Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


-жадвал  Кузги буғдой навларининг совуққа чидамлиги


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

1-жадвал 
Кузги буғдой навларининг совуққа чидамлиги 
бўйича гуруҳлари 
№ 
Гуруҳлар 
Назорат нав 
Навларнинг номи 

Совуққа ўта 
юқори чидамли 
Краснодар-39 
Зимородок, Москвич, Зимтра 

Чидамли 
Умманка 
Юбилейная-100, Саратница, 
Палнич, Кума 

Ўртачадан 
юқори 
Краснодар-99 
Крошка, Скифянка, Батька, 
Ника Кубани, Селянка, Восторг, 
Таня, Андижон-2, Андижон-4 

Ўртача 
Безостая-1 
Княжня, Половчанка, Купава, 
Память, Старшина, Андижон-1, 
Чиллаки, Бобур 

Ўртачадан паст 
Ранная-12 
Ласточка, Горянка 


21 
Ўзбекистондаги маҳаллий кузги буғдой навлари совуққа 
ва қишга чидамлиги ўртача ва ўртачадан пастдир. Маҳаллий 
навлар ичида совуққа чидамлилик бўйича ўртачадан юқори 
кўрсаткич Андижон-2 ва Андижон-4 навлари, ўртача чидамли 
Андижон-1, Чиллаки ва Бобур навлари ҳисобланади. Кузги 
буғдойнинг Краснодар-39, Зимародок, Москвич, Зимтра 
навлари совуққа ўта юқори чидамли бўлиб, улар қиш фаслида 
-20
0
ва ундан паст ҳароратда ҳам нобуд бўлмайди.
Кузги 
буғдойнинг 
Умманка, 
Юбилейная-100, 
Саратница, Палнич, Кума сингари навлари совуққа чидамли 
бўлиб, улар 18-20 
0
С даража паст ҳароратга ҳам маълум вақт 
давомида бардош беради. Кузги буғдойнинг бошқа навлари 
одатда ўта паст ҳароратда қор қопламаси остида бўлмаса, 
музлаб қолади. Айниқса ѐш, тупламаган, нимжон, майсалар 
совуқдан кўпроқ зарар кўради. 
Музлаб қолишга қарши курашда совуққа энг чидамли 
навларни танлаш, ерни тайѐрлаш, уруғни ўз вақтида 
белгиланган чуқурликка экиш ва фосфорли-калийли 
ўғитларни солиш ҳамда юқори меъѐрда азотли ўғитларни 
қўлламаслик катта аҳамиятга эга. Кузги буғдойни эгатлаб 
экиш ҳам самарали бўлиб, бунда эгатлардаги қор узоқроқ 
сақланади ва ўсимликни кучли совуқлардан асрайди.
Уруғ экиш чуқурлиги ҳам кузги буғдойнинг қишлашига 
сезиларли таъсир кўрсатади. Уруғлик дон чуқур экилганда 
қаттиқ совуқдан камроқ зарарланади. 
Музламаган ерга ѐққан қалин қор қатлами тагида кузги 
буғдой узоқ қолиб кетса, димиқиб қолади. Қор ернинг 
музлашига тўсқинлиқ қилади, ўсимлик эса ҳаѐт фаолиятини 
давом эттиради, нафас олиш учун углеводларни сарфлаб, 
таркибидаги 
оқсиллар 
парчаланиб, 
аминокислоталар 


22 
тўпланиши ҳисобига ўсимлик нимжонлашади, оқ моғор ва 
бошқа касалликларга чалинади. Айниқса бундай ҳолат 
уруғлик дон ўта қалин экилганда кўпроқ содир бўлади. 
Кузги буғдойнинг димиқиб нобуд бўлишининг олдини 
олиш учун дастлабки қор ѐққандан кейин уни бостириб 
зичлаш, қор тўпланган жойларда уни тезда эритиш чорасини 
кўриш, бунинг учун баҳорда ерларга ҳўл, қуруқ тупроқ ѐки 
органик ўғит сепиш лозим. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling