Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Тўлиқ пишиш даври. Дон тўлиқ етилганда ўсимликнинг 
пояси юқориги бўғинигача сарғая бошлайди, бўғимлари ҳам 
сарғайиб, қўнғир рангга киради. Дон қаттиқлашиб, унга 
тирноқ ботмайди, тишлаганда қарсиллайди. Бу даврда дон 
таркибида намлик миқдори 14-17% ни ташкил этади. 
Доннинг унувчанлиги ҳам юқори бўлади. Доннинг тўлиқ 
шаклланиши кўпгина омилларга боғлиқ бўлсада, энг 
асосийси ҳаво ҳарорати ва намликдир. 
Гуллаш даврида ҳароратнинг кўтарилиши доннинг 
жадал ривожланишини таъминлайди ва кейинги ривожланиш 
даври давомийлиги қисқаради. Доннинг мақбул шаклланиши 
учун ҳарорат тўғри тақсимланиши керак. Ривожланишнинг 
ушбу даврида ҳароратнинг 21-23 
0
С гача кўтарилиши дон 
шаклланишни 
жадаллаштириб, 
унинг 
давомийлигини 
қисқартиради. 
Доннинг 
тўлишиш 
даврида 
кунлик 
ҳароратнинг бироз ўзгариши дон шаклланишида акс этади. Бу 
даврда доннинг тўлишиш жараѐни ҳарорат 20-22
0
С бўлганда 


18 
жадал кечади, бунда 1000 дона дон ҳисобига кунлик ўсиш 
2,0-2,6 г бўлади. Ҳароратнинг 17-18 
0
С гача пасайиши кунлик 
дон тўплашнинг 0,7-1,0 г, 11-12 
0
С даражада 0,4-0,57 г 
пасайишига олиб келади. Агар ҳарорат 24-25 
0
С ни ташкил 
этса, бу жараѐннинг кечишига салбий таъсир этади. 
1.3. Кузги буғдойнинг қишга ва совуққа чидамлиги
Кузги буғдойнинг ўзига хос тарафларидан бири яхши 
қишлаб чиқишидир. Шу сабабли куз-қиш ва эрта баҳор бу 
экин учун энг муҳим давр ҳисобланади. Чунки, бу даврда 
кузги буғдой ноқулай шароитларга учраб зарарланиши
баъзан ниҳоллари нобуд бўлиши мумкин. Ўзбекистон 
шароитида кузги буғдой 3,5-5 ой давомида тиним даврида 
бўлади. Бу даврда унга бир қанча ноқулай шароитлар таъсир 
кўрсатади. Улардан энг асосийси ҳаво ҳароратининг кескин 
пасайишидир. Бунда ҳужайрада муз парчалари ҳосил бўлиб, 
физиологик жараѐнлар издан чиқса, баҳорда музламаларнинг 
аста секин эриши оқибатида тупроқда ортиқча намлик 
тўпланиши, уруғ ва майсаларнинг димиқиб қолишига олиб 
келади. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling