Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

2.14. Дефолиация 
Ғўзада дефолиация ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, 
барглари тўлиқ тўкилиб, қатор ораларида ҳаво алмашинуви 
яхшиланади, иссиқлик ва қуѐш нуридан самарали 
фойдаланади, кўсаклар пишиб етилиши тезлашади, терим 
суръати 20-30% ошади. Ғўза дефолиацияси учун далалар 
танланиб, муддати белгиланади. Дефолиация ўтказиш учун 
ғўзалар бир хил ривожланган ва биологик етилган бўлиши 
лозим. Шунинг учун дефолиациягача барча агротехник 
тадбирлар маромида ўтказилиши мақсадга мувофиқ. 
Айниқса, чилпиш сифатли ўтказилган, бегона ўтлардан 
тозаланган бўлиши керак. 
Тупроқ намлиги дефолиация самарадорлигига катта 
таъсир кўрсатади ва дефолиация олдидан намлик 70% 
атрофида бўлиши лозим. Ғўза жуда чанқаб, дала қуриб кетган 
бўлса, дефолиациядан 10-12 кун олдин енгил суғориш керак. 
Тупрок намлиги жуда юқори, лой ерларда дефолиация 
ўтказиш мумкин эмас. 
Дефолиациядан олдин дала четлари, ўқ-ариқлар ҳамда 
айланиш майдончалари текисланади. Дала боши ва этаги 8-12 
м кенгликда десикация қилинади, сўнгра ғўза туплари 
йиғиштириб олиниб, дала четига чиқарилади ва эгатлар 
текисланади. 
Шундай 
қилинганда 
пуркагич 
трактор 
агрегатлари бир текис ишлайди, иш унуми юқори ва 
дефолиация сифатли ўтказилади. 


111 
Ҳаво ҳарорати ҳам дефолиацияга таъсир этувчи асосий 
омиллардан ҳисобланади. Ўсимликка юмшоқ таъсир этувчи 
дефолиантлар ҳаво ҳарорати ўртача 22-25
0
С даража бўлганда 
яхши таъсир этади, ҳарорат 22
0
С даражадан пасайганда 
таъсири камайиб, барглар яхши тўкилмайди. 
Суюқ хлорат магний, Супер суюқ ХМД, ЎзДЕФ, 
Полидеф каби маҳаллий дефолиантлар ҳаво ҳарорати 17
0
С 
даражадан юқори бўлганда самарали таъсир қилади, лекин 
ҳарорат 17
0
С даражадан пасайса, таъсири сусаяди ва 15
0
С 
даражада умуман таъсир кучини йўқотади. Шунинг учун, 
дефолиациядан олдин ҳаво ҳарорати ҳақидаги башоратга 
қараб, дефолиантларни қўллаш муддати ва меъѐри 
белгиланади.
Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда дефолиантлар юқори 
меъѐрда қўлланмайди. Ҳаво ҳарорати пастроқ бўлса, 
дефолиантларни кам меъѐрда қўллаш самарадорликни 
пасайтиради, харажатлар ортиб кетади.
Кунлик ҳаво ҳарорати ўртача 20-22
0
С даража бўлганда 
Полидеф (7-8 л/га) ва ЎзДЕФ (7-8 л/га), кейинроқ Супер суюқ 
ХМД (7-9 л/га) дефолиантларини қўллаш мумкин. 
Дефолиацияни мақбул муддати 40-45% кўсаклар 
очилган давр ҳисобланади. Агар чигит эрта муддатда экилган 
далалар бўлса, уларда 50-55% кўсаклар очилганда 
дефолиация ўтказилади.
Ғўза дефолиацияси юқоридаги тавсиялар асосида 
ўтказилса, дефолиациядан 10-15 кундан сўнг теримга 
киришиш мумкин. Шунда кўсаклар 80-90% очилиб, пахта 
ҳосилини қисқа муддатларда териб олиш таъминланади. 


112 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling