Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Уруғларни экиш. Кузги буғдойдан мўл ҳосил 
етиштиришда кўчат қалинлиги муҳим аҳамиятга эга. Етарли 
кўчат қалинлигига эришиш учун уруғлик донни ўз вақтида 
сифатли экиш керак. 
Кузги буғдойни сифатли экиш учун қуйидагиларга 
эътибор бериш зарур: 
-уруғ очиқ далага экилса, ер 25-30 см чуқурликда 
ҳайдалган бўлиши лозим. Ғалла ўримидан кейин пешма-пеш 
шудгор қилинадиган майдонларда тупроқнинг устки қисмида 
қолиб кетган сомон ва бегона ўтлар қолдиқлари тозаланади; 
-ҳайдов пайтида ҳосил бўлган чуқурлик ва дўнгликлар 
ГН-4 грейдери ѐрдамида ѐки ВП-8 агрегати орқасига тишли 
борона ўрнатилган ҳолда текисланади; 
-кузги буғдой ғўза қатор орасига экилса, аввало 
экишдан олдин енгил суғориш талаб этилади. Ер етилгандан 
кейин 15-18 см чуқурликда культивация ўтказилиб, тупроқ 
майин ҳолга келтирилади. А.Арипов томонидан Қашқадарѐ 
вилояти шароитида ишлаб чиқилиб, республикада кенг 


34 
қўллаш тавсия этилган чизель ѐрдамида тупроқни 30-35 см 
чуқурликда юмшатиб кузги буғдойни экиш юқори самара 
бермоқда. 
Буғдой майсалари қишловга 3-4 поя чиқариб кириши 
учун дастлабки совуқ тушишидан камида 50-55 кун олдин 
экилиши керак. Шунда 5 
0
С даража илиқдан юқори бўлган 
ҳароратлар йиғиндиси 560-580 
0
С ни ташкил этади ва 
майсалар туплаб қишловга киради. Илмий тадқиқотлар 
натижаларига кўра, кузги буғдойни экиш учун ҳаво ҳарорати 
ўртача 16-17 
0
С бўлиши лозим. 
Мамлакатимизнинг суғориладиган ерларида кузги 
буғдойнинг асосий навларини 20 сентябрдан 20 октябргача 
экиш тавсия этилади. 
Уруғ 20 сентябрдан олдин экилса, ўсимликнинг 
вегетатив поялари кўпайиб, ортиқча ўсиб кетишига сабаб 
бўлади. Бу эса айниқса, қор кўп ѐққан йилларда пояларни 
ѐтиб қолишига ва моғорлаб нобуд бўлишга олиб келади. 
Экиш белгиланган муддатдан кечикса, яъни ноябрь ойида ѐки 
ундан кейин экилганда уруғларнинг дала унувчанлиги 20%, 
майсаларнинг қишдан чиқиши эса 10-15% камаяди. Бу эса ўз 
навбатида ҳосил салмоғига салбий таъсир кўрсатади, кўчати 
сийрак бўлиши билан бирга бегона ўтлар кўпайиб кетади. 
Экиш муддатларини белгилашда навларнинг морфо- 
биологик хусусиятларини ҳисобга олиш керак, яъни 
кечпишар навлар эртароқ, тезпишар навлар эса кечроқ 
муддатларда экилиши талаб этилади. 
Кузги буғдой кузда 45-55 кун давомида яхши 
ривожланади ва экишдан то тиним даври бошлангунча 
кунлик ўртача ҳароратлар йиғиндиси (5
0
дан юқори) 500-550 
0
С даража бўлишини талаб этади. 


35 
Кузги буғдой суғориладиган ерларда совуқ тушишидан 
45-60 кун олдин экилганда, шу вақт давомида тупланиш 
даврига ўтади ва қишга чидамлиги ошади. 
Турли сабабларга кўра, уруғ ноябрь ойида ѐки ундан кеч 
экилса, бунда буғдойнинг дуварак (кузги ва баҳорги) 
навларини экиш тавсия этилади. 
Уруғ октябрь ойининг иккинчи ярмида экилганда дала 
унувчанлиги 70-80%, ўсимликнинг қишдан чиқиши 80-85%, 
тупланиш кўрсаткичи 1,5-2,0 донага тенг бўлган. Агар ноябрь 
ойининг бошларида экилса, дала унувчанлиги 65-70%, 
қишдан чиқиши 70-75%, тупланиш даражаси 1,1-1,4 донагача 
камайган. 
Кузги буғдой СЗМ-3,6 сеялкасида қатор оралари 15 см 
созланиб олти қаторли усулда экилганда, буғдойнинг дуркун 
ва баравж ўсиб ривожланишига қулай шароит яратилади. 
Уруғни тор қаторлаб экишда СУБ-48, СЗБ-3,6 русумли 
сеялкалардан фойдаланилади. Тор қаторлаб экилганда қатор 
оралари 7,5 см ни ташкил этиб, экиш учун ерни майин 
тупроқли қилиб тайѐрлаш керак, акс ҳолда уруғ тупроққа 
яхши кўмилмайди. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling