Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Минерал 
ўғитлар 
суспензияси 
сепиш
Ғўза 
ривожланишининг дастлабки даврларида ниҳоллар жуда 
секин ва нозик бўлиб ўсади, лекин озиқага хусусан азот ва 
фосфорга жуда талабчан бўлади. Бу даврда ниҳоллар 
озиқлантирилмаса, кейинги ривожланиш даврлари чўзилиб, 
ҳосилдорликка салбий таъсир этади. 
Барг орқали озиқлантиришда суспензия меъѐрларини 
белгилаш кўчат қалинлигига, ўсимликнинг ривожланиш 
даражасига, барг сатҳи юзасига, қолаверса илдиз орқали 
қўлланилган минерал ўғитлар меъѐрларига эътибор берилади. 


98 
Ғўзанинг шоналаш даври бошида минерал ўғитлар 
суспензияси билан ишлов бериш учун аввал 100 литр сувга 5-
7 кг карбамид ѐки суюқ ҳолдаги КАС (карбамид аммиакли 
селитра) 
ўғити 
5-7 
л/га, 
ФССС 
(фосфорли 
суспензиялаштирилган суюқ селитра) ўғити 11-13 л/га 
солиниб 300 л эритма тайѐрланади ва бир гектар майдонга 
сепилади. Ғўзанинг гуллаш даври бошида суспензия сепишда 
карбамид ўғити 7-8 кг/га меъѐрда 250-300 л ишчи эритма 
тайѐрланиб қўлланилади.
Минерал ўғитлар суспензиясига стимуляторлардан 
Узгуми 0,3-0,4 л/га, Гумимакс 0,2-0,3 л/га, Унум 15-20 мл/га, 
Фитовак 200-400 мл/га меъѐрда қўшиб ишлатилса, ғўзанинг 
ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсири янада ортади, 
ҳосил ва уни сифати яхшиланади. 
Шунингдек, ривождан орқада қолаѐтган ғўзалар 
баргидан 
озиқлантирилганда 
суспензия 
сепилмаган 
майдонларга нисбатан ривожланиш 3-5 кунга тезлашиб
ҳосилдорликни 1-2 ц/га ортиши тажрибаларда аниқланган. 
Маҳаллий ва органик ўғитларни қўллаш. Органик ва 
маҳаллий ўғитлар таркибида ўсимлик учун барча зарур макро 
ва микро элементлар ҳамда қимматли моддалар мавжуд. Улар 
тупроқдаги микроорганизмлар учун энергетик манба бўлиб 
ҳисобланади. Тупроққа маҳаллий ўғит гўнг солинганда кўп 
углерод ажралиб чиқиб, ўсимликнинг ҳаводан озиқланиш 
жараѐнини кучайтиради, бу эса унинг қурғоқчиликка 
чидамлигини оширади, суғоришлар орасидаги муддатни 
узайтиради. Маҳаллий ўғитларга қорамол гўнги, от гўнги, 
парранда қийи, қўй гўнги, ипак қурти нажаси ва ғумбаги, 
дарахт барглари, ем-хашак бўлмайдиган зироатларнинг 
қолдиқлари, эски деворлар кесаги, зовур ва ариқлар лойқаси, 


99 
экишда фойдаланилмайдиган дўнгликлар ва бошқалар 
киради. Маҳаллий ўғитларнинг асосий қисмини қорамол 
гўнги ташкил қилади. Маҳаллий ўғитлар таркибида азот 0,4-
3,0%, фосфор 0,2-0,6% ва калий 0,5-3,0% бўлиши билан 
биргаликда, кўпгина микроэлементлар (бўр, марганец, 
кобальт, мис, рух ва бошқалар), ҳамда углерод бўлгани учун 
ҳам қимматли ўғит ҳисобланади.
Маҳаллий ўғитлар гектарига 20-30 т ѐки турли органик 
қолдиқлардан тайѐрланган компостлар 15-20 т шудгор остига 
солинади, бу эса тупроқнинг сув ва физик хоссалари 
яхшиланишига 
ва 
минерал 
ўғитлардан 
фойдаланиш 
самарадорлиги ҳамда тупроқ унумдорлигини ошишига, ҳосил 
миқдори ва сифати юқори бўлишига олиб келади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling