B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet97/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Режалаштириш турлари. Кўп йиллик спорт тренировкаси узоқ муддатли педагогик жараён бўлиб, у турли давр ва босқичларга мўлжалланган ўзига хос мақсадли режалаштирув хужжатлари асосида бошқарилади.
Юқори қайд этилганидек кўп йиллик тайёргарлик жараёнини мақсадли бошқариш аввалом бор 4 йилга мўлжалланган стратегик ҳужжат – истиқбол режаси асосида амалга оширилади.
Истиқбол режаси – бу жамоа ва ўйинчилар спорт маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган концептуал дастур бўлиб, унда йиллик тайёргарлик циклининг турли давр ва босқичлари учун белгиланган реал мақсад ва вазифалар ҳал этилади (4-жадвал).
4-жадвал
Жамоа истиқбол режасининг шакли



Т/р

Тайёргарлик турлари

Дастлабки кўрсатгичлар 2012 й

Режадаги ва амалдаги кўрсатгичлар

Изоҳлар

2013

2014

2015

2016

Режа
Амал

Режа
Амал

Режа
Амал

Режа
Амал

1.

УЖТ: меъёрий талаблар бўйича



















2.

МЖТ: меъёрий талаблар бўйича



















3.

Техник тайёргарлик меъёрий талаблар бўйича



















4.

Йиллик машғулотлар хажми



















5.

Мусобақаларда иштирок этиш сони ва самарадорлиги



















Жамоанинг наъмунавий истиқбол режаси қуйидаги тартибда тузилиши мумкин:


1. Тайёргарликнинг мақсади. Бунда асосий мусобақаларда эришиладиган пировард спорт натижаси ва машғулот жараёнининг устивор йўналишлари лойиҳалаштирилади.
2. Жамоа таркиби ва заҳира таркибни тайёрлаш. Ушбу йўналиш бўйича жамоанинг имконияти, жамоа таркибини аниқлаш ва заҳира баскетболчиларни тайёрлаш вазифалари ҳал этилади.
3. Мусобақаларда иштирок этиш. Бунда мусобақаларга тайёргарлик кўришга қаратилган вазифалар амалга оширилади. Асосий ва оралиқ мусобақаларга тайёрловчи моделлаштирилган машғулотлар ташкил қилинади ҳамда уларда эришиладиган натижалар башорат қилинади.
4. Машғулот юкламалари. Мазкур йўналиши бўйича реал ҳолат аниқланади ва вазифалар қўйилади, тайёргарлик йиллари бўйича машғулотлар юкламалари хажми режалаштирилади.
5. Тайёргарликнинг даврийлиги. Йиллик тайёргарлик цикли ва тузилиши бўйича вазифалар режалаштирилади. Тайёргарлик даврлари, босқичлар, уларнинг муддати ва мазмуни белгиланади.
6. Тайёргарлик воситалари ва даражаси. Вазифалар ва ҳар бир тайёргарлик турли бўйича машғулотлар йўналиши режалаштирилади.
7. Ҳисобот, педагогик ва тиббий назорат. Назорат синовлари, тиббий кўрик ва бошқа барча назорат муддатлари белгиланади.
Индивидуал истиқбол режа қуйидаги тартибда ишлаб чиқилиши мумкин:
1. Спортчининг умумий ва антропометрик кўрсатгичлари.
2. Спортчининг барча йўналишлар бўйича кўрсатгичлари режалаштирилади: жамоадаги ўйин функцияси, жисмоний сифатлар, техник, тактик, назарий, психофункционал тайёргарлик динамикаси лойиҳалаштирилади.
3. Тайёргарликнинг мақсади ва вазифалари:
- асосий мақсад ва тайёргарлик йўналиши;
- машғулотлар хажми бўйича вазифалар;
- тайёргарлик турлари бўйича вазифалар;
- мусобақаларда иштирок этиш бўйича вазифалар.
4. Педагогик ва тиббий назорат натижалари: тестларни топшириш муддатлари белгиланади.
5. 4 йилга тайёргарлик турлари бўйича кўрсатгичлар режалаштирилади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling