Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Kuzgi Bugdoy Boltaev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроққа асосий ишлов бериш.
1.5. Тупроққа ишлов бериш
Тупроққа ишлов бериш энг муҳим агротехник тадбирлардан бири бўлиб, тупроқнинг физик, физик-кимѐвий, кимѐвий, биологик хоссаларини яхшилаш, унумдорлигини ошириш ва барқарор мўл ҳосил етиштиришни таъминлайди . Тупроққа ишлов беришда унинг зичланган юқори қатлами юмшатилиб, ҳайдалма қатламда экинлар учун қулай шароит яратилади. Тупроқнинг мақбул зичлиги ишлов беришнинг муносиб усулларини қўллаш орқали амалга оширилади. Кузги буғдой учун энг қулай тупроқ зичлиги, ҳажм массаси 1,3 г/см 3 бўлганда кузатилади. Тупроқ ҳажм массасининг 1,4 г/см 3 ва ундан юқори бўлиши, унинг зичлашишига, физик ва сув хоссаларини ѐмонлашишига олиб келади. Тупроққа асосий ишлов бериш. Тупроққа асосий ишлов бериш – шудгорлаш деб аталади. Шудгорлаш ўз муддатида сифатли амалга оширилса: - вегетация даврида зичлашиб, қотиб кетган ҳайдалма қатлам юмшатиб, донадор ҳолга келтиради; 26 -бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқлари, уруғлари, ҳашаротларнинг тухум ва ғумбаклари, касаллик тарқатувчи инфекциялар тупроқнинг пастки қатламига кўмилади; -ѐғингарчилик ҳисобига тўпланган табиий намлик яхши тўпланиши ва сақланишини таъминлайди. Суғориладиган ерларда кўпинча чимқирқар яъни қўш ярусли плугларда шудгор қилинади. Бунда тупроқнинг остки ва устки қатлами ўрин алмашади. Шудгорлаш чуқурлиги тупроқ хусусияти, шудгорни ўтказиш муддати, тупроқ намлиги ва экиладиган экин турига қараб белгиланади. Буғдой илдизи попук илдиз бўлиб, тупроқнинг юза 15-20 см қатламида жойлашгани учун шудгорлаш донни экишдан 30-45 кун олдин ўтказилса 20-25 см, нисбатан кечроқ муддатда 18-20 см чуқурликда амалга оширилади. Бегона ўтлардан тоза далалар ағдарилиб ҳайдалганда палахса кўчса ѐки нами қочиб, кесакли бўлиб қолса, ағдармасдан ҳайдаш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар тавсия этилганга нисбатан ҳайдаш чуқурлиги 10- 12 см пастга туширилса, кузги буғдой дон ҳосили 10% ва ундан ортиқ камайишига олиб келади. Асосий ишлов бериш экишга икки-уч ҳафта қолгунгача кечиктирилса, 12-14% ҳосил йўқотилади. Тупроққа чуқур ишлов бериш беда ѐки силос учун экилган маккажўхоридан кейин кузги буғдой экилса, юқори самара бериши мумкин. Бундай шароитда шудгорлаш ПЯ-3- 35, ПД-3-35 каби икки ярусли плугларда 28-30 см чуқурликда ўтказилиши лозим. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling