B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник тайёргарлик”
Тўпни уриб чиқариш. Бунда энг аввал бир жойда турганда рақибнинг қўлидаги тўпни уриб чиқариш ўрганилади. Бунда панжанинг қаттиқ тутилиши, қўлнинг қисқа ҳаракат қилиши, тўпнинг тутиб турилганлигига қараб уни юқоридан ёки пастдан уриш лозим. Шундан сўнг тўпни ҳаракат пайтида уриб чиқариш ўрганилади. Аввал тўп узатилаётганда, сўнгра эса у саватга отилаётганда уриб чиқарилади. Кейинчалик тўпни узатишга ёки саватга отишга тайёрланаётганда уриб чиқариш ва энг сўнггида, тўпни ерга уриб юриш вақтида уни уриб чиқариш ўрганилади.
Тўпни тўсишга ўргатишда тўп баскетболчининг қўлидан чиқиб кетмасданоқ тўсаётган қўлнинг ҳаракати ўрганилади. Ҳужумчи бир жойда туриб кескин ҳаракат билан тўпни юқорига кўтаради, аввал ҳужумчининг олдида турган, кейин орқасида турган ҳимоячи уни тўсади. Кейинги машқларда ҳимоячи қўлининг ҳаракатини юқорига аниқ сакраш билан боғлайди. Бунда аввалига ҳимоячига бир жойда туриб сакраётган ҳужумчидан бир оз олдинроқ сакрашга рухсат берилади. Кейин иккаласи эркин ҳаракат қилади. Кейинчалик тўп қўллардан чиқиб кетаётган пайтда ва бевосита чиқиб кетгандан кейин уни тўсиб қолиш ўрганилади. Бунинг учун ҳужумчи тўпни белгиланган мўлжалга юқори траектория билан кутилмаган пайтларда отишларни қўллаши лозим. “Техник тайёргарлик” мавзуси бўйича назорат саволлари 1. Баскетболчилар техник тайёргарликнинг асосий мақсади нимага қаратилади? 2. Техник тайёргарлик қандай босқичлардан иборат? 3. Техник тайёргарлик услублари ва воситалари, уларнинг моҳияти нималар билан изоҳланади? 4. Техник тайёргарликни ташкил қилишда қандай омилларга асосланилади? 5. Техник тайёргарлик қандай назорат қилинади ва баҳоланилади. 18. ТАКТИК ТАЙЁРГАРЛИКТактик тайёргарликнинг асосий мақсади - шуғулланувчиларни спорт курашидаги аҳволга қараб техник малакаларни бажаришга ӯргатишдир. Баскетболчини тактик маҳоратини, ҳозирги замон ӯйин тактикасини тушунмай ва уни ривожланиши тарихини билмай туриб (кӯз олдига келтириш қийиндир) тасаввур қилиб булмайди. Бу маълумотлар тайёргарликнинг назарий бӯлимида ӯз аксини топган. Амалий бӯлим, тактик масалани амалга ошириш учун шериклари билан ӯзаро ҳаракат қилиш ёки шахсий ҳаракат қилиш имконини берадиган аниқ малакаларни эгаллашга қаратилган жараёндир. Тактик тайёргарликда услубий ҳаракатдан ӯзаро боғлиқ тӯртта вазифани кӯриш мумкин. Ӯйинчиларда тактик фикрлашни, мураккаб реакция тезлигини, майдонда ориентировка қилишни, зеҳни ӯткирликни (зийрак), ижодий ташаббусни ва ҳар хил ҳаракат қилиш масалалар(вазифалар) ечимини (ҳал қилишни)олдиндан кӯра олиш қобилиятини ривожлантириш. Шуғулланувчиларни шахсий ҳаракатга ва шериклари билан ҳужумда ва ҳимояда оддий ӯзаро ҳаракатлар бажаришга ӯргатиш. Ҳужумда ва ҳимояда ӯйинчиларни майдонда жойлашишини аниқлаб ва уларни функцияларини аниқ-аниқ белгилаб, жамоа ҳаракатларига ӯргатиш. Ӯйинларда айрим техник малакаларни, тактик малакаларни ӯз имкониятига ва рақиб ӯйини хусусиятларига қараб самарали фойдалана билишни шакллантириш. Майдондаги шароитга ва рақиб ӯйини хусусиятларига қараб ҳимоя ёки ҳужумни бирор–бир ҳаракатидан бошқасига тез ӯтиш, қобилиятини ӯйинчиларда ривожлантириш. Агар биринчи иккита вазифа асосан тактикани эгаллашнинг бошланғич босқичига тааллуқли бӯлса, кейингилари эса кӯп йиллик такомиллаштириш босқичида ҳал қилинади. Ӯз ҳаракатларини жамоадош шериклари ҳаракатлари билан мослаб олиб бориш катта аҳамиятга эгадир. Баскетболчини тайёрлаш тизимида (тизимида) тактик тайёргарлик муҳим аҳамиятга эгадир. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling