Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Яксарт нави. Қашқадарѐ донли экинлар селекцияси ва 
уруғчилиги илмий тадқиқот институтида яратилган. 
Ўртапишар нав, пакана бўйли, ѐтиб қолишга чидамли, 
совуққа юқори чидамли, қурғоқчиликка чидамли, сариқ занг 
билан кучсиз зарарланади, чанг ва қора куяга юқори чидамли. 
Ҳосилдорлиги 74,4-84,7 ц/га. Дон сифат кўрсаткичлари 
юқори, қимматбаҳо буғдой гуруҳига киради, донида оқсил 
миқдори 14,6%, клейковина 30,4%, шишасимонлиги 82%, 
экиш меъѐри 4,0-4,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида 
белгиланган.


31 
Зимница нави. Ўртапишар, ўрта бўйли ѐтиб қолишга 
чидамли нав. Бошоғи пирамидасимон, узунлиги 9-11 см, дони 
тухумсимон-овал шаклида, ранги қизил, ҳосилдорлиги 90-100 
ц/га, 1000 дона дон вазни 41-49 г, натураси 800-810 г/л, ун 
сифати қимматбаҳо навлар гуруҳига киради Ун шудринг
қўнғир занг касалликларига чидамли, сариқ занг, септориоз 
поя занги, фузариоз ва қорая куяга чидамсиз. Совуққа ўта 
юқори чидамли. Экиш меъѐри 5,0-6,0 млн дона унувчан 
уруғни ташкил этади. 
Васса нави. Ўртача тезпишар нав. Ўрта бўйли, ѐтиб 
қолишга чидамли, бошоғи йирик, цилиндр шаклида, дони 
катта, оқ рангли, 1000 дона дон вазни 52-53 г, ун сифати 
қимматбаҳо навлар гуруҳига киради. Қўнғир ва поя зангига 
чидамли, бошоқ фузариози ва қора куяга чидамсиз
қурғоқчиликка бардошли, қишга ўртача чидамли. Экиш 
меъѐри 4,0-4,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида. 
Сурхак 5688 нави. Тожикистон қишлоқ хўжалик илмий 
тадқиқот институтида яратилган. Жиззах, Самарқанд, 
Сирдарѐ, Тошкент вилоятларининг лалмикор ерларида кузги 
муддатда экиш учун Давлат реестрига киритилган. 
Эритроспермум тур хилига мансуб. Дуварак. Биологик кузги. 
Вегетация даври кузда экилганда 174–180 кун, баҳорда 
экилганда–80 кун. Бошоғи қилтиқли, оқ, туксиз. Дони йирик, 
1000 дона доннинг вазни 37,2–43,5 г. Ўртача ҳосилдорлиги 
лалмикор ерларда кузги экиш муддатида 18,6-19,3 ц/га, 
баҳорги экиш муддатида 10,4 ц/га. Навнинг технологик ва 
нон ѐпиш сифати ўртача, оқсил миқдори 8,5-11,3%, 
клейковина 22,5%, ун чиқиши 69,8%, умумий нон ѐпиш 
баҳоси қониқарли 3,0–3,8 балл. 


32 
Санзар-8. Fаллаорол ғаллачилик илмий тадқиқот 
институтида яратилrан. Биологик кузги, тезпишар, вилоят 
шароитида 190-204 кунда пишади. Ётиб қолишга бардошли 
ва дони кам тўкилади. Cовуққa ва қурғоқчиликка чидамли. 
Ҳосилдорлиrи 45-55 ц/га. Экиш меъѐри гектарига 4-5 млн. 
дона унувчан уруғ ҳисобида. Касаллик вa ҳашаротларга 
ўртача бардошли. 1000 дона дон вазни 42,5 г. Донида оқсил 
миқдори 11,2-13,7%, клейковина 26-29%. Ун чиқиши 67-74%. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling