107
Ғўзани ўз муддатида ва
сифатли чилпиш жуда катта
меҳнат ва харажат эвазига етиштирилаѐтган ҳосилнинг
сақлаб қолинишига ва унинг кўпайишига, сифатининг
яхшиланишига, эртаги пахта салмоғи
ортишига олиб келса,
аксинча унинг кечиктирилиши ѐки сифатсиз ва чала
ўтказилиши ѐхуд умуман ўтказмаслик оқибатида
пахта
ҳосили 15-20% камайиб, пишиб етилиши 7-10 кунга кечикиб,
кўсаклари кичрайиб,
вазни камаяди, ғўза сербарг бўлиб,
ҳашаротлар кўп зарар етказади, кўсаклар қобиғи қалинлашиб,
очилиши кечикади ва йиғим-терим даври чўзилади,
ҳосилдорлик 8-10 ц/га камаяди (6-жадвал).
Далаларда тупроқ-иқлим шароити, ғўзанинг ўсиш-
ривожланиш ҳолати, кўчат қалинлиги ҳамда навларга қараб,
унумдорлиги юқори ва ўртача тупроқларда 12-13 ҳосил
шохида, унумдорлиги паст ерларда 11-12 ҳосил шохи
тўпланганда чилпиш ўтказиш энг қулай муддат ҳисобланади.
Ғўза қўшқатор экилган далаларда 10-11 ҳосил шохида
чилпиш тавсия этилади. Чилпишнинг қўлда,
механик ва
кимѐвий усуллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: