B a s k e t b o L


Зонали ҳимояга ӯргатиш ва унда такомилланиш


Download 4.95 Mb.
bet115/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Зонали ҳимояга ӯргатиш ва унда такомилланиш.
Асосий вазифалари:

  1. Бириктирилган зонада жойни (позицияни) тӯғри танлаш, вазиятга қараб уни тез ӯзгартира билишни эгаллаш;

  2. Ҳар хил жойлашишларни ӯрганиш ва уларни, ҳужумдаги жамоанинг ҳолатига қараб усталик билан ишлата билишни эгаллаш;

  3. Зонали ҳимоя вариантларини эгаллаш ва майдонда жамоа тартиби ӯзгаришига ҳамда рақиб ҳаракатига мувофиқ уларни қӯллай билиш.

Энг аввал зичлаштирилган ҳимоя; 2-1-2, 2-3, 1-3-1 ӯрганилади. Шахсий ҳаракатларда, шчит томонга тез қайтиш ва бириктирилган жойни (позицияни) эгаллашга; зонасида тӯпли ӯйинчига ӯз вақтида чиқиш ҳамда тӯп узатганидан кейин орқага қайтишга; Ҳужумчилар сон жиҳатдан ортиқ бӯлган шароитда ҳаракат қила билишга; саватга тӯп тушмаганда ҳужумчини шчитдан, «оператив қочишга» ва тез ёриб ӯтиш учун тайёрлигига асосий урғу берилади. Гуруҳли ҳаракатларда, шчит тагидаги энг хавфли зоналарни страховка қилишга; тӯпли ӯйинчига гуруҳ бӯлиб ҳужум қилишга; ва шчитдан қайтган тӯп учун курашишни ташкил қилишга асосий эътибор берилади.
Тарқоқ ҳимояни ӯрганишда, ҳужум қилаётган рвқибнинг иккинчи эшелонида тӯп билан олдинга ҳаракатланаётгандаги қарши чиққан биринчи чизиқ ӯйинчиларига ҳаракатларига кӯпроқ эътибор берилади. Улар олдига – ҳужумни ташкил қилаётган ӯйинчиларга қарши фаол ҳаракат қилиш, ҳужумни олдинги ва орқа линиялари ӯртасида узилишни амалга ошириш, олдинга тӯпни аниқ узатилишига йӯл қӯймаслик вазифаси қӯйилади. Булар билан бир вақтда ҳимоячиларни иккинчи чизиғи шчит тагига қайтиш ӯрганилади.
Зонали прессингга ӯргатиш айниқса қийин ҳисобланади. У ҳам шахсий прессинг сингари такомиллаштирилган боқичида ӯрганилади. Бунда ҳамма бош ӯйинчининг ҳаракатларини бир-бирига мос келишлигини эгаллаб олиш асосий вазифадир.
Бу – бир зумда ӯйинчиларни позиция (жойлашиш)лари бӯйича туришлари ва уларни шчит томон кайтиш вақтида ӯзгартира билиш. Айрим чизиқлар ӯртасида узилиш бӯлмаслигига эътибор берилади. Бу мақсадда, аввал ҳимоячилар аниқ бир зоналарда ҳаракат қиладиган машқлар бажарилади, кейин эса вазиятни ӯзгартиришга мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Гуруҳли ҳаракатларда шчит томон чекинаётганда хавфли зоналарни страховка қилиш, тӯпни ҳужумчини зонадан зонага «узатишда» иккинчи ҳимоячи қабул қилиниб олиши ва тӯпли ӯйинчига икки ҳимоячини ҳужум қилиш машқлари кӯп ӯрин олади.
Шахсий ҳаракатлар учун - тӯп қаердалигига мувофиқ қӯллаш позициясини эгаллаш ва тез мӯлжал қила билиш асосий машқлардир. Зонали прессингни ӯрганишда жамоа ҳаракатлари қӯлланиладиган территория (ҳудуд, жой, майдон) аста-секин катталаша боради. Бошида бу ҳаракатлар ӯйин тӯхтатилгандан кейин, сӯнгра тӯп саватга тушгандан кейин ҳамда рақиб тӯпни орқа зонада ӯйинчига узатгандан кейин бажарилади.
Тактик тайёргарликнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
-универсаллаштириш дегани жуда баланд бӯйлилар учун қабул қилса бӯладиган тушунча деса бӯлади, жумладан, марказий ӯйинчилар учун – одатдаги шчит олдидаги позициядан чекиниш (қайтиш), тактик комбинацияларни фақат якунлаш қисмида эмас, балки тайёрлаш қисмида фаол иштирок этиш; «ихтисослаштириш» ҳимоячиларга хосдир – улар орасида ҳозирги пайтда ҳужумкор ҳимоячилар ӯйинни қовуштирувчи ҳимоячиларга ажратадилар;
-спортчиларни ақлий, зехний қобилиятларини хар тарафлама тарбиялаш, зарур. Жиддий воқеаларни мустақил фикрлай билишликка маълумот етарли бӯлмаганда ҳамда вақт етишмаётган шароитда жамоа бӯлиб импровизация қилишлик қобилиятини ривожлантиришга йӯналтирилган тайёргарлик;
-икки-уч йӯли бор комбинацияларга асосланган тактик ҳаракатларни қӯллаш;
-ҳимоячиларни қаршилик кӯрсатиш даражасини юқорилиги билан фаол ҳимояланиш формаларини қӯллашни кӯп ва тез учраши;
-тренировка жарёнида, вақтни ва техник-тактик ҳаракатларни бажариш жойини чегаралаш, ҳимоячилар қаршилигини кучайтириш баъзи ҳолларда уларни сонини кӯпайтириш ҳисобига мусобақа шароитига яқин муҳитни яратиш;
-шахсий жиҳатдан ҳам, умумҳимоя жиҳатдан ҳам рақиб ӯйин ҳаракатларини моделлаштириш услубидан тизимли равишда фойдаланади;

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling