Тактик тайёргарликнинг камчиликлари:
-ҳаттоки етакчи баскетболчиларни шахсий тактик тайёргарлигини етарли даражада бӯлмаслиги;
-қӯлланиладиган тактик ҳаракатларини етарли интерфиф эмаслиги;
-шаклланган звеноларни ӯйнашининг шароит ҳам хусусиятларини ҳисобга олиб, урғуни аниқ бера олмаслик;
-ҳужум ва ҳимоянинг бир хил вариантларини ва тизимларидан бошқачасига ӯтишда, шахсий ва жамоа ҳаракатларида етарли даражада маҳоратни қӯллай билмаслик.
Малакали жамоани тактик тайёргарлиги бутун тренировка тизимларини тузишда белгиловчи стратегик ҳол ҳисобланади. Қандай ӯйин олиб бориш тактикасини танлашда иккита ҳолатни инобатга олиш лозим:
-бор ӯйинчиларга қараб тактикани танлаш;
-жамоани тайёрлашда илғор тактик йӯллардан фойдаланиш, шу сабабли ӯйинчиларни мақсадга йӯналтирилган равишда танлаш.
Спорт ӯйинларини ҳозирги амалиёти шуни исботлаб турибдики, ӯзининг тактикаси асосига илғор тактик ғояларни (жиддий, агрессив тактик схемаларга суянган бӯлса) қӯйган жамоа кӯп ҳолларда ғолиб чиқаяпти. Жумладан, агар терма жамоа кенг тактик ғояларни амалга ошириш учун кучи ва воситаси етса оддий жамоа эса ӯз имконият ва шароитига қараб тактик йӯлларни тиклаши лозим.
Малакали жамоани тактик тайёргарлиги А.Гомельский фикрича, қуйидаги аниқ вазифаларни ҳал қилишга ёрдамлашиши лозим:
-жамоанинг ҳимоя ва ҳужум ҳаракатларини ҳаммасини ҳар тарафлама фаоллаштириш;
-бутун ӯйин давомида прессингни самарали фойдаланиш, зичлаштирилган ҳимояни ташкил қилишни яхшилаш. Бунинг натижасида рақиб жамоанинг етакчи зӯр ӯйинчиларини тӯпни саватдан 7-8 марта қаршиликсиз олишларига йӯл қӯймаслик;
-жамоанинг етакчи ӯйинларини, энг аввал марказий ӯйинчиларни ва «ҳимоячи-мерганларни» шахсий тактик маҳоратини ошириш;
-спортчиларни ӯйин билимдонлигини ва мураккаб ӯйин вазиятларида мӯлжал қилиш қобилиятини ӯстириш.
“Тактик тайёргарлик”
мавзуси бўйича назорат саволлари
Тактик тайёргарликнинг асосий мақсади ва вазифалари.
Тактик тайёргарликнинг услуб ва воситалари, уларнинг моҳияти нималар билан изоҳланади?
Тактик тайёргарликни ташкил қилишда қандай омилларга асосланилади?
Тактик тайёргарлик қандай назорат қилинади ва баҳоланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |