Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

2.11. Ғўзани озиқлантириш 
Ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантиришда, 
фосфорли ва калийли ўғитларни йиллик меъѐрлари 
режалаштирилган ҳосил учун белгиланган азотли ўғитлар 


95 
йиллик меъѐрига (N:P:K-1,0:0,7:0,5) нисбатан олинади ҳамда 
тупроқдаги ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий 
миқдорларига боғлиқ ҳолда табақалаштирилиб солинади. 
Ғўза:ғалла 1:1 нисбатда интенсив навбатлаб экиш тизимини 
инобатга олган ҳолда калий миқдорини ошириш талаб 
этилади.
Минерал ўғитлар меъѐрлари ҳосил миқдори, тупроқ 
унумдорлиги, алмашлаб-навбатлаб экиш, тупроқ эрозияси ва 
шўрланиш даражаси ва бир тонна ҳосил учун сарфланадиган 
озиқа моддалар миқдорига қараб белгиланади. 
Бир тонна пахта ҳосили учун ўрта толали ғўза навлари 
ўртача 55-60 кг азот, 20-25 кг фосфор ва 50-60 кг калийни 
тупроқдан ўзлаштиради. Тупроқ шароитини ҳисобга олган 
ҳолда ҳар гектардан пахта ҳосили етиштириш учун минерал 
ўғитларнинг қуйидаги миқдорлари қўлланилиши илмий 
асосланган: 20-25 ц пахта ҳосили етиштириш учун соф ҳолда 
N-150, P-105, K-75 кг, 25-30 ц пахта ҳосили учун N-200, P-
140, K-100 кг, 30-40 ц учун N-250, P-175, K-125 кг, тупроғи 
шўрланган ерларда азотли ўғитлар меъѐри 10-15 фоиз 
оширилади, фосфор билан калийли ўғитлар уларнинг 
тупроқдаги ҳаракатчан шакллари миқдорига қараб берилади.
Ғўзани озиқлантиришда ўртапишар (С-6524, Бухоро-6, 
Бухоро-8, Хоразм-127) ва тезпишар (Наманган-77, Ан-Боѐвут-
2, Андижон-35, Султон ва б.) навларнинг биологик 
хусусиятларига аҳамият бериш керак. Тезпишар навлар 
экиладиган 
майдонларда 
маъдан 
ўғитлар 
билан 
озиқлантиришда 
ўртапишар 
навларга 
нисбатан 
озиқлантиришни 5-10 кун эртароқ ўтказиш мақсадга 
мувофиқдир.


96 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling