Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Биринчи минтақа - пахта, дон, маккажўхори, беда, 
сабзавот ва полиз экинлари етиштириладиган, боғ ҳамда 
токзорлардан иборат суғориладиган ерлар бўлиб, 18 фоиз 
майдонни ташкил этади. 
Иккинчи минтақа - саҳро-яйловлардан иборат худуд-
лар кириб, умумий майдоннинг 62 фоизини эгаллайди ва 
Бухоро, 
Навоий, 
Қашқадарѐ 
вилоятлари 
ҳамда 
Қорақалпоғистон Республикаси киради.
Учинчи минтақа - тоғолди зонаси бўлиб 20% 
майдонни эгаллайди ва у ерларда шартли суғориладиган 
деҳқончилик юритилади, ҳамда ем-хашак, полиз экинлари ва 
мевалар етиштирилади. 



Кейинги йилларда об-ҳавонинг ўта ўзгарувчан 
келаѐтгани пахта ва дон ҳосили етиштиришда агротехник 
тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажаришни ҳамда 
мавжуд сув ва ресурсларни тежаш, минерал ва маҳаллий 
ўғитлардан унумли фойдаланишни талаб этмоқда. 
Республикамизда 
пахтачилик 
ва 
ғаллачиликни 
ривожлантириш кўплаб омиллар билан чамбарчас боғлиқ. 
Шулар қаторида навларнинг турли тупроқ ва иқлим 
шароитларига мослигини аниқлаш, морфологик ва биологик 
хоссаларини билиш ҳар бир фермер учун зарур масалалардан 
биридир.
Ҳозирги пайтда ғўза, ғалла ва бошқа экинларнинг 
зарарли организмларига қарши уйғунлашган кураш тизими 
ишлаб чиқилган бўлиб, бундай кураш тизимида биологик 
ҳимоя қилиш усули асосий ўринни эгаллаб, йил сайин 
такомиллаштирилмоқда. 
Бу 
тизимда 
зараркунандалар 
бутунлай қириб ташланмайди, балки улар миқдори самарали 
бошқариш орқали иқтисодий зарар етказиш мезонидан паст 
даражада ушлаб турилади. 
Уйғунлашган ҳимоя тизимдан тўғри фойдаланиш кам 
сарф-харажат орқали юқори натижаларга эришиш, атроф-
муҳитни 
соғломлаштириш 
имкониятини 
яратади. 
Ривожланган давлатларда экинларни ҳимоя қилишда 
қуйидагиларга эътибор қаратилади; 
-иқтисодий хавфли бўсағасига риоя қилиш; 
-экинларни кунлик назорат қилиб бориш; 
-экинларнинг ривожланиш хусусиятлари, энтомофаглар 
фаолияти ва кутилаѐтган об-ҳавони кузатиш; 



-агротехника ва бошқа кураш усулларидан фойдаланиш 
ҳамда ҳудудий агро ва ташкилий тадбирларни ўз ичига олган 
уйғунлашган ҳимоя қилиш. 
Ғўза-ғалла ва бошқа экинларни зарарли организмлардан 
уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимида агротехник усул энг 
мақбул ва атроф-муҳит учун зарарсиз ҳисобланади. 
Деҳқончиликда агротехник тадбирлар (алмашлаб, навбатлаб 
экиш, озиқлантириш, ерга ўз вақтида ишлов бериш, суғориш, 
ўсимлик қолдиқларини йўқотиш ва б.) ўз вақтида ўтказилса, 
кимѐвий усулга хожат қолмайди. Бироқ агротехнологиялар 
бузилиши, алмашлаб экиш, тупроққа ишлов бериш, суғориш, 
озиқлантириш меъѐрларига риоя қилинмаслиги зарарли 
организмларни кенг миқѐсда ривожланишига сабаб бўлмоқда. 
Техникаларни ортиқча юришлари, органик ўғитлардан етарли 
фойдаланмаслик тупроқ унумдорлигига зарар етказмоқда. 
Экинларни озиқлантиришда суспензиядан, физиологик 
фаол ўсимлик ўсишини созловчи моддалардан самарали 
фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган. 
Ғўзани 
ва 
кузги 
буғдойни 
парваришлашда 
худудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос серҳосил, 
касаллик 
ва 
зараркунандаларга 
бардошли, 
табиат 
ноқулайликларига чидамли, тола ва дон сифати юқори бўлган 
навларни танлаш ва жойлаштириш, ерни экишга тайѐрлаш, 
уруғ экиш, стимуляторларни қўллаш, озиқлантириш, 
суғориш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш, 
ҳосилни йиғиштириб олиш каби агротехник тадбирларни ўз 
муддатида ва сифатли ўтказиш жуда муҳим аҳамиятга эга. 
Ушбу китобда пахтакор ва ғаллакор фермерларни 
қизиқтирадиган юқоридаги агротадбирлар бўйича батафсил 
маълумотлар берилган.


10 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling