B a s k e t b o L


Иш қобилиятини тиклаш ва кучайтириш


Download 4.95 Mb.
bet94/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

13.5. Иш қобилиятини тиклаш ва кучайтириш

Спорт тренировкаси жараёнида узлуксиз қўлланиладиган машғулотлар натижасида шуғулланувчилар оргнизмининг иш қобилиятини гоҳ сусайиши, гоҳ кучайиши табиий ходисадир. Лекин, нагрузкадан сўнг вужудга келадиган чарчоқ асоратларини бартараф этиш, организмнинг функционал фаолиятини мунтазам тиклаб бориш ҳамда иш қобилиятини тўлқинсимон тарзда кучайтира бориш зарурияти тикловчи воситалардан ўз вақтида мақсадга мувофиқ фойдаланиб туришни тақозо этади.


Иш қобилиятини тиклашга қаратилган воситалар бир неча турларга бўлинади. Булар педагогик, тиббий-биологик (фармакологик) ва психологик йўналишда қўлланиладиган воситалар.
Педагогик воситалар кичик хажмда, катта амплитуда ва секин шиддатда бажариладиган жисмониц машқларни ўз ичига олади. Бу жисмоний машқлар тана мушакларини максимал таранглаштириш ва максимал бушаштириш асосида ижро этилади. Ушбу машқлар тана қисмлари ва бўғимларини “буриш”, “букиш”, “ёзиш”, “сиқиш”, “ишқалаш”, “уқалаш”, “силаш” каби жисмоний “муолажалар” билан ифодаланиши мумкин.
Бундай машқларни маълум педагогик тартибда ҳажми ва шиддати жихатдан муносиб меъёрда сув, ҳаво, сауна – муолажалари билан қўшиб қўлланиши яхши натижа беради.
Бундан ташқари ҳолисона, секин тарзда ўрмон, тоғ ён бағрлари, дарё қирғоқлари шароитида юриш, чопиш, велосипед ҳайдаш, эшкак эшиш каби муолажалар ўта самарали воситалар бўлиб ҳисобланади.
Тиббий-биологик (фармакологик) воситалардан фойдаланиш шуғулланувчи органлари-нерв, юрак-қон томир, ошқозон, нафас олиш тизимлари, хужайра, тўқима ва мушакларни озиқлантирувчи, уларга қувват берувчи ва тикловчи турли витаминларга бой шарбатлар, хўл ва қуруқ мевалар, сабзавот, кўкат ҳамда бошқа шунга ўхшаш озиқларни истеъмол қилиш билан ифодаланади. Бундай муолажаларни йил давомида, айниқса йирик мусобақалар олдидан ўтказиладиган ўқув-тренировка йиғинларида ва мусобақа давридан сўнг (ўтиш даврида) амалга жорий этиш ўта муҳим шартлардан биридир.
Айрим ҳолларда, яъни организмни тўлиқ реабилитация қилиш зарурияти туғилганда даволаш ва соғломлаштириш жисмоний тарбиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Психологик воситалар ёрдамида шуғулланувчиларнинг нафақат иш қобилияти тикланади, руҳияти ва иродаси мустаҳкамаланади, балки спортчининг бутун вужуди муайян мусобақаларга сафарбор этилади, салбий холатлар (апатия, лихорадка, ортиқча хаяжонланиш, қўрқиш, хадиксираш, хаёл паришонлик ва ҳоказо) бартараф этилади.
Бу воситалар “ишонтириш формулалари” (формула аутогенной тренировки), “ўзини бошқариш” гипноз ва бошқа шунга ўхшаш машқлар киради.
Барча йўналишда қўлланиладиган тикловчи воситалардан мохирона фойдаланиш кўп йиллик тренировка жараёнида юқори малакали спортчиларни тайёрлашда мухим роль ўйнайдиган шартлардан биридир. 8,9,10 ва 11-андозаларда тренировканинг қонуниятлари, кўп йиллик спорт тренировкаси босқичлари, баскетболчиларнинг ёш гуруҳлар, тренировканинг натижалари, йиллик тайёргарлик циклининг даврлари ва босқичлари акс эттирилган.




8-андоза.




Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling