B a s k e t b o L
Тайёргарликнинг асосий шакллари
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.2. Режалаштириш ва тайёргарлик жараёни
Тайёргарликнинг асосий шакллари. Баскетболчилар тайёрлашнинг асосий шакллари спорт машғулотлари ва мусобақаларда иштирок этиш жараёнларидан иборат. Улар бир-бири билан боғланган, лекин шу билан биргаликда бошқарувнинг асосий вазифалари мазмунини аниқловчи ўзига хос хусусиятларга эга. Шу сабабли тайёргарликни бошқариш 2 бўлимга бўлинади:
1. Машғулот жараёни ва мусобақага тайёргарлик кўришни бошқариш. 2. Мусобақа жараёнида жамоани бошқариш. 14.2. Режалаштириш ва тайёргарлик жараёни Бошқарувнинг асосий вазифалардан бири режалаштиришдир. У нафақат бутун тайёрланиш жараёнининг мазмунини, балки мураббийнинг иш фаолиятини ҳам тартибга солади. Режалаштириш бу келажакни кўра билиш ва уни олдиндан айтиб башорат беришни билиш демакдир. Баскетболчилар ва баскетбол жамоалари фаолиятини режалаштириш, ўргатиш ва тренировка машғулотлари қонуниятлари, принциплари, услуб ва воситаларини қўллаш технологиясига асосланиши лозим. Баскетбол – бу жамоа ўйини, шунинг учун режалаштириш ҳам жамоа учун, ҳам ўйинчи учун тузилади. Баскетбол ҳам бошқа жамоали спорт ўйинлари турларига ўхшаб қарши жамоа билан курашда нафақат шахсий, балки жамоа ўйинларининг биргаликдаги ҳаракатини мукаммаллаштириш хусусияти билан ифодаланади. Шу сабабли техник, тактик ва ўйин тайёргарлигини мақсадли шакллантириш ўта муҳим шартлардан биридир. Тайёргарлик турларига ажратиладиган вақт таҳминан қуйидагича тақсимланади: жисмоний тайёргарлик – 20%, техник – 30%, тактик, ўйин ва мусобақа тайёргарлиги – 50%. Бу рақамлар ўйинчиларнинг ёши, малакаси ва тайёргарлик даражасига қараб ўзгариши мумкин. Машғулот режаларини тузишда гуруҳда ёки жамоада шуғулланувчилар ёши, малакаси, тайёргарлик даражаси, моддий-техник базанинг шарт-шароитлари ва жамоа олдида турган асосий вазифалар эътиборга олинади. Ишлаб чиқилган режаларга ўқув-машғулот ва мусобақа жараёнларида қайд этиладиган реал кўрсаткичлар, кузатув ҳамда илмий-тадқиқот натижалар асосида мақсадли ўзгартиришлар ёки қўшимча тадбирлар киритилиши мумкин. Ҳар бир ўйинчи ва жамоага алоҳида истиқбол режаси (4 йилга), йиллик режа, мезо – ва микроцикллар режалари (жорий режа, тезкор режа) тузилиши даркор. Режалаштирилган машғулот ва мусобақа юкламаларини ўзлаштириш самарадорлигини объектив ва асосли баҳолаш учун тайёргарлик турлари бўйича эришилган имкониятлар меъёрий тестлар асосида назоратидан ўтказилиб турилиши лозим. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling