бирмунча қийинроқ. Шу сабабли ҳам шуғулланувчилар чалғитишга оид малакаларни яхши эгаллаганидан сўнг қўлланнлади. Бунда биринчи эътибор чалғитиш учун ва асосий ҳаракат учун ишлатиладигап ҳар хил усулларнинг бирга ҳар хил тезкорликда бажарилишига ва ҳимоячини чалғитиш учун унинг қарши ҳаракатларидан тўғри фойдалана олишга қаратилади. Шуғулланувчилар энг аввал ҳар бир чалғитишнинг техникасини ўрганадилар. Машқларда ҳар хил малакалар бирга қўшилади. Чалғитишлар ва ундан кейинги ҳаракатлар аввал секин, сўнгра ҳар хил тезкорлик билан бажарилади.
Чалғитишларни такомиллаштириш жараёнида ўйин вазиятидан мақсадга мувофиқ фойдалана билишга ўргатиш биринчи вазифа бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун ҳимоячиларнинг ҳар хил ҳаракатлари намуналаридан иборат машқлар ва энг қулай қарши малакалар қўлланилади. Чалғитишларга ўргатишнинг дастлабки машқларида ҳимоячининг пассив бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кейинчалик ҳимоячи фаол ҳаракат қилади. Аввал тўпсиз чалғитишлар, тўпни илиш имитацияси, сўнг майдондаги ҳаракатлар ва бурилишлар ўрганилади. Тўп билан бажариладиган чалғитишлар аввал бир жойда турганда бажарилади. Узатиш имитацияси билан бажариладиган чалғитишлар олдинроқ ўрганилади. Шчитга тўп отиш имитацияси билан бажариладиган чалғитишларни ўрганиш учун кўп вақт ажратилади. Бунда оёқлар билан тўғри ҳаракатлар қилиш катта қийинчилик туғдиради. Баскетболчи гавдасининг асосий оғирлигини таянч оёқда сақлаб, силкинч оёқ билан эркин ҳаракат қилишни ўрганиши керак. Кейинги босқичда ҳаракат пайтида чалғитишларни қўллаш ўргатилади. Чалғитишларни эркин, тезкорликни пасайтирмасдан бажаришга эришиш лозим. Бир жойда турганда ва ҳаракат пайтида бир қўл билан бажариладиган чалғитишлардан сўнг уларнинг ҳар хил қўшилмалари ва таянчсиз ҳолатда бажариладиган чалғитишлар ўрганилади. Чалғитишларни такомиллаштиришда ҳар хил ҳаракатли ўйинлар, чунончи иккитадан ва учтадан бўлиб чалғитишларни қўллашни талаб қиладиган «қувлашмачоқ» ўйнаш; ҳимоячидан қутулиш, тўпни илиш ва узатиш, тўпни ерга уриб юришга ўтиш, маълум чалғитишлар қўлланилганидан кейин саватга отишлар билан бажариладиган машқларни қўллаш; олдиндаи келишилган чалғитишларни ёки уларни ҳимоячи яратаётган вазиятга қараб танлаб, «бирга бир» ўйининингҳхар хил вариантларини кенг ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Ҳимояда ҳаракат қилишнинг хусусиятлари ўрганилаётганда орқа билан югуришга, ён томон билан қадамлаб ҳар хил йўналишларда қўллар билан тўсиқнинг ёки тўпни олиб қўйишнинг имитацияларини бажариб юришга кўпроқ эътибор берилади. Майдонда ён томон билан қадамлаб ҳаракат қилишда қадамлар юмшоқ қўйилиши, юқорига сакрамаслик, оёқлар тиззаларда тўғриланмаслиги керак. Орқа билан ҳаракат қилинганда гавда орқага энгашмасдан тўғри тутилади, оёқлар букилиб, катта қадам ташланади. Майдонда қилинаётган ҳаракат вақтида тўпнинг ҳолатига қараб қўлларнинг жойланиши ҳам ўрганилади. Кейинчалик ўз ҳужумчиси кетидан бетўхтов юра билиш, ҳужумчига нисбатан керакли масофани сақлаш ва ўйин вазиятига қараб уни ўзгартириш ўрганилади. Энг аввал, ҳимоячи шчит ва тўпсиз ҳужумчи орасига жойлашган ҳолда майдонда ҳаракат қилишга оид машқлар, сўнг тўп қабул қилиб олган ҳужумчига қарши баскетболчининг туриш ҳолати ва майдон бўйлаб ҳаракат қилишга ва ниҳоят, тўп билан ҳаракат қилаётган ҳужумчига қарши ҳаракатларни, ўрганишга доир машқлар берилади (42-расм). Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling