Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Уруғларнинг 
бўртиши 
ва 
илдизларнинг 
ниш 
чиқариши - униб чиқиш. Уруғларнинг бўртиши катта 


13 
миқдорда намликни шимиб олиш билан ўтадиган мураккаб 
физиологик ва биокимѐвий жараѐндир. Бўртишга таъсир 
кўрсатадиган омиллар ичида энг асосийси намлик ва ҳаво 
ҳарорати ҳисобланади. Бўртиш жадаллиги нав хусусиятига 
(уруғ ташқи қобиғининг ўтказувчанлиги, уруғ тузилиши ва 
кимѐвий таркиби), тупроқ концентрацияси, уруғнинг 
катталиги ва бошқаларга боғлиқ. Уруғлар бўртиши учун 
шароитга қараб ўз вазнига нисбатат 45-50% дан 54-57% гача 
сув шимиб олиши лозим.
Биринчи босқичда уруғ униб чиқиши учун намлик
иссиқлик ва ҳаво зарур. Уруғ экилганидан кейин, ўз вазнига 
нисбатан 54-57% миқдорда сув шимиб бўртади ва 
муртагининг нафас олиши кучаяди. Таркибидаги ферментлар 
таъсирида эримайдиган заҳира моддалар (крахмал, оқсил ва 
ѐғлар) муртак учун зарур бўлган эрийдиган ҳолатга ўтади. 
Муртакдан дастлабки илдиз нишлари ва барглар униб чиқади. 
Тупланиш даври. Буғдой поясининг ер остида 
шохланиш хусусиятига тупланиш, ѐн поя ҳамда иккиламчи 
илдиз ривожланадиган бўғинига тупланиш бўғини деб 
аталади. Одатда у ер бетидан 1-3 см пастда пайдо бўлади. 
Тупланиш бўғини энг муҳим қисми ҳисобланиб, унда озиқа 
моддалар тўпланади, илдиз тизимининг бақувватлиги, 
совуққа, 
қурғоқчиликка 
чидамлиги 
шу 
бўғиннинг 
жойлашишига боғлиқ. Тупланиш бўғини ноқулай шароит 
таъсирида шикастланса, ўсимлик нобуд бўлади. Буғдойнинг 
ўзига хос хусусиятидан бири бу тупланиш бўлиб, бир дона 
уруғдан бир нечта поя чиқаради. Ўсимлик ҳосил қиладиган 
поялар сони умумий тупланиш дейилади. Бир туп 
ўсимликдан чиққан пояларнинг ҳаммаси ҳам ҳосил 
тўпламайди. Шунинг учун ҳам бир туп ўсимликда ҳосил 


14 
тўплайдиган, яъни бошоқ шаклланган поялар сони унумли 
тупланиш ѐки маҳсулдор тупланиш деб аталади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling